ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.1994 й. 551-сон "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.1994 й.

N 551



"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясини тузиш тўғрисида" 1994 йил 7 ноябрдаги ПФ-982-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси:

юкларни ҳамда йўловчиларни ташиш ҳажмларини халқ, хўжалиги ва республика аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиққ.ан ҳолда, давлат буюртмалари шунингдек, тўғридан-тўғри тузилган шартномалар ва контрактлар асосида мустақил равишда белгилайди ва амалга оширади;

тўла тижорат ҳисоб-китоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъ-минлаш шароитларида ишлайди, ишлаб чиқариш-хўжалик ва мо-лиявий фаолиятга оид масалаларни мустақил равишда ҳал қилади суғурта, захира ва бошқа фондларни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўл бўлимлари, бирлащмалар, корхоналар ва ташкилотларга оид илгари тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича Ўрта Осиё темир йўлининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

халқаро темир йўлларда ва аралаш темир йул алоқ.аларида йўловчилар ҳамда юкларни ташишни ташкил этишда хорижий темир йўллар олдида "Ўзбекистон темир йўллари" деб номланган юридик шахс сифатида иш юритади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Юклатилган вазифаларга мувофиқ, "Ўзбекистон темир йўллари;" давлат-акционерлик компаниясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Ўзбекистон Республикасида темир йўлларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

темир йўллардан техник фойдаланиш ва юк ҳамда йўловчилар ташиш шартлари бўйича норматив ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш;

халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси темир йул транспорти манфаатларини ифодалаш, хорижий темир йўллар (идоралар), ташкилотлар ва фирмалар билан юк ва йўловчилар ташиш, халқаро транспорт алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича битимлар ёки шартномаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонунчилигига мувофик темир йўллар атрофида ажратилган ерлар доирасидаги жойлардан фойдаланиш, уларда иморатлар во иншоотлар қуриш тартибини белгилаш.

4.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси раиси ва унинг ўринбосарларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва вазирларнинг ўринбосарларига белгиланган моддий-маиший таъминот, тиббий транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари жорий қилинсин.


5. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддат компания Уставини тасдиқлаш учун киритсин.

6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги инвестиция дастурида янги темир йўллар қуриш ва компания томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар бўйича ташиш воситалари сотиб олишга маблағлар манбаларини назарда тутсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси билан бир ойлик муддатда Вазирлар Маҳкамасига компаниянинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктураси айрим объектларини акциялаштириш тўғрисида таклифлар киритсин.

8. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси ходимларида собиқ Ўрта Осиё темир йўли тизимида белиланган имтиёзлар сақлаб қолинсин.


9 Ўзбекистон Республикаск Алоқа вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясида алоқанинг барча турларини сақлаб қолсин.


10. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси Тошкент шаҳар, Т. Шевченко кўчаси, 7-уйда жойлашган.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов































Время: 0.1900
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск