ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2007 й. ПҚ-744-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2007 й.

N ПҚ-744



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2008 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2007 йил 30 ноябрдаги 410-I-сон қарорига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

2008 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, Мактаб таълими жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2008 йилги асосий параметрлари 3 - 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2008 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2008 йил бошидаги қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. 2008 йил учун:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 9, 9-1 ва 9-2-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага мувофиқ;

юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

республикада ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи рўйхат бўйича 12-1-сонли иловага мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага мувофиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича ортиқча фойдадан солиқ ставкалари 15-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 16 ва 17-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 18-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 19-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 20-иловага мувофиқ;

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 21 ва 22-иловаларга мувофиқ;

белгиланган солиққа тортиш объектларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига бир фоиз миқдорида мажбурий ажратмалар ставкалари 23-иловага мувофиқ;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида 24-иловада келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 24 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, ягона ижтимоий тўловдан тушумлар Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган миқдорларда тақсимланади.

2008 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш татбиқ этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда:

2008 йил 1 мартгача Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг;

2008 йил 1 майгача қишлоқ хўжалиги ширкатлари қайта ташкил этилиши натижасида тузилган фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ерлари баҳоланишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига белгиланган тартибда етказсин.


5. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.


6. 2008 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад ва харажат ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 25-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлар тушумларидан ажратмалар нормативлари 26-иловага* мувофиқ;

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 27-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:

тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги харажатларини (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштириладиган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;

республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва Андижон, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган ҳажмларига ушбу ҳудудларда шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олиб, даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. 2008 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


9. 2008 йил 1 январдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари бўлган жисмоний шахсларга юридик шахслар учун назарда тутилган божхона тўловлари тартиби белгилансин.


10. 2008 йил 1 январдан бошлаб нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасалари асосий (ихтисослик) фаолият тури бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) мазкур маблағлардан моддий-техник базани мустаҳкамлаш, асбоб-ускуналар ва анжомлар, дидактик материаллар, болалар ўйинчоқлари ва адабиётлар сотиб олиш учун мақсадли фойдаланилган ҳолда уч йил муддатга озод қилинсин.


11. Белгилансинки, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар ҳажми 2007 йилдаги хорижий кредитлар бўйича асосий қарзни тўлаш ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.


17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008 йил 1 январдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 1 ўқувчига (тарбияланувчига) харажатларнинг базавий меъёрларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача тарбия болалар муассасалари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг бюджетини режалаштириш ва харажатларини молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этсин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бириктирилган 1 киши ҳисобига харажатлар меъёридан келиб чиққан ҳолда шаҳар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари (амбулатория-поликлиника муассасалари) бюджетини режалаштириш ва молиялаштиришга ўтказсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджетни режалаштириш ва молиялаштиришининг янги тартибига ўтказилаётган бюджет муассасаларининг ҳар бирига молиялаштириш меъёрлари ўз вақтида етказилишини таъминласин.


18. 2008 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига тўловлар миқдори 29-иловага мувофиқ белгилансин.

Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар назарда тутилган бошқа бюджет маблағлари билан бирга мақсадли тартибда тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни ҳамда муассасанинг моддий-техник базасини яхшилашга, энг аввало, санитария-гигиена воситалари ва юмшоқ инвентарь харид қилишга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда кам таъминланган оилалар болалари учун тўловдан озод қилишни назарда тутган ҳолда (тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида) Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида янгиланган низомни тасдиқласин.

19. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ишлаб турган мактабдан ташқари таълим муассасаларини хатловдан ўтказсин ва 2008 йилнинг 1 апрелигача тармоқни ва ходимлар сонини мақбуллаштириш, улар негизида харажатларининг 50 фоизигача миқдорда бюджетдан молиялаштиришни сақлаб қолган ҳолда болалар ижодиёти марказларини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда 2008 йилнинг 1 июлигача ходимларни бюджет муассасалари ишининг якуний натижаларига қўшган шахсий улуши билан меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш миқдорларининг ўзаро боғлиқлигини кучайтиришни назарда тутадиган олий, ўрта махсус таълим ва маданият соҳаларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


21. Кам таъминланган оилаларни давлат томонидан аниқ қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бюджет муассасаларида ишлаётган оналарга:

2008 йил 1 январдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича ижтимоий нафақаларни фуқароларнинг ўзини-ўзини бошқариш органлари орқали;

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби жорий этилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари ва Ўзбекистон Республикасининг мақсадли давлат жамғармаларини аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ҳамда:

Давлат бюджети даромадлари 5973,7 млрд. сўм, харажатлари - 5840,5 млрд. сўм миқдорида, бюджет профицити ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,5 фоиз оширилган ҳолда;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари 1881,6 млрд. сўм, шу жумладан, ягона ижтимоий тўловдан, бадаллар ва мажбурий ажратмалардан тушумлар ҳисобидан - 1640,4 млрд. сўм, Давлат бюджетидан дотациялар - 96,0 млрд. сўм миқдорида, шунингдек харажатлар - 1840,5 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадлари 377,7 млрд. сўм ва харажатлари - 317,9 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг касса айланмаси нақд суммаси нормативлари 2008 йилнинг 1 январига республика бюджети маблағлари ҳисобига 80 млрд. сўм миқдорида тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги бюджет ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2008 йилнинг январь ойида ўтказилган операцияларни 2007 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда 2007 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози бажарилишини ва 2008 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети асосий параметрларини Давлат бюджетининг белгиланган тақчиллиги доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсинлар.


24. 2008 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2008 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари чиқарилган норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


26. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) 1 - 6, 25 - 28-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 534-модда.















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск