ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 й. ПФ-4720-сон “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.04.2015 й.

N ПФ-4720


АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ УСЛУБЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида:


1. Қуйидагилар корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

чет эл капитали иштирокида акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш;

эски бўлинмалар ва лавозимларни тугатиш, замонавий халқаро стандартлар ва бозор иқтисодиёти талабларига мос янги бўлинма ва лавозимларни жорий этишни инобатга олган ҳолда, акциядорлик жамиятларини бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил этиш;

акциядорлик жамиятларини стратегик бошқариш, бошқарув ходимларининг самарали фаолиятини назорат қилишни таъминлашда акциядорлар, жумладан, миноритар акциядорлар ролини ошириш;

етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида бошқарув ходимларини тайёрлаш ва уларнинг касб даражасини ошириш, шунингдек акциядорлик жамиятларида раҳбарлик лавозимларига чет эллик юқори малакали менежерларни жалб қилиш.


2. Фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятларини танқидий ўрганиш натижаларига кўра, 364 акциядорлик жамияти ночор ва тугатилиши ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиши лозим, деб топилгани маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси (Р. Азимов) қайд этилган акциядорлик жамиятларини қайта ташкил этиш жараёнини 2015 йилнинг 1 октябрига қадар тугатиш устидан қатъий назорат ўрнатсин.


3. Етакчи хорижий компанияларда бошқарувни ташкил этиш тизимини чуқур ўрганиш асосида ишлаб чиқилган акциядорлик жамиятининг намунавий ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор идоралар ва акциядорлик жамиятларининг кузатув кенгашлари билан ҳамкорликда уч ой муддатда акциядорлик жамиятлари ташкилий тузилмасини уларнинг тармоқ хусусиятларини инобатга олган ҳолда, намунавий тузилмага мувофиқлаштиришни таъминласин;

давлат улушига эга акциядорлик жамиятларининг раҳбарлари таркибини уч ой муддатда корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари ва принциплари, менежмент ва маркетингни, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда уларни ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида қўллай билиши бўйича аттестациядан ўтказсин;

аттестация якунлари бўйича бўшаган лавозимларга янгича фикрлайдиган, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбарлар, шунингдек хорижий менежерларни жалб этиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори"га акциядорлик жамиятларининг янги намунавий тузилмасидан келиб чиқадиган зарур ўзгартишлар киритиш ҳақида таклифлар тақдим этсин.

5. Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг Германия ҳамда бошқа иқтисодий ривожланган давлатларнинг етакчи таълим муассасаларини жалб этган ҳолда, тугатиладиган Олий бизнес мактаби негизида Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказини ташкил этиш, унинг зиммасига корпоратив бошқарувнинг ташкилий шакллари ва замонавий услубларини жорий қилишни методик таъминлаш, шунингдек халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ ушбу соҳада бошқарув ходимларини тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш вазифасини юклаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни белгиланган тартибда қабул қилсин ва унинг вазифалари, тузилмаси, тингловчиларни қабул қилиш квотаси, шунингдек марказнинг самарали фаолиятини таъминлаш чораларини белгиласин.

6. Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлар Маҳкамаси Дастурга киритилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилишини тизимли асосда назорат қилинишини таъминласин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, 2015 йил 1 июлдан:

акциядорлик жамияти ижро органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади;

акциядорлар, жумладан, миноритар акциядорлар иқтисодий судга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилгани ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилганда, уларга давлат божини тўлаш муддати узайтирилади ва бу бож айбдор томонидан ундирилади.

8. Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Германия ҳамда бошқа ривожланган давлатларнинг муваффақиятли тажрибаси асосида 2015 йил 1 августга қадар Корпоратив бошқарув кодексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда ягона ҳужжатда:

корпоратив бошқарувнинг илғор услубларини жорий этиш бўйича тавсиялар, жумладан, узоқ муддатли истиқболда ривожланиш стратегияси ва вазифалари, ички назорат тизимлари ва ижро органининг акциядорлар ҳамда инвесторлар билан самарали ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш;

акциядорлик жамиятлари фаолиятининг кўлами, тармоқ хусусиятлари ва йўналишларини инобатга олган ҳолда, намунавий ташкилий тузилмани жорий қилиш;

акциядорлик жамиятлари фаолиятининг очиқлигини ошириш, улар томонидан халқаро стандартлар асосида аудит ва молиявий ҳисобот ахборотини нашр қилиш.


9. 2015 йилнинг 1 июлидан акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари номларида уларнинг устав капиталида давлат улушидан қатъи назар, "давлат" сўзидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги;

2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиши маълумот учун қабул қилинсин.

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси 2015 йилнинг 1 июлига қадар акциядорлик жамиятларининг йиллик молиявий ҳисоботини халқаро стандартларга мувофиқ нашр этиш жадвалини тасдиқласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар тақдим этсин.


12. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 24 апрелдаги

ПФ-4720-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Акциядорлик жамиятининг намунавий ташкилий

ТУЗИЛМАСИ













АКЦИЯДОРЛАРНИНГ

УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ





















































































































Миноритар акциядорлари қўмитаси

















Тафтиш комиссияси












Кузатув кенгаши



























































































































Ижро органи раҳбари

(бош директор/бошқарув раиси)



Ички аудит хизмати


































































  



  

  

















Маркетинг ва савдолар бўйича директор

Истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар бўйича директор


Ишлаб чиқариш бўйича директор



Молия бўйича директор


Харидлар бўйича директор


Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси

























































Бозорлар конъюнктураси ва истиқболли бўлмаган талабни ўрганиш бўлими

Бизнесни ривожлантириш бўйича стратегик режалаштириш бўлими


Ишлаб чиқаришни мувофиқ-

лаштириш бўлими



Бош бухгалтер/

Бухгалтерия


Ички харидлар бўлими


Сифатни назорат қилиш ва стандартларга риоя этиш бошқармаси










































Бош муҳандис хизмати



Ғазначилик ва молия хизмати



Ташқи харидлар бўлими

























Брэнд-

менежмент,

маркетинг ва реклама хизмати


Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўлими







Ахборот технологиялари бошқармаси

























Бош

энергетик хизмати



Контракт мажбурият-

ларини назорат қилиш бўлими



Логистика хизмати

















































Ходимларни бошқариш хизмати

Экспорт ва чет эллик мижозлар билан ишлаш бўлими


Тадқиқотлар ва янги маҳсулотларни жорий этиш бўлими



Бош механик хизмати










Моддий захираларни бошқариш хизмати


















































Маҳаллий-

лаштириш бўлими
















Юридик хизмат






























Ички савдо бўлими































































Технология бўлими
















Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими



















































































Кафолат ва сотиш олди хизмат кўрсатиш бўлими










Қўриқлаш ва техник хавфсизлик хизмати





































































Офис-менежер







































Метрология ва лаборатория хизмати





























































































































        

Изоҳ. Корхоналарнинг тармоқ хусусияти ва фаолиятларининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда акциядорлик жамиятлари намунавий ташкилий тузилмаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишлари мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 24 апрелдаги

ПФ-4720-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Корпоратив бошқарув тизимини тубдан

такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. ХАЛҚАРО ТАЖРИБАНИ ЧУҚУР ЎРГАНИШ АСОСИДА КОРПОРАТИВ

БОШҚАРУВНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСЛУБЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

1

Акциядорлик жамиятларида намунавий ташкилий тузилмани улар фаолиятининг тармоқ хусусияти ва кўламини ҳисобга олган ҳолда жорий этиш.


Акциядорларнинг умумий йиғилишлари

қарорлари


2015 йил

август


Давлат рақобат қўмитаси, хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари


2

Акциядорлик жамиятларини умум қабул қилинган халқаро амалиёт стандартлари ва талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан танқидий таҳлил қилиш, ҳамда ташкилий тузилмани такомиллаштириш, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар бундан мустасно.


Комиссия қарори

2015 йил

июль


Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси


3

"Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори"га акциядорлик жамиятларининг маъқулланган намунавий тузилмасидан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат


2015 йил

май


Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги


4

Қуйидагиларни назарда тутувчи Корпоратив бошқарув Кодексини ишлаб чиқиш:

корпоратив бошқарувнинг илғор услубларини жорий этиш бўйича тавсиялар, жумладан, узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш стратегияси ва вазифалари, ички назорат тизимлари ва ижро органининг акциядорлар ҳамда инвесторлар билан самарали ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш;

акциядорлик жамиятлари фаолиятининг кўлами, тармоқ хусусиятлари ва йўналишларини инобатга олган ҳолда, намунавий ташкилий тузилмани жорий қилиш;

акциядорлик жамиятлари фаолиятининг очиқлигини ошириш, улар томонидан халқаро стандартлар асосида аудит ва молиявий ҳисобот ахборотини нашр қилиш.


Комиссия қарори

2015 йил

август


Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси


5

Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган акциядорлик жамиятларини тугатиш ёки қайта ташкил этиш чораларини кўриш.


Таъсисчилар ва рўйхатдан ўтказувчи давлат органлари қарорлари, суд қарорлари


2015 йил

III чорак


Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси


6

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2015 йил

июнь


Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги


7

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилиш ва бошқарув ходимлари фаолиятининг самарадорлиги натижалари бўйича баҳолаш.


Комиссия қарори

2015 йил

июль


Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси, тижорат банклари


8

Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сотиш учун янги бозорларни излаш ва олиб чиқишнинг муҳим тамойилларига асосланган акциядорлик жамиятларининг молия ва иқтисодий самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.


Дастурлар

ишлаб чиқиш

2015 йил

октябрь


Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси, тижорат банклари


9

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш ва уларга салоҳиятли чет эл инвесторларини жалб қилиш.


Техник кўмак лойиҳаси


2015-2016 йй.

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


10

Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан улар ҳақидаги ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган битимлар ва бошқа ҳаракатларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талабни жорий қилиш.


Олий хўжалик суди пленуми қарори


2015 йил

IVчорак


Олий хўжалик суди, Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги


11

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ акциядорлик жамиятининг устав капиталини кўпайтириш фақатгина қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш орқали амалга оширилади.


Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш


2016 йил

I чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги


12

Республикада корпоратив ҳодисаларни мунтазам ёритиб борувчи теле- ва радио кўрсатувларни ("Корпоратив янгиликлар"), шу жумладан Интернет тармоқларида ташкил қилиш.


Комплекс чора-тадбирлар


2015 йил

IV чоракдан


ЎМТРК, Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, "Тошкент" РФБ


13

Ҳар йили ташкил этиладиган "Энг яхши корпоратив бошқарув", "Энг яхши инвестиция воситачиси" ва "Энг яхши инвестиция консультанти" танловини амалиётга жорий қилиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2016 йилдан

бошлаб


Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, "Тошкент" РФБ, Савдо-саноат палатаси


II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИНИ ЖАЛБ

ҚИЛИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ВА ШАФФОФЛИГИНИ

ОШИРИШ, ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

14

Қуйидаги йўллар орқали Акциядорлик жамиятларида халқаро тажриба асосида бошқарувнинг замонавий тизимларини жорий этиш:

бизнес-жараёнларни такомиллаштириш, асосий ишлаб чиқариш, маъмурий ва операция жараёнларини оптималлаштириш;

хўжалик жамиятларида сифатни бошқариш тизимини, шу жумладан ISO жорий этишни кенгайтириш;

замонавий молиявий менежментни жорий этиш, моддий, инвестиция ва бошқа ресурсларни бошқариш;

тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали хорижий менежерларни жалб қилиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2015 йил

III чорак


Вазирлар Маҳкамаси АТД, вазирлик ва идоралар, "Ўзстандарт" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


15

Акциядорлик жамиятлари томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни эълон қилиш ва уларни Халқаро аудит стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига мувофиқлиги юзасидан ташқи аудитдан ўтказишни жорий этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


график бўйича

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси, акциядорлик жамиятлари


16

Устав капиталларида давлат улуши бўлган, стратегик хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятлари рўйхатини белгилаш.

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларига стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


Ҳукумат қарори

Комплекс чора-

тадбирлар

2015 йил

апрель


2015-2016 йй.

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


17

Давлат улуши бўлмаган акциядорлик жамиятларига стратегик хорижий инвесторларни жалб қилишга кўмаклашиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2015-2016 йй.

ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


18

"Тошкент" РФБ валюта савдо майдончаси фаолиятини кенгайтириш ва фаоллаштириш, бунда хорижий инвесторлар иштирокидаги операцияларга солиқ солиш тизимини соддалаштириш.


Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш


2015 йил

III чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, ДСҚ, ТИАИСВ, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, "Тошкент" РФБ


19

Чет эл инвесторларига сотиладиган акциялар пакети тўғрисидаги маълумотларни хорижий оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ихтисослаштирилган интернет-сайтларда жойлаштириш.


Чора-тадбирлар

режаси


2015-2016 йй.


ТИАИСВ, "Ўзинфоинвест" агентлиги, Молия вазирлиги


20

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ акциядорлик жамияти томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.


Қонунга ўзгартириш киритиш


2015 йил

III чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги


21

Республикада корпоратив бошқарув тизими ва фонд бозорини ривожлантириш масалалари бўйича Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO) билан ҳамкорликни ривожлантириш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2015 йил

IV чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, ТИАИСВ


22

Устав капиталида 50 фоиздан кўп давлат улуши бўлган саноат соҳаси ва иқтисодиётнинг реал сектори бўлган бошқа тармоқларидаги хўжалик жамиятларига уларнинг 10 фоиздан кам бўлмаган соф фойдасини истиқболли тадқиқотларга, бозор талабидан келиб чиқиб янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва маркетингга йўналтириш тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш.


Методик тавсиялар

2015 йил

IV чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги


III. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ,

АКЦИЯДОРЛАР ВА МЕНЕЖМЕНТ ЎРТАСИДА ВАЗИФА

ВА ВАКОЛАТЛАРНИ АНИҚ ЧЕГАРАЛАШ

23

Устав капиталида давлат улуши бўлишидан қатъий назар хўжалик бирлашмалари, акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари номланишидаги "давлат" сўзларини чиқариб ташлаш.


Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш


2015 йил

сентябрь


Адлия вазирлиги, хўжалик бошқаруви органлари


24

Акциядорлик жамиятларининг ижро органлари раҳбарларини танлов орқали саралаш амалиётини жорий этиш, чет эл менежерларини тайинлаш мумкинлигини назарда тутиш.


Жамиятлар уставларига ўзгартиришлар киритиш


2015 йил

1 июль


Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ТИАИСВ


25

Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш ёки оширишга хусусий акциядорларнинг камида учдан икки қисмининг розилиги бўлмаганда тақиқ қўйиш.


Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш


2016 йил

I чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


26

Давлат улуши бўлган акциядорлик ёки бошқа хўжалик субъектларига нисбатан тижорат ташкилотлари тузиш талабларини такомиллаштириш.


Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритиш


2016 йил

I чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги


27

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва давлат ҳокимият органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига:

битимлар бўйича норматив ҳужжатлар қабул қилишга, акциядорлик жамиятларига буйруқлар ва бошқа кўрсатмалар беришга, фойдани бўлишишга, бошқарувчи ходимларни ёллашга ва хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари ваколатига тегишли бошқа масалалар бўйича, қонунчиликда назарда тутилган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно;

акциядорлик жамиятларининг бошқарув органлари аъзоларига молиявий йўқотишларга сабаб бўлган бизнес-хатарларни қабул қилиш асосида ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари учун жавобгарлик чоралари қўллашни тақиқлашни белгилаш.


Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш


доимий

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги


28

Инвестиция активларини ишончли бошқариш хизматларига ҳақ тўлашнинг амалдаги тартибини такомиллаштириш, бунда давлат активларини бошқаришга тўланадиган ҳақ миқдори бизнес-режа параметрларини бажарганлигига янада боғлиқлигини назарда тутиш.


Норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш


2015 йил

III чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги


29

Жамиятни бошқаришда акциядорларнинг иштирок этиш ҳуқуқлари бузилганлиги учундавлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари ва акциядорлик жамиятлари раҳбарларига маъмурий жавобгарликни жорий этиш.


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиришлар киритиш


2015 йил

IV чорак


Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси


30

Энергетика, нефтгаз, кимё, темир йўл, пахта тозалаш, тегирмон, фармацевтика саноати, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қаттиқ металларни қайта ишлаш корхоналари ва коммуникация технологиялари соҳасида давлат улушини хўжалик бошқаруви органларининг устав капиталига бериш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори


2015 йил

III чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


IV. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ СТРАТЕГИК БОШҚАРИШ

ВА ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШДА АКЦИЯДОРЛАР,

ШУ ЖУМЛАДАН МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАРНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ

31

Акциядорларга, шу жумладан миноритар акциядорларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида хўжалик судига шикоят киритиш билан давлат божи тўлаш, шу жумладан кейинчалик уни айбдор томонидан ундириш билан дивидендларни тўлаш бўйича кечиктиришларни тақдим этиш.


Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш


2015 йил

III чорак


Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Давлат рақобат қўмитаси


32

Пакетларни лотларга бўлишни оптималлаштиришни назарда тутган ҳолда ташкил этилган савдоларда акциялар пакетини жойлаштириш ва муомалага киритиш тартибини такомиллаштириш.


Савдолар ташкилотчилари нинг қоидаларига ўзгартиришлар киритиш


2015 йил

III чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, "Тошкент" РФБ


33

Ташкил этилган савдоларда жисмоний шахслар ўртасида акцияларнинг олди-сотди келишувларига тўғридан-тўғри ўзаро ҳисоб-китобни назарда тутган ҳолда ҳисоб-китоб клиринг хизмат кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.


Савдолар ташкилотчилари-

нинг қоидаларига ўзгартиришлар киритиш


2015 йил

IV чорак


Давлат рақобат қўмитаси, "Тошкент" РФБ, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази


34

Акциядорларнинг бири 50 ва ундан ортиқ фоизда жамиятнинг акцияларини сотиб олганда бошқа акциядорлар унга бозор нархида ўзларининг акцияларини белгиланган тартибда сотиш ҳуқуқига эга бўлиш тартибини жорий этиш.


Қонунчиликка ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш


2016 йил

II чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги


V. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

35

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази веб-сайти негизида Корпоратив ахборот ягона порталини яратиш, бунда халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни жойлаштириш:

молия ҳисоботи ва аудиторлик хулосалари;

акциядорлик жамиятлари фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисида маълумот;

эмиссиялар проспекти, жойлаштириладиган акциялар, акциядорлик капитали миқдори ва салоҳиятли инвесторлар учун бошқа маълумотлар;

корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозори масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базадаги ўзгаришлар.


Корпоратив ахборотнинг ягона порталини яратиш


2015 йил

IV чорак


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Давлат рақобат қўмитаси


36

Халқаро тажриба асосида акциядорлик жамиятларида инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини, моддий ва молиявий ресурсларни (ERP ва бошқа дастурий маҳсулотлар) бошқаришнинг замонавий ахборот тизимларини жорий этиш.


Лойиҳаларни

амалга ошириш

графиклар

бўйича


Вазирлар Маҳкамаси АТД, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар


37

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда давлат активларини ҳисоблаш тизимини такомиллаштириш:

интерактив ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини яратган ҳолда давлат активларини бошқаришнинг электрон маълумотлар базасини яратиш;

хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарида давлат улушининг марказлаштирилган ҳисобини юритиш;

Вазирлар Маҳкамаси қарори









дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш


2016 йил

I чорак









2016 йил

III чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси


давлат активларининг ягона рўйхатини инвесторларга сотиш учун таклиф қилинадиган объектлар (улушлар, акциялар, ДУК) кўрсатилган ҳолда шакллантириш ва Интернет тармоғида эълон қилиш.



VI. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ, АЙНИҚСА ИККИЛАМЧИ

БОЗОРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ, УНИНГ АХБОРОТ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ


38

Қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш бўйича Корея фонд биржаси билан ҳамкорликни кенгайтириш, бунда фонд бозори учун замонавий Ягона дастурий-техник комплексини жорий этишни назарда тутиш.


Комплексни жорий қилиш

2016 йил

IV чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк


39

Корея фонд биржаси томонидан жорий этиладиган Ягона дастурий-техник комплекси негизидаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази қошида ахборот-ресурс марказини ташкил этиш.


Ахборот-ресурс марказини ташкил этиш


2016 йил

I чорак


Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


40

Фонд бозорида инвестиция хатарларида тегишли чекловларни кўриб чиққан ҳолда қимматли қоғозлар бозори ликвидлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларни ўзига оладиган маркет-мейкер инвестицион воситачиларни яратиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2016 йил

II чорак


Тижорат банклари ва суғурта компаниялари, Давлат рақобат қўмитаси, Марказий банк, Молия вазирлиги


41

Қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчилари маълумотлар базалари ва захира савдоларни ахборот таҳлилий кузатиб боришнинг технологик жиҳатдан янгилаб бориладиган ахборот тизимини яратиш ҳамда республика биржа марказини модернизация қилиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2016 йил

III чорак


Давлат рақобат қўмитаси, "Тошкент" РФБ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги


42

Қимматли қоғозлар бўйича комиссиялар халқаро ташкилоти, хорижий давлатларнинг қимматли қоғозлар бозори ва фонд биржаларини тартибга солувчи вакиллари, корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасидаги тадқиқот марказлари билан биргаликда халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2016 йилдан

бошлаб ҳар

йили


Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Банклар Ассоциацияси, Молия вазирлиги


VII. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ СОҲАСИДА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

43

Давлат улушига эга акциядорлик жамиятлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари таркибини бозор иқтисодиёти ва корпоратив бошқарувнинг асослари, менежмент ва маркетинг, замонавий ишлаб чиқариш принциплари ва ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, улар бошқараётган корхоналарнинг амалдаги ҳолатини аттестациядан ўтказиш.


Комиссия қарори

график

бўйича

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси


44

Аттестацияякунлари бўйича вакант лавозимларга янгича фикрлайдиган, белгиланган талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбарлар, шунингдек, хорижий менежерларни жалб этиш чораларини кўриш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2015 йил

IV чорак


Вазирлар Маҳкамаси АТД, вазирлик ва идоралар, акциядорлик жамиятлари

45

Германия ҳамда бошқа иқтисодий ривожланган давлатларнинг етакчи таълим муассасаларини жалб этган ҳолда, тугатиладиган Олий бизнес мактаби негизида Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказини ташкил этиш.


Вазирлар Маҳкамаси

қарори

2015 йил

1 июнга

қадар


Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

46

Корпоратив бошқарувчи малакасига эга аттестати мавжуд шахслардан давлатнинг ишончли ва давлат улуши бўйича хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзоларини тайинлашни амалиётга жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2016 йил

1 январдан


Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

             


"Халқ сўзи", 2015 йил 25 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 4 май, 17-сон, 204-модда
























































Время: 0.1628
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск