Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.1994 й. 196-сон "Тошкент шаҳрида хотин-қизларнинг халқаро конференциясини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.1994 й.

N 196




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда аёл, оила ва жамият муносабатларида эришилган ютуқларни кенг тарғиб этиш, мавжуд муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш борасида ўзаро фикр алмашиниш ҳамда "ЮНЕСКО" томонидан 1994 йил халқаро оила йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан шунингдек, ҳар томонлама соғлом авлодни камол топтиришда республика хотин-қизларининг ўзига хос фаолият кўрсатишларига зарур шарт - шароитларни янада яхшилаш ва ушбу жараёнда кенг жамоатчиликнинг янада фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Хотин-кизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун", "ЭКОСАН" халқаро жамғармалари ва "Маҳалла" ҳайрия жамғармасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан биргаликда 1994 йилнинг 8-10 июнь кунлари Тошкент шаҳрида "Аёл, оила ва жамият" мавзуида халкаро хотин - қизлар конференциясини ўтказиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


2 "Аёл, оила ва жамият" мавзуидаги халқаро конференцияни тайёрлаш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби 1-иловага, конференциянинг дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Конференция ишини "Киночилар уйи"да ўтказишга розилик билдирилсин.

Ташкилий қўмита бир хафта муддатда конференцияни тайёрлаш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


3. "Ўзбектуризм" миллий компанияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқаро конференция иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Хотин - қизлар қўмитасининг буюртмасига биноан "Ўзбекистон" ва "Тошкент" мехмонхоналарига жойлаштирсинлар ва уларнинг овқатланишини жойида ташкил этсинлар.

'"Ўзбекистон" мехмонхонасига жойлашган хорижий мамлакатлардан келган меҳмонларнинг турар жойи ва овқатланиши учун сарфланган ҳаражатлар Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган миқдорда сўм-купонларда қопланишига рухсат берилсин.


4. "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитасининг буюртмасига мувофиқ тегишли автотранспорт воситалари белгиланган жадвал асосида халқаро конфренция иштирокчилари учун хизмат этишини таъминласин.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиокомпанияси чет эллик меҳмонларини "VIP" зали орқали кутиб олиш ва кузатишни ташкил этсин ҳамда уларга бепул хизмат кўрсатишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эллардан келувчи мехмонларнинг ҳужжатларини тегишли солиқлардан озод қилган ҳолда ўз вақтида расмийлаштириш топширилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги халқаро конфренцияни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни жорий баҳоларда 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хотин қизлар қўмитасига ажратсин ва ушбу ҳаражатларнинг ярми (50 фоизи) ни Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан ва қолган ярим (50 фоизи)ни ҳомийлар ҳисобидан қоплашни эътиборда тутсин.


8. Ўздавтелерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги, газета ва журналлар таҳриятлари Халқаро конфренцияга тайёргарликнинг бориши ҳамда унинг ўтказилишини кенг ёритсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 апрелдаги

196-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқаро хотин-қизлар конференциясини тайёрлаш

ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

Қорабоев М.Қ

-Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита, раиси


Жўраев Х.Р.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Худойбердиева Х.У.

-Ўзбекистон Республикаси Хотин қизлар қўмитаси раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Fуломова Д.М.

-Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмитанинг маъсул котиби


Ташкилий қўмита аъзолари


Алимов Ҳ.

-Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори


Алматов З.

-Ички ишлар вазири


Аҳмедов Р.А.

-Рассомлар уюшмаси Президенти


Воҳидов Ў.

-Республика Қизил Ярим Ой жамияти раиси


Йўлдошева Г.

-"Соғлом авлод учун " жамғармаси раиси


Икромов М.

-Тошкент вилояти ҳокими


Каримов Ш.

-Соғлиқни сақлаш вазири


Лорейн Т. Раффинг

-БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакилининг ўринбосари


Маҳмудов Ш.Н.

-Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси раисининг ўринбосари


Рашидова С.Ш.

-Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги "Олима" уюшмаси раиси


Рафиков F.

-"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг бош директори


Саидкосимов С.

-Ташқи ишлар вазири


Салимов О.У.

-Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Содиқова Т.

-Андижон вилояти хотин-кизлар қўмитаси раиси


Темуров Ш.

-Республика "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси раиси


Усмонова Х.М.

-Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Соғлиқни сақлаш ва халқ маорифи қўмитаси раиси


Файзуллаев Р.

-"Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмасининг раиси


Фозилбеков А.И.

-Тошкент шаҳар хокими


Хазратқулов М.

-ЎзА Бош директори


Хайитбоев Э.

-Маданият ишлари вазири


Қориева Б.

-Театр арбоблари уюшмаси раиси


Қаюмов Б.

-"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Киргизбоев М.

-Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи консультанти


Шоғуломов Р.

-Ўздавматбуотқўм раиси


Шодиметов Ю.Ш.

-Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими мудири


Юсупова И.

-Болалар жамғармаси раиси


Яҳёев Ш.F.

-"Ўздавтелерадио" компания раиси


Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 апрелдаги

196-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқаро оила йилига бағишланган

"Аёл, оила ва жамият" халқаро

хотин-қизлар конференциясининг

ДАСТУРИ


8 июнь - чоршанба

Халқаро оила йилига бағишланган "Аёл, оила ва жамият" халқаро хотин-қизлар конференцияси иштирокчилари "Тошкент" аэропортига келиб тушади. Рейсларнинг келиш вақти тўғрисидаги ахборотларни Ўзбекистон Хотин - қизлар қўмитаси (Худойбердиева), "Ўзбекистон хаво йўллари" авиакомпанияси (Рафиков), Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар Бошкармаси (Умаров) таъминлайдилар.

Тошкент аэропортининг VIP залида меҳмонларни, уларнинг келиш жадвалига мувофиқ ташкилий қўмита аъзолари, вазирликлар, идоралар, корхоналар, концернлар ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари кутиб оладилар.

Масъуллар: "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Рафиқов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидқосимов), Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин)

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида табрик битилган шиорлар осилади.

Масъуллар: Ўзбекистон Хотин-кизлар қўмитаси

(Худойбердиева), Тошкент шаҳар хокимлиги (Фозилбеков)

Мехмонлар "Ўзбекистон" ва "Тошкент" мехмонхоналарига жойлаштирилади.

Масъуллар: "Ўзбектуризм" миллий компанияси (Қаюмов) Тошкент шаҳар хокимлиги (Хикматуллоев)

Тадбирлар ўтказиш кунларида меҳмонларга хизмат қилиш учун 4 та "Волга", 3 та автобус ажратилади.

Масъуллар: Президент девони Ишлар Бошкармаси (Умаров) "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси (Файзуллаев)

Мехмонларни овқатлантириш яшаш жойларида ташкил этилади.

Масъуллар: "Ўзбектуризм" миллий компанияси (Муродуллаев), "Ўзбексавдо" уюшмаси (Набиев), Хотин-кизлар қўмитаси (Худойбердиева) Тошкент шаҳар хокимлиги (Хикматуллоев)

Дастур бўйича меҳмонларга хизмат қилувчи автотранспорт ҳаракати хавфсизлигини Ички ишлар вазирлиги таъминлайди.

Масъул: Ички ишлар вазирлиги (Комилов)


9 июнь  пайшанба

8.00 - 9.00

- Нонушта

10.00 - 13.00

- Конференциянинг очилиши (махсус дастур асосида)

13.00 - 14.00

- Тушлик

14.00 - 17.30

- Конференциянинг давоми

17.30 - 18.00

- Конференция якуни (совға-саломларни топшириш)

Масъуллар:

Ташкилий қўмита. Хотин-қизлар қўмитаси (Худойбердиева) .Маданият ишлари вазирлиги (Э.Хайитбоев), Тошкент шаҳар хокимлиги (Шодмонқулов)

19.00 - 20.30

-Ҳукумат қабули

Масъуллар:

Президент девони Ишлар Бошқармаси (Мухамедов)

Хотин-қизлар қўмитаси (Fуломова)

Маданият ишлари вазирлиги (Э.Хайитбоев)


10 июнь - жума

8.00 - 9.00

- Нонушта

9.00 - 13.00

- Конференция қатнашчилари 15 кишилик гуруҳларга соҳалар бўйича бўлиниб корхона, ташкилотлар, болалар боғчалари, шифохоналар, мактаблар ва бошқа жамоат ташкилотларни бориб кўрадилар:


1. "Шарқ гули" акционерлик жамиятига бориш

Масъул: Шайхонтохур тумани хокими А.Миржалилов

"Шарқ гули" акционерлик жамияти раиси С. Fаниева


2."Қизил тонг" ишлаб чиқариш бирлашмасига бориш

Масъул: Миробод тумани хокими В. А. Чекмарёв

"Қизил тонг" и/б директори Ҳ.Акбаров

      

3. Ўзбекистон Болалар жамғармаси фаолияти билан танишиш

Масъул: Жамғарма раиси И.Юсупова


4. Республика она ва бола марказини бориб кўриш

Масъул: Мирзо Улуғбек тумани хокими М.Мирзиеев

Шаҳар соғлиқни сақлаш Бошқармаси бошлиғи К.Ризаев

Марказ бош врачи М.Зиеева


5. Тошкент шаҳридаги 273- мактабни бориб кўриш

Масъул: Юнусобод тумани хокими А.Қосимов

Мактаб директори М.Исматова


6. Тошкент шаҳридаги "Ором" номли болалар боғчасини бориб кўриш

Масъул: Акмал Икромов тумани хокими О Алихўжаев

Боғча мудираси Г.Кучнорова


13.00 - 14.00 - Тушлик

14.00 - Конференция қатнашчиларининг жўнаб кетиши. Жўнаб кетиш ҳам кутиб олишдаги каби тартибда бўлади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 апрелдаги

196-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Аёл, оила ва жамият" халқаро хотин-қизлар

конференциясини тайёрлаш ва ўтказиш ҳаражатлари

СМЕТАСИ


Қатнашчиларнинг жами сони - 80

шундан яқин ва узоқ хориждан - 40

1.

"Ўзбекистон" меҳмонхонасида яшаш:

30000 сўм-купон х 40 киши х 3 кун = 3.600 000 сўм-купон


2.

"Ўзбекистон" меҳмонхонасида овқатланиш: нонушта


5000 сум-купон х 40 киши х 3 кун " 600 000 сум-купон


тушлик:


15000 сўм-купон х 40 киши х 3 кун = 1.800 000 сўм-купон


кечки овқат:


14000 сум-купон х 40 киши х 2 кун = 1.120 000 сўм-купон


3.

"Тошкент" мехмонхонасида яшаш:

20000 сўм-купон х 40 киши х 3 кун = 2.400 000 сўм-купон


4.

"Тошкент" меҳмонхонасида овқатланиш:


нонушта:


4000 сўм-купон х 40 киши х 3 кун = 480 000 сўм-купон


тушлик:


8000 сўм-купон х 40 киши х 3 кун = 960 000 сўм-купон


кечки овкат:


6000 сўм-купон х 40 киши х 2 кун = 480 000 сўм-купон


5.

Транспорт:


а) енгил машина 4 та

8000 сўм-купон х 5 соат х 3 кун х 4 та = 480 000 сўм-купон


б) "Мерседес" автобуси 3 та

50000 сўм-купон х 5 соат х 3 кун х 3 та = 2.250 000 сўм-купон


6.

Таклифнома, дастур, нишонлар тайерлаш

10 минг сўм-купон х 100 та = 1.000 000 сўм-купон


7.

Зални ижарага олиш 500 000 сўм-купон х 1 кун = 500 000 сўм-купон


8.

2 тилга (рус, инглиз) синхрон таржима 200 000 сўм-купон


9.

Конференциянинг очилиш кунида Хукумат кабули 80 000 сум-купон х 100 кишига = 8.000 000 сум-купон.


10.

Мехмонлар учун эсдалик совгалари:

100.000 сум-купон х 100 киши = 10 000 000 сўм-купон


11.

Конференция қатнашчиларини кутиб олиш ва кузатиш чоғларида гулдасталар тақдим этиш ҳамда конференция залини безаш 30.000 сўм-купон х 100 киши х 2 марта = 6 000 000 сўм-купон


12.

Кўзда тутилмаган ҳаражатлар 2 000 000 сўм-купон



Жами: 41 870 000 сўм-купон


Изоҳ: Вазирлар Махкамасининг захира жамғармасидан:

20 935 500 сўм-купон

Хомий ташкилотлар ҳисобидан:

20 935 500 сўм-купон






































Время: 0.2184
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск