Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.1994 й. 96-сон "Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.1994 й.

N 96



КОРХОНАЛАР, ТАШКИЛОТЛАР ВА

МУАССАСАЛАРГА БОЗОР ЖАМҒАРМАСИ

ТОВАРЛАРИНИ МАЙДА УЛГУРЖИ САВДО

БЎЙИЧА СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни бозор жамғармасининг баъзи товарлари билан майда улгуржи тартибда таъминлаш барча тизимдаги савдо ташкилотларига юклатилганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Савдо ташкилотлари бўлмаган истеъмолчиларга бозор жамғармаси товарларини сотиш Вазирлар Маҳкамасининг “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотишни тартибга солиш тўғрисида” 1992 йил 8 июлдаги 314-сон қарорига мувофиқ амалга оширилсин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баравар тўлов воситаси сифатида “Сўм-Купонлар”ни муомалага киритиш тўғрисида" 1993 йил 12 ноябрдаги 550-сон қарорининг 14-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Сўм-Купонлар" муомаласи тартибини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 1993 йил 30 ноябрдаги 578-сон қарори 3-бандининг иккинчи хат боши.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Муталов






























Время: 0.1382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск