Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.1994 й. 412-сон "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.1994 й.

N 412




ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР

УЮШМАСИНИНГ 60 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ўзбек бадиий адабиёти ривожи йўлида адабий жамоатчиликни уюштириш, халқимизни қайта тикланаётган миллий қадриятлар, анъаналар ва урф-одатлар ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий ифтиҳор руҳида тарбиялаш ҳамда миллий тафаккурни ривожлантириш соҳасида олиб бораётган алоҳида хизматларини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мамлакатимиз адабий жамоатчилигининг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 60 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

1994 йилнинг ноябрь ойида "Туркистон" саройида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташкил топганига 60 йил тўлиши муносабати билан тантанали кеча ўтказилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига:

бугунги узбек адабиёти атоқли намояндаларининг Сайланма асарлари тўпламларини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котибияти тавсиясига биноан нашриётларнннг режасига киритишни ва нашр этишни таъминлащ топширилсин;

китобларни нашр қилишда Ўзбекистон Ижодкорлари жамғармаси, "Истеъдод", "Наврўз" хайрия жамғармалари ва бошқа ташкилотлар ҳомийлигидан фойдаланиш тавсия этилсин.


3 Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига истеъдодли ёзувчилар ва драматургларимиз асарларини саҳналаштириш ва уларни омма орасида кенг тарғиб этиш, халқимиз руҳига истиқлол туйғуларини сингдирувчи етук асарлар учун танловлар ўтказиш топширилсин.


4 "Ўздавтелерадио" компанияси ва "Ўздавкинокомпания" ўзбекистонлик адибларнинг энг яхши асарлари асосида видеофильмлар ва бадиий фильмлар яратиш чора-тадбирларини белгиласинлар.


5 Ўзбекистон Фанлар академияси қатағон қурбонлари бўлган адибларимизнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш, тарғиб этиш тадбирларини белгиласин ҳамда уларнинг асарларини нашрга тайёрласин.


6. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Ёэувчилар уюшмаси юбилейига тайёргарликнинг боришини ёритишни, туркум кўрсатувлар, эшиттиришлар ва мақолалар берилишини таъминласинлар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари жойларда ёзувчи ва олимлар, адабий жамоатчилик иштирокида йиғинлар, ижодий учрашувларни ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 60 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар учун иловага мувофик, Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан маблағ ажратсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ижтимоий масалалар ва маданият бўлими зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 13 августдаги

412-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг

60 йиллигини ўтказиш ҳаражатлари

СМЕТАСИ

1.

'Туркистон" саройининг ижара ҳақи


1000 сум

2.

Буклетлар, таклиф қоғозлар.и, дастур


1500 сум

3.

Ёзувчиларни вилоятларга сафарга юбориш ва вилоятлардан Тошкентга таклиф этилганлар учун хиэмат сафари ҳақи


6000 сум

4.

Эсдалик буюмлари (ручка, блокнотлар) ва гуллар


1.000 сум


Жами


19500 сум


















Время: 0.1838
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск