ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2015 й. 102-сон “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2015 й.

N 102



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИНИНГ

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШИ СОҲАСИДА АМАЛГА

ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга, касалликларнинг олдини олишга, шунингдек тиббиёт фани талабларига мувофиқ аҳоли турли гуруҳларининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжлари қондирилишини таъминлайдиган шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган соғлом овқатланиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлашнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

аҳоли соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида соғлом овқатланишга доир кенг тушунтириш ишлари олиб боришни ташкил этиш ва шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан фаол фойдаланган ҳолда тарғиб қилишни кучайтириш;

овқатланиш билан боғлиқ касалликлар тарқалишини камайтиришга қаратилган соғлом овқатланиш масалалари бўйича аҳолининг турли гуруҳлари учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш, соғлом овқатланиш соҳасида фундаментал тадқиқотларни устувор ривожлантириш;

жамоаларда ташкил этилган овқатланишни ташкил этишни такомиллаштириш, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларнинг, шунингдек 3 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли овқатланишини ташкил этиш, даволаш жараёнининг ажралмас қисми сифатида даволаш-профилактика муассасаларида парҳезли (даволаш ва профилактик) овқатланишни яхшилаш;

сифат ва хавфсизликка қўйиладиган замонавий талабларга мувофиқ озиқ-овқат хом ашёсининг асосий турларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, алмаштириб бўлмайдиган компонентлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва болалар овқатланиши учун ихтисослаштирилган маҳсулотлар, парҳезли (даволаш ва профилактик) озиқ-овқат маҳсулотлари ва овқатга биологик актив қўшимчалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёсига тегишли бўлган техник регламентлар ва миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва чет элдан етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёсининг сифати устидан назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш, белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ва қалбакилаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлиги учун ишлаб чиқарувчининг жавобгарлигини кучайтиришни қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаш;

якка тартибда овқатланишнинг махсус тадқиқотларини ўтказиш асосида аҳолининг овқатланиши ва соғлиғи соҳасида мониторинг дастурларини, шу жумладан, хавфсизлик ва тарқалган алиментар-боғлиқ ҳолатлар ривожланиши масалаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни таъминласин:

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида чора-тадбирлар комплекси амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш соҳасида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат саноати тизимига ва қишлоқ хўжалигига халқаро ташкилотлар, хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

аҳолининг соғлом овқатланиши соҳасида чора-тадбирлар комплекси бажарилиши устидан мунтазам мониторинг олиб борилишини ташкил этиш.


4. Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги Концепцияни ва чора-тадбирлар комплексини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида Республика диетология ўқув-илмий маркази (кейинги ўринларда Диетология маркази деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Диетология маркази юридик шахс ташкил этмасдан Тошкент тиббиёт академиясининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


6. Қуйидагилар Диетология марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигининг замонавий халқаро стандартларига мувофиқ соғлом овқатланиш ва диетология соҳасида ягона илмий ва амалий сиёсатни олиб бориш бўйича бош ташкилот функцияларини амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш тармоқлари мутахассислари ва аҳолининг турли гуруҳлари учун соғлом ва парҳезли овқатланиш масалалари бўйича самарали методикалар ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, соғлом овқатланиш масалалари бўйича мутахассислар, бакалаврлар, магистрлар ва клиник ординаторларни ўқитиш;

сифат ва соғлом овқатланишнинг замонавий талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг овқатланиши таркибини яхшилаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш.


7. Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика диетология ўқув-илмий марказининг тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Тошкент тиббиёт академияси ректорига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Тошкент тиббиёт академияси ва Диетология марказининг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. Белгилансинки:

Тошкент тиббиёт академияси таъминоти учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, давлат илмий дастурларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грант маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донорлик ташкилотларининг грантлари, пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Диетология маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

Диетология маркази Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси бўлимларида клиник базага эга.

9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда - "диетология" мутахассислигининг магистратура ва клиник ординатура олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ўзгартиришлар киритилишини;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда - турғун даволаш-профилактика муассасалари штат нормативларига диетолог врач лавозими киритилишини;

Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда - Диетология марказининг янги биноси қурилиши учун Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси ҳудудида ер участкаси ажратилишини таъминласин.


10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Диетология маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширсин, шунингдек Диетология маркази амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали ташаббускор кадрлар билан бутланишига кўмаклашсин.

11. Диетология маркази биноси қурилиши бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бирлашган қурилиш дирекцияси - буюртмачи этиб;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" акциядорлик жамияти - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

бош пудратчи ташкилот - танлов савдолари натижалари бўйича белгилансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳа ташкилоти билан биргаликда 2015 йил учун "Соғлиқни сақлаш" тармоғи бўйича соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун назарда тутилган Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига 3 ой муддатда Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси ҳудудида Диетология марказининг янги биносини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.


13. Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Диетология марказининг янги биноси қурилишини молиялаштиришнинг аниқ манбалари бўйича таклифлар киритсинлар, давлат мақсадли жамғармалари ва халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобига уни зарур асбоб-ускуналар ва инвентарь билан босқичма-босқич жиҳозлашни назарда тутсинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


15. Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича "Таълим" тармоғига йўналтириладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида Диетология марказининг жорий таъминотига 2015 йилда зарур бюджет маблағларини ажратсин ва кейинги йилларда ажратишни назарда тутсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон қарорига мувофиқ республикага олиб кириладиган тиббиёт инвентари ва асбоб-ускуна, уларга эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари 2018 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент тиббиёт академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 29 июлдаги 178-сон қарорининг 1-банди ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 25 апрелдаги

102-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент тиббиёт академиясининг

ТУЗИЛМАСИ

         


Академия кенгаши - 1

Ректор - 1

Ҳомийлик кенгаши

Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор - 1

Маънавий-

маърифий ишлар бўйича  проректор - 1

Илмий ишлар бўйича проректор - 1

л

Молиявий-

иқтисодий масалалар бўйича проректор - 1

л


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор - 1


Мониторинг ва ички назорат бўлими - 2







Ўқув-методика бўлими - 3

Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими - 1

Фан ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими - 2

Режалаштириш-молия бўлими - 3









Кадрлар бўлими - 5





Магистратура бўлими - 1

Талабалар турар  жойлари - 1

Таҳририят-нашриёт бўлими - 1

Бухгалтерия - 12


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими - 1


Халқаро алоқалар бўлими - 1













Ахборот-ресурс маркази (кутубхона) - 2

"Маънавият ва маърифат" ва талабалар дам олишини ташкил этиш уйи - 1

Виварий - 1

Фуқаро муҳофазаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими - 1



Маркетинг бўлими - 5












1 ва 2-бўлимлар - 4

Ахборот технологиялари маркази - 3

Олий таълим муассасалараро илмий-тадқиқот лабораторияси*

Ўқитишнинг техник воситалари бўлими - 1


Академик лицей


Ўқув-спорт  комплекси - 1











Девонхона ва архив - 2



Факультетлараро ижтимоий-

гуманитар кафедралар

Фойдаланиш-

техник ва хўжалик бўлими - 6








Юрисконсульт - 1




















Академия клиникалари





АТС - 1











Урганч филиали







Факультетлар - 12

Республика диетология

ўқув-илмий маркази - 5


Фарғона филиали

































Даволаш


Тиббий-педагогика


Тиббий-профилактика


Олий ҳамширалик иши






















          

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 86 нафар.

Таркибий бўлинмаларнинг штатдаги ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.


*) Лаборатория таъминоти харажатлари Давлат илмий дастурлари доирасида ўтказиладиган грант танловлари натижаларига кўра ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 25 апрелдаги

102-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги

Республика диетология ўқув-илмий марказининг

ТУЗИЛМАСИ




Директор - 1(1)


































Директорнинг илмий ишлар

бўйича ўринбосари

- 1(1)

Молия-

бухгалтерия хизмати

1(1)

Парҳез таомлар ошхонаси*

60 ўринли зал

фито-бар













        

Илмий лабораториялар

1. Клиник диетология лабораторияси

2. Даволовчи овқатлантириш технологиялари лабораторияси

3. Болаларни даволовчи овқатлантириш технологиялари лабораторияси

4. Парафармацевтика лабораторияси

         









Кадрлар

бўлими

1(1)





















Маъмурий-

хўжалик хизмати

3(1)

















Ўқув хоналари

(сони - 8 та)













       

Бюджетдан молиялаштириладиган ходимларнинг чекланган сони - 7 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 5 нафар.


*) Парҳез таомлар ошхонаси хўжалик ҳисобидаги бўлинма ҳисобланади.


Изоҳлар:

Профессор-ўқитувчилар, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нормативлар бўйича аниқланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар контракт асосида жалб этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 4 май, 17-сон, 206-модда



































Время: 0.1985
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск