ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Республика бюджети /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2006 й. ПҚ-532-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2006 й.

N ПҚ-532



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2007 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2006 йил 30 ноябрдаги 256-I-сон қарорига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2007 йилги асосий мақроиқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджетининг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг 2007 йилги асосий параметрлари 3-5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2007 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш:

республика бюджети маблағларининг 2007 йил бошидаги нақд пул касса айланмасининг белгиланган нормативдан ортиқча бўш қолдиқлари ҳисобидан;

2007 йил 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармасидан ташқари давлат мақсадли жамғармаларининг қолдиқ маблағлари ҳисобидан;

бошқа ноинфляцион манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. 2007 йил учун:

юридик шахслардан фойда солиғи ставкалари 6-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 7 ва 8-иловаларга мувофиқ;

рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган товарлардан акциз солиғи ставкалари 9-1 ва 9-2-иловаларга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 10-иловага мувофиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

катодли (тозаланган) мис ишлаб чиқаришдан олинган ортиқча фойдадан солиқ ставкалари 12-иловага* мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 13 ва 14-иловаларга мувофиқ;

ер солиғи ставкалари 15-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 16 ва 17-иловаларга мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 18-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 19 ва 20-иловаларга мувофиқ;

21-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 0,7 фоизи миқдорида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига - 1,0 фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар ставкалари тасдиқлансин.


4. 2007 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ставкалари, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 22-иловада келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда, 25 фоиздан 24 фоизгача пасайтирилсин.

Белгилаб қўйилсинки, 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб вақтинчалик ишга лаёқатсизларга нафақа тўлаш билан боғлиқ ҳаражатлар:

бюджет ташкилотлари томонидан - меҳнат ҳақи фондига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - фойда солиғини ҳисоблашда мазкур ҳаражатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. 2007 йилда:

қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан дивиденлар ва фоизлар тарзида олинадиган даромадлардан солиқ ставкалари 10 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг иш ҳақидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида сақлаб қолинсин.


6. 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб илгари тўланадиган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий тўловлар ўрнига:

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар;

тайёрлов, таъминот-сотиш, брокерлик фаолияти, шунингдек комиссион шартномалар (топшириқлар) бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови жорий этилсин.

Ягона солиқ тўлови ставкалари 23-25-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда янги таҳрирдаги Ягона солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Хўжалик юритувчи субъектларга солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкаларини пасайтириш натижасида бўшайдиган маблағларни ходимларнинг иш ҳақини оширишга йўналтириш тавсия этилсин.


8. 2007 йил 1 январдан бошлаб Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятлари қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш татбиқ этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш учун Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятларининг барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига белгиланган тартибда етказсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сонли қарори 4-иловасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари микрокредитлаш бўйича хизматларга жорий этилсин.


17. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражадаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларяинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турларига белгилаб қўйиладиган солиқ;

республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.


18. 2007 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқ тушумларидан ажратмалар нормативлари 27-иловага* мувофиқ;

республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:

тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги харажатларини (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштириладиган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;

республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва Андижон, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган миқдорларига ушбу ҳудудларда шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


20. 2007 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 29-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


21. Белгилаб қўйилсинки, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредитлар ҳажми 2006 йилдаги хорижий кредитлар бўйича асосий қарзни тўлаш ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.


23. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда соғлиқни сақлаш муассасалари тармоғини таркибий қайта қуриш ва мақбуллаштириш, касалхоналардаги самарасиз фойдаланилаётган ўринлар фондини ўрта ҳисобда 20 фоизга қисқартириш, бўшайдиган маблағларни амбулатория-поликлиника шохобчаларини ривожлантиришга мақсадли йўналтириш ишларини якунласин.


24. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2007 йил 1 январдан бошлаб кинофильмлар кўрсатувчи сайёр пунктларни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

республиканинг айрим туманлари ва шаҳарларидаги биринчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш муассасалари, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар ва касб-ҳунар коллежларини молиялаштиришнинг жорий тартибини кўрсатилаётган хизматларнинг амалдаги ҳажмларига мувофиқ чуқур таҳлил этсин, 1 та одам (1 та ўқувчи)га норматив харажатлардан келиб чиққан ҳолда молиялаштириш механизмини маромига етказсин;

2008 йилги бюджет лойиҳаси билан бир вақтда соғлиқни сақлаш ва таълим бюджет ташкилотларини 1 та одам (1 та ўқувчи)га норматив харажатлардан келиб чиқиб молиялаштиришга ўтиш бўйича республиканинг айрим туманлари ва шаҳарларида тажриба ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифларни киритсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидагиларни назарда тутган ҳолда 2007 йилда Давлат бюджетининг ғазна ижроси механизмларини янада кенгроқ татбиқ этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин:

2007 йилнинг 1 июлигача Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларида жойлашган бюджет ташкилотлари учун бюджетнинг ғазна ижросини босқичма-босқич жорий этиш;

бюджет ташкилотлари харажатларини замонавий ахборот технологиялари асосида ҳудудий ғазна ҳисобварақларидан тўлаш механизмини республиканинг барча минтақаларида 2007 йилнинг охиригача татбиқ этиш;

Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобварағида жамлаш ва у орқали Давлат бюджети харажатлари тўловини амалга ошириш, шунингдек Давлат бюджетининг ягона ҳисобварақлар режаси асосидаги ижроси тўғрисида бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва ҳисоботини ташкил этиш ягоналигини таъминлаш имконини берувчи ғазначилик ахборот тизимининг функционал ва техникавий тузилмаси (ИСУГФ)ни ишлаб чиқиш учун Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтларининг қарз маблағларини жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш.


27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:

а) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Давлат бюджети асосий параметрларини аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва:

Давлат бюджети даромадларини 4263,8 млрд. сўм, харажатларини - 4332,6 млрд. сўм миқдорида ҳамда бюджет тақчиллиги ҳажмини ялпи ячки маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,4 фоизгача камайтирган ҳолда;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини даромадлар бўйича 1357,3 млрд. сўм ва харажатлар бўйича - 1329,0 млрд. сўм миқдорида тасдиқлансин;

б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2007 йил январь ойида 2006 йил учун барча даражалардаги бюджетлар билан якуний айланмалар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга доир операцияларни, Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда ўтказилган операцияларни акс эттирган ҳолда, ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози бажарилишини ва Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети асосий параметрларини бюджетнинг белгиланган тақчиллиги доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.


29. 2007 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2007 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


30. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


31. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И.Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 507-модда.










































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск