ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортни молиялаштириш ва унинг моддий техник базаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.1998 й. 271-сон "Жар" спорт-соғломлаштириш комплексини Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш бош бошқармаси балансидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги балансига бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.1998 й.

N 271



"ЖАР" СПОРТ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ КОМПЛЕКСИНИ

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ КАПИТАЛ

ҚУРИЛИШ БОШ БОШҚАРМАСИ БАЛАНСИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР

ВАЗИРЛИГИ БАЛАНСИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли ўртасида спорт-соғломлаштириш ишларини янада ривожлантириш, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг шахсий таркиби жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш, шунингдек комплекснинг спорт ва моддий-техника базасини халқаро талабларга мос юқори даражада сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қурилиши тугалланган "Жар" спорт-соғломлаштириш комплекси объектлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш бош бошқармаси балансидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги балансига текин берилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўлаганов), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиллари иштирокида ("Жар" спорт-соғломлаштириш комплексини қабул қилиб олиш ва топшириш бўйича қўшма комиссия ташкил этсинлар.


3. "Жар" спорт-соғломлаштириш комплексини сақлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун ходимларнинг умумий сони 150 нафардан иборат этиб тасдиқлансин, шу жумладан 75 нафари ички ишлар органлари ва ички қўшинлар бўйича ходимларнинг умумий сони доирасида 75 нафари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига сақланган ҳолда қўшимча равишда ажратилади (илова қилинади).

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат спорт қўмитаси билан биргаликда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда "Жар" спорт-соғломлаштириш комплекси тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Жар" спорт-соғломлаштириш комплексига сарфланадиган харажатларни 1998 йил учун тасдиқланган маблағлар доирасида амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига бюджет маблағларини белгилашда "Жар" спорт-соғломлаштириш комплекси томонидан кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадларни ҳисобга олсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 30 июндаги

271-сон қарорига

ИЛОВА



"Жар" спорт-соғломлаштириш комплексини

сақлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон

Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратилган

ШТАТДАГИ ХОДИМЛАР СОНИ


Ҳаммаси

Бюджет ҳисобига

қўшимча равишда


Ички ишлар вазирлиги

ходимлар сони ҳисобига


Ҳаммаси улардан:


150

75

75

катта ва ўрта бошлиқлар таркибига кирувчилар


25

25

-

кичик ва оддий бошлиқлар таркибига кирувчилар


50

50

-

ишчи ва хизматчилар


75


75
































Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск