ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Пул тизими / Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.1994 й. 307-сон "Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини жорий этишга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.1994 й.

N 307



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА ОИД

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида" 1994 йил 16 июндаги ПФ-870-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси - "Сўм" муомалага чиқарилишини ва 1994 йилнинг 1 августига қадар сўм-купонларнинг муомаладан тўлиқ йиғиштириб олинишини таъминласин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 1 июлдан бошлаб маҳсулотлар (ишлар)га сўм-купонларда бўлган амалдаги нархларнинг барча турлари ва хизматларнинг тарифлари белгиланган яхлитлаш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда 1000 сўм-купонга 1 "Сўм" нисбати билан қайтадан ҳисоблаб чиқилади. Бунда товарларнинг қайта ҳисоблаб чиқилган чакана нархлари ва хизматларнинг тарифлapи нархномаларда албатта акс эттирилиши ҳамда харидорларга кўринадиган жойга қўйилиши шарт.


3. Республиканинг банк муассасалари 1994 йилнинг 1 августигача мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг счётларига сўм-купонларни қабул қилиш ва қўшиб қўйиши 1000 сўм-купонга 1 "Сўм" қилиб белгиланган курс бўйича "Сўм" ҳисобида амалга оширсинлар.


4. Миллий валюта муомалага киритилиши муносабати билан нархларни қайтадан белгилаш ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча юридик шахслар мазкур Тартиб талабларига кўра нархларни қайтадан белгиласинлар ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига тегишли ўзгартиришларни киритсинлар.


5. Белгилаб қўйилсинки:

давлатлараро ҳисоб-китоблар савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида имзоланган ҳукуматлараро Битимга мувофиқ юритилади;

сўм-купон ҳисобида тузилган, Ўзбекистон Республикасида юридик кучга эга бўлган контрактлар (шартномалар), савдо, молия, кредит ҳамда бошқа битимлар юзасидан мажбурият ва талаблар 1994 йилнинг 1 июлидаги ҳолатига кўра 1000 сўм-купонга 1 "Сўм" нисбатида қайтадан ҳисоблаб чиқилади.


6. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси валюта биржасидаги навбатдаги савдога қадар "Сўм"нинг хорижий валюталарга нисбатан алмашиш курси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1994 йил 1 июлдаги ҳолатига кўра тасдиқланган ва 1000 сўм-купонга 1 "Сўм" нисбат билан қайтадан ҳисоблаб чиқилган сўм-купоннинг алмашиш курсига всосан белгиланади.

Кейинчалик "Сўм"нинг алмашиш курсини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида ўтказиладиган навбатдаги савдо натижаларига қараб белгилайди.


7. Алоқа муассасалари 1994 йил 1 августдан бошлаб жисмоний шахсларга ички ва ташқи пул ўтказиш бўйича пул маблағларини "Сўм" билан тўласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов

























Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск