Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2003 й. 567-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2003 й.

N 567



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2004 ЙИЛГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2003 йил 11 декабрдаги 553-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2004 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш фақат қадрсизланмайдиган манбалар, шу жумладан давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган тушумлар, ўрта муддатли давлат пул мажбуриятлари ва хориждан маблағ жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ 2004 йил учун:

юридик шахслардан даромад (фойда) солиғи ставкалари 3-иловага мувофиқ;

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи даромаддан солиқ ставкалари 4-иловага мувофиқ;

солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ставкалари 5-иловага мувофиқ;

лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун ялпи тушумдан ягона солиқ ставкалари 6-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинадиган даромадлардан солиқ ставкалари 7-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгиланган солиқлар ставкалари ҳамда уларга тузатувчи коэффициентлар 8 ва 9-иловаларга мувофиқ;

рўйхат бўйича ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган товарлардан акциз солиғи ставкалари 10-1, 10-2-иловаларга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 12-иловага мувофиқ;

юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 13-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 14-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 15-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган тўловчилар учун ер солиғи ставкалари 16-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 17-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Махфий.


4. 2004 йил 1 январдан бошлаб автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташувчи жисмоний шахслар учун белгиланган чекланган солиқ жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини ижарага бериш, шу жумладан бирлашмалар, уюшмалар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ижарага беришдан оладиган даромадларига жорий этилсин, улар тегишли равишда ижара тўлови суммасидан даромад солиғи тўлашдан озод қилинсин.


5. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликлари 2004 йил 1 январдан бошлаб ягона ер солиғи тўлашга ўтказилсин.


6. 2004 йил 1 январдан бошлаб Самарқанд ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, тажриба тариқасида, 18-иловага мувофиқ ставкалар бўйича ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2004 йил 1 апрелгача Самарқанд ва Тошкент вилоятлари барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳолаш ишларини амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг қайта баҳоланган норматив қийматини ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш учун кўрсатиб ўтилган вилоятларнинг барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини қайта баҳолаш натижаларига кўра, зарурият бўлганда, ягона ер солиғининг белгиланган ставкаларига тузатишлар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. 2004 йил 1 январдан бошлаб:

қўшилган қиймат солиғи бўйича аванс тўловлари бекор қилинсин, ушбу солиқни амалдаги айланма бўйича ҳар ойда бир марта тўлаш назарда тутилсин;

"ЎзДЭУавто" акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган автомобилларни республикадан олиб кетувчи жисмоний ва юридик шахслардан йиғим бекор қилинсин.


8. 2004 йил 1 январдан бошлаб:

фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлаш билан бирга ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;

меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ижтимоий суғуртага мажбурий бадаллар тўлаш ўрнига, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 19-иловага мувофиқ миқдорда ягона ижтимоий тўлов жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, ягона ижтимоий тўлов давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

Қаранг: АВ* томонидан 2016 йил 3 ноябрда 2836-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ ва МБ Қарори билан тасдиқланган "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисида"ги Низом


9. Ижтимоий суғуртага мажбурий бадалларни амалдаги ставкалар бўйича тўлашнинг амалдаги тартиби:

ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишлаётган ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар;

"SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси учун сақлаб қолинсин.

10. 2004 йилда:

барча солиқ солинадиган айланмалар бўйича қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш (товар айланмаси) ҳажмидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда, 0,7 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг иш ҳақидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида сақлаб қолинсин.


11. 2004 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 20, 21-иловаларга мувофиқ белгилансин.

13. 2004 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари ва харажатлари ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 22-иловага мувофиқ;

умумдавлат солиқлари тушумларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратмалар нормативлари 23-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса нақд пул маблағининг энг кам зарур миқдорлари 24-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутига) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича ундириладиган барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек бюджетларнинг биринчи навбатдаги харажатларининг (устамалари билан иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг) маблағ билан сўзсиз таъминланиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.


14. Аҳолини иссиқлик энергияси билан кафолатли таъминлаш, коммунал хўжалиги қозонхона иншоотлари ва иссиқлик тармоқларининг куз-қиш даврида узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларида 2004 йилдан бошлаб уларни мукаммал таъмирлаш учун мақсадли маблағлар назарда тутилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

тегишли даражадаги бюджетларни шакллантиришда ҳар йили қозонхона иншоотлари ва иссиқлик тармоқларини таъмирлаш учун маблағларни назарда тутсинлар;

кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар.


15. 2004 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира фондлари миқдорлари 25-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


16. Ҳукуматнинг маблағ жалб қилишининг чекланган миқдори, шу жумладан Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлар ҳажми 2004 йилда давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш (асосий қарзни қайтариш, фоизларни тўлаш, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатлар) бўйича харажатлар ҳажмида чеклаб қўйилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги:

макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси таҳлили натижалари бўйича, зарурият бўлганда, Давлат бюджетининг белгиланган тақчиллиги доирасида Давлат бюджетининг асосий параметрларини аниқлаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

2005 молия йилидан бошлаб ялпи ички маҳсулот ўртача муддатли прогнози, бюджет тақчиллигининг, давлатнинг маблағ жалб қилишининг чекланган миқдори, бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқликда 3 йилга бюджет даромадлари ва харажатлари параметрларининг мақсадли йўналишларини белгилашни назарда тутувчи солиқ-бюджет сиёсатининг ўртача муддатли стратегияси юзасидан 2004 йил 1 апрелгача таклифлар киритсинлар.


18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:

Давлат бюджетининг харажатлар бўйича параметрларини тасдиқланган 2492,5 млрд сўмга ўрнига 2385,6 млрд сўмгача миқдорда аниқлаштирган ҳамда бюджет тақчиллигини (ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан тасдиқланган 2,0 фоиз ўрнига) ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,7 фоизгача камайтирган ҳолда 2003 йилги давлат харажатларини мақбуллаштириш юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2004 йил январь ойида 2003 йил учун барча даражалардаги бюджетлар билан якуний айланмалар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга доир операцияларни, 2003 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда ўтказилган операцияларни акс эттирган ҳолда, ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2003 йилги Давлат бюджети тақчиллиги фақат қадрсизланмайдиган манбалар, шу жумладан давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган тушумлар ҳамда давлат бюджетининг 2003 йил бошидаги қолдиғи ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари кўрсаткичларини айрим манбалар ва мамлакат минтақалари бўйича 2003 йилга тасдиқланган даромадлар ҳажми доирасида аниқлаштирсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 27 ва 28 (махфий)-иловаларга мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини бир ҳафта муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов







































Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск