ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Автоёнилғи қуйиш шохобчалари /

Автоёнилғи куйиш шохобчаларининг ишлаш Қоидалари (ЎзР ВМ 06.05.1994 й. 240-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 6 майдаги

240-сон қарорига

ИЛОВА



Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш

ҚОИДАЛАРИ


1. Автоёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) транспорт воситаларига нефть маҳсулотлари қўйишга мўлжалланган. Баъзи АЁҚШларда автомобиллар учун мой, суркаладиган консистент моддалар, автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар ва жиҳозлар сотиш, шахсий транспорт эгаларидан ишлатилган мойларни ва нефть маҳсулотларидан бўшаган кичик идишларни қабул қилиб олиш, техника хизмати кўрсатиш, автомобилларни ювиш ва аҳолига бошқа хил хизматлар кўрсатиш ташкил этилади.


2. АЁҚШлар стационар, кўчма (КАЁҚШ), контейнерли (КАЁҚШ ва блок-пункт)ларга бўлинади. Стационар АЁҚШлар шаҳарларда ва аҳоли яшайдиган жойларда, шунингдек, автомобиль йўлларида жойлашади. Кўчма АЁҚШ (КАЁҚШ) автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси, моторли қайиқлар ва катерлар тўпланадиган жойларда, дала шароитларида, туристик автойўналишларда, резервуарларни тозалаш ва тузатиш даврида стационар АЁҚШлар ҳудудларида жойлаштирилади. Улар автомобиль ва тиркама техника шассиларига ўрнатилади.

Контейнерли АЁҚШ катта автойўлларда, туристик автойўналишларда, автомобиль хўжаликларида, саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида, пулли автомобиль тўхташ жойларида, гараж кооперативларида, шунингдек, автомобиль транспорти кўплаб тўпланадиган жойларда жойлаштирилади.

Барча АЁҚШлар назорат-касса аппаратлари билан таъминланган бўлиши керак.

3. Шахсий транспортга хизмат кўрсатиш учун алоҳида АЁҚШ белгиланади.


4. Нефть маҳсулотлари АЁҚШларга автомобиль ва темир йўл транспортида етказиб берилади.


5. Умумий фойдаланишдан АЁҚШ "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмасининг ҳудудий органларига, ташкилотларга қарашли АЁҚШлар эса тегишли вазирликлар ва идораларга бўйсунади.


6. Стационар ва контейнерли АЁҚШга бошлиқ, мастер ёки АЁҚШ операторларидан бири, кўчма АЁҚШга эса ҳайдовчи-ёнилғи қуювчи раҳбарлик қилади.


7. Операторлар ва ҳайдовчи-ёнилғи қуювчилар моддий жавобгар шахслар ҳисобланадилар, улар билан жамоа (бригада) жавобгарлиги ёки шахсан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилади.

9. Ҳар бир АЁҚШда нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш масса ва ҳажм бирликларида юритилади. Нефть маҳсулотлари масса-сини ўлчашнинг ишончлилигини ва бир хиллигини, шунингдек, уларнинг сифати назорат қилинишини таъминлаш учун АЁҚШ "Ўздавстандарт" маркази томонидан қўллашга рухсат берилган ҳамда Давлат метрология хизматининг тамғасига ёки паспортда тегишли белгига эга бўлган зарур асбоб-ускуналар ва ўлчов воситаларига эга бўлиши керак.


10. Ҳар бир АЁҚШда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

- технологик ва электр схемалари мавжуд бўлган АЁҚШ паспорти;

- формулярлар ва ёнилғи ҳамда мой қуйиш колонкаларининг техник баёни;

- резервуарларнинг паспортлари;

- резервуарларнинг градусларга бўлинган жадваллари;

- АЁҚШдан техник фойдаланиш қоидалари;

Тарқатиш ведомостлари ва лимит дафтарчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган  ва табиий газни бериш тартиби ("Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси  АЁҚШлари учун);

- хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома;

- тозалаш иншоотларидан фойдаланиш бўйича йўриқнома (тозалаш иншоотлари бўлган АЁҚШлар учун);

- ишлатилган нефть маҳсулотларини тўплаш бўйича йўриқнома (ишлатилган нефть маҳсулотларини тўплашни амалга оширувчи АЁҚШлар учун);

- сервис дафтарчалари квитанциялари намуналари (хорижлик транспорт воситаларининг эгаларига хизмат кўрсатувчи АЁҚШлар учун);

- нефть маҳсулотларининг чакана нархлари прейскурантлари (нефть маҳсулотларини нақд пулга берувчи АЁҚШлар учун);

- смена ҳисоботи;

- идишларга қуйилган нефть маҳсулотлари, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари;

- нефть маҳсулотларини кредит карталари бўйича бериш ва уларга ҳақ тулаш тартиби тўғрисида йўриқнома (нефть маҳсулотларини кредит карталари бўйича берувчи АЁҚШлар учун);

- келтирилган нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш журнали;

- ўлчов воситаларини текшириш жадвали;

- асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва мол-мулкни ҳисобга олиш журнали;

- АЁҚШ ходимларининг лавозим йўриқномаси;

- АЁҚШнинг ўлчов воситалари билан жиҳозланганлик рўйхати;

- шикоятлар ва таклифлар дафтари.


11. АЁҚШнинг ўлчов, техник хизмат кўрсатиш воситалари билан жиҳозланганлиги, уларни ишлатиш, сақлаш ва асраш тартиби АЁҚШнинг ўлчов воситалари билан жиҳозланганлик рўйхатига мувофиқ амалга оширилиши керак.


12. АЁҚШда навбатчи Операторнинг фамилияси, АЁҚШнинг нефть маҳсулотларини бериш тартиби албатта кўрсатилган иш вақти, яқин-орада жойлашган АЁҚШлар схемалари кўрсатилган тахтачалар осиб қўйилган бўлиши керак.


13. АЁҚШ бадиий жиҳатдан безатилган пешлавҳалар, рекламалар, кўргазмали ташвиқот воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак. АЁҚШнинг теварак-атрофи ва катта автойўллардан кириш қисмининг бетон ҳамда асфальт қопламаларида нуқсонлар бўлмаслиги керак, АЁҚШ эгаллаб турган майдончалар текис бўлиши ҳамда автомашиналарнинг колонкалар ва қуйиш қурилмаларига эркин келишини таъминлаши лозим. АЁҚШ бинолари, иншоотлари, майдончалари, шунингдек, унинг теварак-атрофидаги жойлар санитария-маиший ва ёнғинга қарши нормаларга жавоб бериши керак.

Кўрсатилган талабларни таъминламагани учун АЁҚШ раҳбарига ҳайфсан эълон қилинади ёки унга жарима солинади. Мазкур интизом чораси такрор қўллангандан сўнг айбдор ишдан бўшатилади.


14. Сутканинг қоронғи вақтларида АЁҚШнинг теварак-атрофи амалдаги нормаларга мувофиқ ёритилиши керак. Нефть маҳсулотларини қуйиш ва қабул қилиш жойларининг ёритилишига алоҳида эътибор берилиши керак.


15. АЁҚШлар телефон ва радиокарнай алоқаси билан жиҳозланган бўлиши керак.


16. АЁҚШ томонидан давлат юк автомобилларига, автобусларга, муайян йўналишдаги автомобилларга, такси ва бошқа транспорт воситаларига ёнилғи тижорат банкларининг сўмлардаги электрон карточкалари бўйича ёки белгиланган тартибда тарқатиш ведомостлари бўйича ва нақд пулга сотилади.

17. Нефть маҳсулотларини нақд пулга берувчи АЁҚШларда пул маблағлари ўғирланишини ва АЁҚШ биносига рухсат берилмаган ҳамда чет кишиларнинг киришини истисно қилувчи чора-тадбирлар кўрилиши керак.


18. Ёнилғи-мой ва аралашмалар қуйиш колонкаларини тузатиш ва созлаш зарур бўлган ҳолларда давлат ишончномаси тамғасини бузишга тегишли вазирлик ёки идора, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмасининг ҳудудий органи томонидан буйрук билан тайинланган шахсларга, тамғаларни бузиш пайтида жамловчи счётчикнинг кўрсаткичлари асбоб-ускуналарни тузатишни ҳисобга олиш журналида албатта қайд қилинган ҳолда, рухсат берилади. Колонкалар тузатилгандан ва созлангандан кейин белгиланган талабларга мувофиқ текширилиши ҳамда текшириш натижалари ижобий бўлган тақдирда ушбу колонкаларнинг техник баёнида кўрсатилган схема бўйича тамғаланиши керак.


19. АЁҚШ раҳбарининг айби билан АЁҚШда ёнилғи-мойлаш материаллари бўлмаган тақдирда назорат қилувчи орган тегишли органлар олдига уни ишдан бўшатиш масаласини қўйишга ҳақлидир.

21. АЁҚШда ҳар бир ойнинг 1-кунида резервуарларда ва бошқа сақлаш жойларидаги барча нефть маҳсулотлари қайта рўйхатдан ўтказилиши керак. Зарурият бўлганда нефть маҳсулотларини қайта рўйхатдан ўтказиш исталган бошқа муддатда амалга оширилиши мумкин (моддий жавобгар шахс алмашганда, тафтиш муносабати билан ва бошқа ҳолларда).


22. Қайд этиб ўтилган Қоидаларни ҳамда АЁҚШда нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва беришнинг белгиланган тартибини бузишда айбдор бўлган шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
































Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск