Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1994 й. 148-сон "Муҳаммад Рахимхон - Феруз таваллудининг 150 йиллигини ўтказиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.1994 й.

N 148




МУҲАММАД РАХИМХОН - ФЕРУЗ

ТАВАЛЛУДИНИНГ 150 ЙИЛЛИГИНИ

ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА


Ўзбек миллий маданияти ривожига ўлкан ҳисса қўшган мутафаккир шоир ва бастакор, атоқли давлат арбоби Муҳаммад Раҳимхон - Феруз таваллудига 150 йил тўлиши муносабати билан ҳамда миллий қадриятларимизни авайлаб асраш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилда Муҳаммад Раҳимхон - Феруз таваллудининг 150 йиллиги республикамизда кенг нишонлансин ҳамда бу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ташкилий қўмитасининг таркибий 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ташкилий қўмита бир ҳафта муддат ичида Муҳаммад Рахимхон -Феруз таваллудининг 150 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига:

Хива шаҳридаги Муҳаммад Рахимхон - Феруз номи билан боғлиқ қадамжоларни таъмирлаш;

Муҳаммад Рахимхон - Феруз номи билан боғлиқ асарларни республика театрларида саҳналаштиришни ташкил этиш топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги ҳамда ижодий уюшмалар билан биргаликда 1994 йилнинг сентябрь ойида:

Тошкентдаги "Туркистон" саройида илмий-адабий анжуман ва Ўзбекистон санъат усталарининг Феруз ғазаллари ва куйлари билан ижро этилувчи концертни;

Хива шахрида Муҳаммад Рахимхон - Феруз таваллудининг 150 йиллигига бағишланган маърифий конференцияни;

Муҳаммад Рахимхон - Феруз асарлари кўллиётини нашрга тайерлаш ва уни ҳомийлар билан ҳамкорликда чоп этишни ташкил этиш топширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Феруз ижодиётидан намуналарни, унинг ҳаёти ва ижодини тарғиб этувчи асарларни нашр этишга киришсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадиоэшиттириш комапнияисга Феруз ижоди ва ҳаёти ҳақида видеофильм яратиш, юксак маърифий кўрсаттувлар дастурини тайёрлаш топширилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хива шаҳридаги  Муҳаммад Рахимхон-Феруз қадамжоларини юбилейга қадар таъмирлаш, қуриш ва ободонлаштириш ишлари учун тегишли вазириликлар тақдим этган сметалар бўйича 2-иловага мувофиқ умумий сарф-ҳаражатларнинг 50 фоизи (ярми) ни республика бюджетидан қопласин.


8. Республика оммавий ахборот воситалари Муҳаммад Рахимхон-Феруз ҳаёти ва ижодини ҳамда таваллудининг 150 йиллигига тайёргарликнинг боришини кенг ёритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданиятт бўлими зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар  Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

148-сон қарорига

1-ИЛОВА



Муҳаммад Рахимхон - Феруз таваллудининг

150 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

       

М. Қорабоев

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (ташкилий қўмита раиси)


М. Жуманиёзов

- Хоразм вилоятининг ҳокими (ташкилий қўмита раисининг ўринбосари)


М. Умурзоқов

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси


Х. Жўраев

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси


К. Тўлаганов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


М. Салоҳиддинов

- Ўзбекистон ФА Президенти


Э. Воҳидов

- Ўзбекистон халқ шоири


В. Жалолов

- Ўзбекистон ижодкорлари жамғармасининг раиси


Ш. Абдуллаев

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг

ўринбосари


О. Салимов

- Ўзбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазири


Ж. Йўлдошев

- Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазири


С. Ахроров

- "Ўздавкинокомпания" раисининг биринчи ўринбосари


А. Орипов

- Ўзбекистон халқ шоири


Ю. Шодиметов

- Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири


Р. Шоғуломов

- Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси


М. Хайруллаев

- Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтининг директори


Т. Мирзаев

- Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Адабиёт институтининг директори


П. Қодиров

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Ш. Яҳёев

- Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компаниясининг раиси


Э. Ҳайитбоев

- Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


М. Хазратқулов

- ЎзА Бош директори


М. Усмонов

- "Ўзбексавдо" уюшмасининг раиси


Н. Fойибов

- Ўзбекистон Республикаси халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасининг раиси


F. Рафиқов

- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Бош директори


У. Мусаев

- Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг раиси


А. Жабборов

- Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлимининг шўъба мудири


Ф. Ашрафий

- Ўзбекистон меъморлари уюшмасининг раиси


Ш. Темуров

- "Маҳалла" жамғармасининг раиси


Вазирлар  Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

148-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мухаммад Раҳимхон - Феруз таваллудининг

150 йиллиги муносабати билан Хива шаҳридаги

тарихий обидаларни таъмирлаш ва консервациялаш,

ободонлаштириш ишларини амалга оширишнинг

сарф-ҳаражатларни республика бюджети ва Хоразм

вилояти бюджетидан маблағ билан таъминлашнинг

СМЕТАСИ

Т/р

Мухаммад Рахимхон Феруз

даврига оид ёдгорликлар


Таъмир ишларини

бажарувчи бош

пудратчи


Бажариш

муддати


Маблағи


1.

Мухаммад Рахимхон Соний мадрасаси


Хоразм таъмирлаш устахонаси

1994 йил август

228 млн сум

2

Саид Маҳрумжон ансамбли ва Мухаммад Рахимхон мақбараси


-"-

1994 йил июль

10 млн сум

3.

Тозабог меъморий ансамблини таъмирлаш ва ободонлаштириш


-"-

1994 йил август

202 млн сум


Жами:



440 млн сум


Республика бюджетидан:



220 млн сум


Хоразм вилояти бюджетидан:



220 млн сум

             





















Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск