Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 й. 288-сон "Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.1994 й.

N 288




РЕСПУБЛИКА "МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ"

ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 23 апрелдаги Фармонининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Республика Маънавият тарғибот маркази кенг омма билан ҳамкорликда ишловчи, давлат бюджетидан маблағлар билан таъминланиш билан бир қаторда хўжалик ҳисобида ҳам иш юритувчи ижтимоий ташкилотдир.

Республика Маънавият тарғибот марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимларини молиявий таъминлаш ва улар томонидан барча хилдаги тарбиявий-маърифий тадбирлар ўтказиш харажатлари тегишлича маҳаллий бюджетлар ва хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобидан қопланиши қайд қилинсин.

2. Республика Маънавият тарғибот маркази қуйи бўлимларининг тузилиши ва штатлар жадвали (техник ходимлар бундан мустасно) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган раҳбар бошчилик қилиши белгилаб қўйилсин.

Республика Маънавият тарғибот марказининг ходимлари моддий-маиший, тиббий таъминот жиҳатидан республика вазирликларининг тегишли тоифадаги ходимларига тенглаштирилсин.

4. Ўзбекистои зиёлилари илмий-маърифий уюшмаси II навбатдан ташқари қурултойининг мазкур уюшмани тугатилган деб ҳисоблаш, уюшма ҳамда унинг таркибидаги ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар ихтиёридаги пул маблағлари, кўчмас мулкларни Марказ ихтиёрига бериш ва Марказни уюшма мол-мулкининг қонуний вориси деб эълон қилиш ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.


5. Молия вазирлиги (Б. Хамидов):

1994 йилнинг июнь ойидан бошлаб Марказни ҳамда "Тафаккур" журнали таҳририятини уларнинг асосий фаолияти учуч зарур бўлган маблағ билан таъминласин ва ҳар йили бюджетни шакллантиришда тегишли маблағ ажратилишини назарда тутсин;

Марказ жойлашган Отатурк кўчасидаги 24-бинони таъмирлаш ҳаражатларини тақдим қилинган ҳақиқий ҳисоб-китоблар асосида қопласин;

Марказга ва унинг журнали таҳририятига хизмат кўрсатиш учун 3 та енгил автомобиль сақлашга лимит ажратсин.


6. Моддий-техника таъминоти масалаларини зудлик билан ҳал қилиш ҳамда Марказ ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг нормал фаолияти учун зарур шарт-шароит яратиш мақсадида:

Марказ ҳузурида ўзбек халқи маданий мероси намуналарини тўплаш, илмий таҳлил қилиш ва оммалаштириш билан шуғулланадиган хўжалик ҳисобида ишловчи видео-, фотостудия тузилсин. Тўпланган видео-, аудио, фотоматериаллар асосида маданий мерос фонди ташкил этилсин;

Фан ва техника давлат қўмитаси 1995 йилдан бошлаб "Маънавият ва маърифат" марказининг социологик тадқиқотлар тематикасини танлов орқали маблағ билан таъминланувчи ишлар рўйхатига киритсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Фанлар академияси ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг ва олимларнинг Марказ ўтказадиган маънавий-маърифий тадбирларда кенг иштирок этишини таъминласинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддат ичида марказнинг жойлардаги бўлимларига белгиланган тартибда амалдаги нормаларга мувофиқ хизмат хоналари, мебель, жиҳозлар ажратсинлар, телефонлар ўрнатиб берсинлар;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Фозилбеков) Тошкент шаҳри, Отатурк кўчасидаги 24-бинони бир ҳафталик муддатда Марказга тўла бўшатиб бериб, шунингдек уни икки ой муддат ичида таъмирлашни таъминласин;

Маданият ишлари вазирлиги Марказ ҳузурида шаҳар кутубхонасининг бўлимини ташкил этсин;

Давлат матбуот қўмитаси Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказини нашр нусхалари мажбурий юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин. Ҳар йили Марказ ходимлари тайёрлаган илмий-тадқиқот ишлари, тавсияномаларни нашр этишни нашриётларнинг режасига киритиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон телерадиокомпанияси белгиланган кўрсатувлар ва эшиттиришлар соатлари доирасида Марказ учун алоҳида эфир вақти ажратишни назарда тутсин;

"Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси ажратилган лимитга мувофиқ марказга автотранспорт хизмати кўрсатсин;

Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда Марказ ва "Тафаккур" журнали учун хизмат телефонлари, шу жумладан, ҳукумат АТСидан телефон ва бошқа алоқа воситаларини ўрнатиб берсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринннг ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов




Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 8 июндаги

288-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика Маънавият тарғибот маркази

қуйи бўлимларининг тузилиши ва штатлар

ЖАДВАЛИ

Қорақалпоғистон Республикаси бўлими

1. Бўлим бошлиғи 1

2. Масъул ташкилотчи 1

3. Мутахассислар 2

Жами: 4


Вилоятлардаги бўлимлар 12

1. Бўлим бошлиқлари 1

2. Масъул ташкилотчи 1

3. Мутахассислар 2

Жами: 48


Тошкент шаҳри бўлими

1. Бўлим бошлиғи 1

2. Масъул ташкилотчи 1

3. Мутахассислар . 2

Жами 4



































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск