Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республика валюта биржасида хорижий валютани олди-сотди бўйича алмаштириш операцияларини ўтказиш Тартиби (ЎзР ВМ 23.11.1994 й. 566-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Махкамасининг

1994 йил 23 ноябрдаги

566- сон қарорига

ИЛОВА



Корхоналар ва ташкилотлар томонидан

Ўзбекистон Республика валюта биржасида

хорижий валютани олди-сотди бўйича

алмаштириш операцияларини ўтказиш

ТАРТИБИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур тартиб корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида (кейинги ўринларида валюта биржаси деб аталади) хорижий валютани олди-сотди бўйича алмаштириш операцияларини ҳамда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга, банкларга ҳамда махсулот етказиб берувчилар счётлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг хорижий валютани мажбурий сотишларини тартибга солади.


1.2. Валюта биржасида:

а) корхоналар ва ташкилотларнинг валютаси Республика валюта биржаси кафолати билан валюта СВОПи битишувлари шартларида қайтариб сотиб олиш ҳуқуқи билан сотишлари;

1.3. Валюта биржасида валюта операциялари вакил қилинган банклар орқали белгиланган тартибда воситачилик ҳақи ундирилган ҳолда амалга оширилади.


1.4. Республика валюта фонди кафолати билан бажариладиган алмаштириш операциялари бўйича Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият миллий банки вакил қилган банк хизматини ўтайди.


1.5. Мазкур тартибнинг 1.2.-бандига мувофиқ валюта операциялари натижаеида олинган хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси иктисодий фаолият миллий банкида Республика валюта фонди учун махсус счет очилади.

Республика валюта фондининг Республика валюта фонди кафолати билан валюта биржасида алмаштириш операциялари натижасида харид қилинган, шунингдек, корхоналар ва ташкилотларнинг бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга, банклар ва маҳсулот етказиб берувчилар счетлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзларига оид мажбуриятларни бажаришга алоқадор операциялардан олинган хорижий валютадаги маблағлари.


1.6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки юқорида кўрсатиб ўтилган счет бўйича ўтказилаётган операцияларга оид ахборотни ҳар ойда белгиланган шаклларда Молия вазирлигига, Марказий банкка ва Давлат солиқ қўмитасига такдим этади.



2. КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ВАҚТИНЧА БАНД БЎЛМАГАН ХОРИЖИЙ

ВАЛЮТАДАГИ МАБЛАҒЛАРИНИ СВОП

ШАРТЛАРИДА СОТИШГА АЛОҚАДОР

АЛМАШТИРИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИ


2.1. Вақтинча банд бўлмаган хорижий валютага эга бўлган корхоналар уларни Республика валюта фонди кафолати билан вакил қилинган банклар орқали СВОП шартларида валюта биржасида қуйидаги шартларда сотишга қўйишлари мумкин.

а) келишилган муддатга,

б) йўқлаб олинадиган муддатга (бир йилдан ортиқ эмас.)


2.2. Вақтинча банд бўлмаган маблағларга эга бўлган корхона вакил қилинган банкка хорижий валютадаги маблағларни валюта биржасида сотиш таклифи билан белгиланган шаклда мурожаат қилиши мумкин Корхона айни бир вақтда белгиланган шаклдаги буюртманома билан битишув тузилиши мумкин бўлган сумма ва муддатни кўрсатиб СВОП шартларида операцияларни амалга ошириш тўғрисида Миллий банкка мурожаат қилади.


2.3. Миллий банк Молия вазирлиги билан кўрсатилган операцияни кейинчалик қайта алмаштириш ҳуқуқи билан амалга ошириш тўғрисидаги кафолатли битимни ва валюта сотувчи корхона билан балки аниқ СВОП шартларидаги олди-сотди тўғрисидаги битимни расмийлаштиради.

Сотувчи корхона учун валютани сотиш ва харид қилиш курси ҳар бир битишув кунидаги биржа курси бўйича белгиланади СВОП битишуви тугаганда корхона тўлиқ суммани сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда муддатли битишувлар бўйича 3,0 фоиз ва йўқлаб олинадиган битишувлар буйича 2,0 фоиз миқдорида Республика валюта фонди маблағлари ҳисобидан тўланадиган қўшимча йиллик даромад олади.


2.4. 2.1.-бандда кўрсатилган битишувлар Миллий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади Миллий банк кўрсатилган битишувларнинг аҳволи тўғрисида Молия вазирлигига мунтазам хисобот бериб туради ва сотувчи корхона олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиш учун барча чора-тадбирларни кўради.


2.5. Қайта алмаштириш муддати келган ва валюта бозорида банд бўлмаган валюта маблағлари йўқ бўлган ҳолларда кўрсатилган маблағлар махсус қарор билан бу мақсадлар учун Миллий банкда шакллантириладиган ва жойлаштириладиган Республика валюта фондининг қайта алмаштириш резерв фондидан ажратилади.



3. КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

БЮДЖЕТ ВА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ФОНДЛАР ОЛДИДАГИ МУДДАТИ

ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН ҚАРЗЛАРИ

БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

БАЖАРИШГА АЛОҚАДОР

АЛМАШТИРИШ ОПЕРАЦИЯЛАР


4. БАНКЛАР ВА МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ

БЕРУВЧИЛАР СЧЁТЛАРИ БЎЙИЧА

МУДДАТИ ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН

ҚАРЗЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН

ВАЛЮТАНИ СОТИШГА АЛОҚАДОР

АЛМАШТИРИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИ

4.1. Мазкур қоида банк ссудалари ва маҳсулот етказиб берувчи счетлари бўйича миллий валютада муддати ўтказиб юборилган қарзларга ҳамда хорижий валютадаги счетларга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларга жорий қилинади.


4.2. Муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган ташкилотлар рўйхати ва бу қарзлар ҳажми ҳамда вакил қилинган банклардаги валюта счетлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бюллетенида хар ойда кейинги ойнинг 15-кунигача эълон қилинади ва икки кун мобайнида барча вакил қилинган банкларга етказилади.


4.3. Банкка ва маҳсулот етказиб берувчилар счетлари бўйича миллий валютада муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган ва муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган корхоналар рўйхатига киритилган корхоналар ой тугагандан кейин 5 кун мобайнида хорижий валютани сотиш бўйича буюртманомани банкнинг номи, корреспондент счет рақами, муддати ўтказиб юборилган ссуда счет рақами ва муддати ўтказиб юборилган ссуда қарзи суммасини кўрсатиб, валюта счёти очилган вакил қилинган банкка тақдим этадилар.

4.4. Қарздор корхоналарнинг хорижий валютадаги счетлари очилган вакил қилинган банклар Марказий банк рўйхати бўйича валютани сотиш бўйича буюртманомаларини 4.3.-бандда кўрсатилган муддатда олмасалар валюта маблағларининг тенг келувчи эквивалентини Марказий банкнинг кўрсатилган маблағларни тўхтатиб қўйишни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги махсус кўрсатмасини олгунга қадар тўхтатиб қўядилар.





1-РЎЙХАТ


Республика валюта бозорида эркин

муомаладаги валютага алмаштиришда

устуворлик ҳуқуқини берувчи харид

қилинадиган технологиялар, бутловчи

буюмлар ва хом ашёлар

РЎЙХАТИ


1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш.


2. Маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга асосланган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш.


3. Махаллий хом ашёни қайта ишлашга асосланган халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш.


4. Тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар ишлаб чиқариш.


5. Товарларни экспорт қилишни ва/ёки импортнинг ўрнини босиб таъминловчи ишлаб турган ишлаб чиқаришлар учун бутловчи буюмлар хом ашёлар харид қилиш.























Время: 0.1902
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск