ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.1994 й. 240-сон "Ёнилғи-мойлаш материаллари сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1994 й.

N 240



ЁНИЛҒИ-МОЙЛАШ МАТЕРИАЛЛАРИ

СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ёнилғи-мойлаш материаллари беришни тартибга солиш, ёнғинга қарши қоидалар бузилишининг, Шунингдек, аҳоли ҳаёти ва саломатлиги учун хавф туғдирадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёнилғи-мойлаш материалларини фақат белгиланган тартибда махсус жиҳозланган стационар, кўчма, контейнерли автоёнилғи қуйиш шохобчаларида сотишга рухсат этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнилғи-мойлаш материалларини белгиланмаган жойларда ва ёнғинга қарши қоидаларни бузган ҳолда сотиш ҳолларини қатъий бартараф этсин. Ушбу қоидаларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан материалларни ўз вақтида расмийлаштирсин ва уларни жавобгарликка тортиш учун тегишли органларга топширсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўзига берилган ҳуқуқлардан кенг фойдаланган ҳолда, фойда (даромадлар)ни яшириб қолиш ҳолларини аниқласин, бухгалтерия ҳисоботларини белгиланган тартибга хилоф равишда кечиктириб топширишда ва маълумотларни бузиб кўрсатишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида таъсир ўтказиш чораларини кўрсин.


4. Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш Қоидалари тасдиқлансин (илова қилинмоқда).


5. "Ўздавнефтмаҳсулот" давлат-акционерлик бирлашмаси, республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, ташкилотлари нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш, ташиш, бериш ва улардан фойдаланиш бўйича амалдаги қоидалар, нормативлар ҳамда стандартларга риоя этилиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар.


6. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси нефть маҳсулотларини сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларнинг самарали қўлланишини белгиланган тартибда таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Қ.Ж. Ҳаккулов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов




"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 5, 27-модда.

































Время: 0.1360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск