Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2015 й. 103-сон “Республика агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг "Uzbekistan Agrominitech Expo-2015" Х Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг "Uzbekistan Аgrotechmash Еxpo-2015" IV Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2015 й.

N 103


РЕСПУБЛИКА АГРОСАНОАТ КОМПЛЕКСИ

УЧУН МИНИ-ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИХЧАМ

АСБОБ-УСКУНАЛАРНИНГ "UZBEKISTAN

AGROMINITECH EXPO-2015" Х ХАЛҚАРО

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КЎРГАЗМА-САВДОСИНИ

ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ,

МАШИНАЛАРИ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИНГ

"UZBEKISTAN АGROTECHMASH ЕXPO-2015"

IV ХАЛҚАРО ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

КЎРГАЗМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида" 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарорини бажариш юзасидан, қишлоқда саноат ишлаб чиқариши ва қурилишни янада жадал ривожлантириш, энг янги технологиялар ва замонавий техника билан жиҳозланган мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ихчам корхоналарни ташкил этиш, етакчи хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган илғор, юқори самарали мини-технологиялар ва асбоб-ускуналар билан танишиш учун фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уларни сотиб олишда уларга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарори билан ташкил этилган 2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва масалаларни тезкор ҳал этиш Идоралараро комиссиясининг (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) 2015 йил 27-30 майда Тошкент шаҳрида "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар компанияси" акциядорлик жамиятининг кўргазма майдонлари базасида:

Республика агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг "Uzbekistan Agrominitech Expo-2015" (кейинги ўринларда "Uzbekistan Agrominitech Expo-2015" деб аталади) Х Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини;

қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг "Uzbekistan Agrotechmash Expo-2015" (кейинги ўринларда "Uzbekistan Agrotechmash Expo-2015" деб аталади) IV Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасини биргаликда ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар компанияси" акциядорлик жамиятининг кўргазмалар майдонлари кўргазмалар иштирокчиларига бепул берилади, кўргазма стендларини қуриш ва қўшимча кўргазма ускуналарини тақдим этиш ва хизматлар кўрсатиш эса белгиланган нормативларга мувофиқ амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

кўргазмаларни ўтказишнинг мавзули режалари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

кўргазмалар доирасида 2015 йил 27-30 май даврида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси кўмагида, фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари тақдимотларини ташкил этган ҳолда, "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар компанияси" акциядорлик жамияти кинолекторийсида ҳар кунги мавзули семинарларни ўтказишнинг намунавий сценарийси 3-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари раҳбарларининг, республиканинг барча минтақаларидаги фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг кўргазмаларга келиш жадвали, шунингдек минтақалардан кўргазма иштирокчиларининг Тошкент шаҳрида бўлиши бўйича биркитилган масъул шахслар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 24 августдаги ПҚ-449-сон қарори билан ташкил этилган Республика агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита Идоралараро комиссия, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун мини-технологиялар ҳамда ихчам асбоб-ускуналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг етакчи жаҳон ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини кўргазмаларда қатнашишга жалб этиш бўйича фаол реклама-ахборот ва ташкилий ишларни амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги кўргазмалар иштирокчилари ўртасида шартнома асосида тарқатиш мақсадида Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг муфассал каталогини нашр этсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан биргаликда:

фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб талаб қилинадиган мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар турлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига бир ҳафта муддатда тақдим этсинлар;

фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг, шунингдек республика минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ташаббускорларининг қатнашишини таъминласинлар ва контрактларни имзолашида кўмаклашсинлар.


7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 24 августдаги ПҚ-449-сон қарорининг 7-бандида назарда тутилган имтиёзлар "Uzbekistan Agrominitech Expo-2015" кўргазмасида иштирок этиш доирасида, шунингдек кўргазма-савдо давомида тузилган контрактларни бажариш юзасидан қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарни четдан келтирувчи ташкилотларга татбиқ этилади.


8. Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларига "Uzbekistan Agrotechmash Expo-2015" кўргазмасида тузилган контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарини тендер савдолари ўтказмасдан сотиб олишга истисно тартибида рухсат этилсин.


9. Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда "Uzbekistan Agrotechmash Expo-2015" кўргазмаси натижаларига кўра 2015 йил 30 июнгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериш учун жаҳондаги энг яхши ишлаб чиқарувчилардан техниканинг халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган замонавий ва юқори унумли турларини танлаб олиш юзасидан таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги буюртманомаларига биноан, кўргазмаларнинг хорижий иштирокчиларига кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўргазмалар ўтказиладиган, шунингдек уларнинг иштирокчилари яшайдиган жойларда жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлигининг тўлов ундирилмасдан қўриқланишини таъминласин.


12. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси:

кўргазмалар иштирокчиларини "Тошкент" аэропортида кутиб олиш ва кузатиб қўйишларни ташкил этиш штаби ишлари мувофиқлаштирилишини, бунда штабнинг зарур миқдорда ташкилий-техника ва алоқа воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек "Тошкент" аэропортида иштирокчиларга транспорт хизмати кўрсатилиши назарда тутилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги буюртманомаларига биноан, кўргазмага юборилаётган кўргазма юкларининг имтиёзли юк тарифлари бўйича ташилишини, белгиланган юк тарифларидан 30 фоизли чегирма берилишини, юкларнинг "Тошкент" аэропортида ишланиши ва сақланиши учун йиғимлар тўловидан озод қилинишини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг буюртманомаларига биноан "Uzbekistan Agrominitech Expo-2015" ва "Uzbekistan Agrotechmash Expo-2015" кўргазмалари иштирокчилари учун авиачипталарнинг банд қилиниши ва сотилишини;

кўргазмалар иштирокчиларининг "Тошкент" аэропортининг СIP зали орқали кутиб олинишини ва рўйхатдан ўтказиш алоҳида йўлаги бўйича умумий зал орқали кузатиб қўйилишини ҳамда тартиботларнинг тўлов ундирилмасдан ўтказилишини;

аэропорт биноси хоналарининг "Uzbekistan Agrominitech Expo-2015" ва "Uzbekistan Agrotechmash Expo-2015" кўргазмалари реклама кўрсаткичлари билан жиҳозланишини;

тадбир меҳмонларига ва иштирокчиларига хизмат кўрсатадиган автотранспорт воситаларининг таксилар ва туризм автобуслари учун мўлжалланган "Тошкент" аэропорти автомобиллар тўхташ жойига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги буюртманомаларига биноан бепул киритилишини таъминласин.


13. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг ҳамда "Uzbekistan Agrominitech Expo-2015" ва "Uzbekistan Agrotechmash Expo-2015" кўргазмалари иштирокчиларининг буюртманомаларига биноан, кўргазмага юборилаётган кўргазма юкларининг имтиёзли тарифлар бўйича ташилишини, белгиланган ставкаларнинг камида 30 фоизи миқдорида чегирма берилишини, белгиланган манзилга етказиб беришнинг ва темир йўлда кўргазмага олиб келинаётган юкларни тушириш учун вагонларнинг йиғимлар ундирилмасдан ўз вақтида беришнинг тезкор кузатиб турилишини;

кўргазмага келаётган вагонларнинг бўш туриб қолганлиги учун тўловлардан озод қилишни таъминласин.


14. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги кўргазмаларга тайёргарлик ва кўргазмалар ишларининг матбуот ҳамда электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, интернет-нашрларда кенг ёритилишини таъминласинлар.


15. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг буюртманомаларига биноан, "Uzbekistan Agrominitech Expo-2015" ва "Uzbekistan Agrotechmash Expo-2015" кўргазмаларига келувчилар учун шартнома асосида, имтиёзли шартларда маълумотнома-ахборот буклетлари ҳамда сумкалар тайёрланишини таъминласин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 4 май, 17-сон, 207-модда





































Время: 0.1641
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск