Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.1994 й. 184-сон "1994 йилда экспорт қилинадиган ресурсларни тақсимлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.1994 й.

N 184




1994 ЙИЛДА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИГАН

РЕСУРСЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДА


Давлат эҳтиёжлари учун импорт маҳсулотларни етказиб беришни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда хорижий кредитларни тўлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

1994 йилда импорт маҳсулотларии марказлаштирилган тартибда етказиб беришни бажариш, кредитларни тўлаш, транспортга сарфланган кира ҳақларини тўлаш учун экспорт. ресурслари квоталарнинг тақсимланиши 1-иловага мувофиқ;

1994 йилда Ўзбекистон Республиқаси бўйича асосий озиқовқат маҳсулотлари ресурсларининг баланслари 2-иловага мувофиқ;

1994 йилда Ўзбекистон Республикаси истеъмолчилари бўйича пахта толаси лимитлари 3-иловага мувофиқ;

1994 йилда МДҲ мамлакатларига ва болтиқбўйи республикаларига пахта толаси етиазиб бериш лимитлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда тасдиқланган экспорт ресурслари квоталарииинг тақсимланишини хисобга олган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш ҳажмларининг прогнози ва 1994 йилда чет эл валютасидаги маблағларнинг харажатлари прогнози бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи бирлашмалар корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларини синчиклаб таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига экспорт қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар хажмини кўпайтириш ва уларнииг номенклатурасини кенгайтиришга оид таклифлар киритсинлар.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи бирлашмалар билан биргаликда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари импортини таъминлаш мақсадида экспортга товар етказиб беришни бажариш юзасидаи зарур чоралар кўрсин.


5. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси умуман жаҳон бозори, щу жумладан, МДҲ мамлакатлари бозорларидаги конъюнктуранинг ўзгаришларини хисобга олган ҳолда пахта толасииинг белгиланган лимитларга мувофиқ ўз вақтида юклаб жўнатилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишиии назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






























Время: 0.1459
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск