ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.1994 й. 450-сон "Ўзбекистон Республикаси собиқ Давлат божхона қўмитасининг бошлиқлари таркибига кирувчи ходимларининг хизмат муддатига кўра пенсияга чиқиши тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.1994 й.

N 450




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОБИҚ ДАВЛАТ

БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ БОШЛИҚЛАРИ

ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ХОДИМЛАРИНИНГ

ХИЗМАТ МУДДАТИГА КЎРА ПЕНСИЯГА

ЧИҚИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги Фармонига мувофиқ республика Давлат божхона қўмитаси қайта тузилиши муносабати билан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарорининг 6-бандини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика собиқ Давлат божхона қўмитасининг бошлиқлари таркибига кирувчи ходимларининг хизмат муддатига кўра пенсияга чиқиши тартиби тасдиқлансин (илова қилинмоқда).


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳужжатлари жўнатилаётган пенсионерларга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига барча таъминотлари билан битта штат берсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси собиқ Давлат божхона қўмитасининг хизмат муддатига кўра пенсияга чиқиши муносабати билан бўшатилаётган бошлиқлари таркибига кирувчи ходимларининг пенсиясини расмийлаштириш масалаларини ўз вақтида кўриб чиқишни ва ҳужжатларни пенсия олишга ҳисобга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига топширишни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида қайд этилган тоифадаги ходимларга нафақа тўлаш учун зарур пул маблағлари ажратсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






























Время: 0.1931
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск