ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Шаҳарсозлик ва архитектура /

Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.04.2015 й. 107-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 апрелдаги

107-сон қарорига

ИЛОВА



Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар

ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига

киритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 172-моддасига мувофиқ корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартибини белгилайди ҳамда юридик шахсларга, шу жумладан, устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарга нисбатан қўлланади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


шаҳарни ташкил этувчи корхона ва унга тенглаштирилган корхона - ходимлари, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этувчи ёки ходимларининг сони камида уч минг киши бўлган ёхуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминлайдиган, шунингдек стратегик аҳамиятга эга бўлган ёки табиий монополиялар субъекти бўлган юридик шахс;

табиий монополия субъекти - табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан банд бўлган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс).



II. КОРХОНАЛАРНИ ШАҲАРНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ

КОРХОНАЛАР ВА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАР ЖУМЛАСИГА КИРИТИШ

МЕЗОНЛАРИ


3. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига қуйидаги мезонлардан биттасига жавоб берадиган юридик шахслар киритилади:

корхонанинг ходимлари сони, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил қилади;

корхона ходимларининг сони камида уч минг кишини ташкил қилади;

корхона давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини сақлашни таъминлайди;

корхона табиий монополия субъекти ҳисобланади;

стратегик аҳамиятга эга бўлган корхона.


III. ШАҲАРНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ КОРХОНАЛАР

ВА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАР ЖУМЛАСИГА

КИРИТИЛГАН КОРХОНАЛАРНИ ШАҲАРНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ

КОРХОНАЛАР ВА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАР

РЕЕСТРИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ


4. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича киритилади.


5. Реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан амалга оширилади.

6. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритилган корхоналарни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Агентликга:

туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан - корхона ходимларининг сони, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этишини тасдиқлайдиган маълумот;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан - давлат статистика ҳисоботлари маълумотларига кўра ишловчиларнинг ўртача йиллик сони камида уч минг кишини ташкил қиладиган ташкилотлар тўғрисидаги маълумот ҳамда тегишли аҳоли пунктларидаги аҳоли сони тўғрисидаги статистика маълумотлари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан - корхонанинг давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини сақлашни таъминлашини, шунингдек стратегик аҳамиятга эгалигини тасдиқлайдиган маълумот (ушбу маълумот иқтисодий судлар ва бошқа давлат органлари сўрови бўйича тақдим этилади);

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) томонидан - корхонанинг табиий монополия субъекти эканлигини тасдиқлайдиган маълумот тақдим этилади.

7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган маълумот (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этиладиган маълумот бундан мустасно) Агентликга ҳар йили 1 февралдан кечикмай, шунингдек ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан биттасига жавоб берадиган янги корхоналар ташкил қилинган тақдирда тақдим этилади.

8. Тақдим этилган маълумотни кўриб чиқиш ва корхоналарни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда уларни Реестрдан чиқариш учун Агентлик томонидан тегишли Комиссия тузилади.

9. Комиссия таркиби ва унинг иш регламенти Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

10. Комиссия ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ Агентликга тақдим этилган маълумотни ва унга илова қилинган материалларни бир ой муддатда кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича корхонани Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.

11. Агентлик Реестрга киритилган шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар мониторингини доимий равишда амалга оширади.

12. Корхоналар мониторинги натижаларига кўра ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан бирортасига ҳам жавоб бермайдиган корхона аниқланган тақдирда, Агентлик томонидан Комиссия билан биргаликда уни Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади.

13. Реестрдан кўчирма Агентлик томонидан иқтисодий судлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар сўровига биноан, сўров олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда берилади.

14. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


16. Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш бўйича қабул қилинган қарорлар муносабати билан пайдо бўладиган баҳслар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

ИЛОВА



Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган

корхоналарни Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга

тенглаштирилган корхоналар реестрига киритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари







1-босқич

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Агентликнинг ҳудудий органлари


         

Агентликга:

туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан - корхона ходимларининг сони, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этишни тасдиқлайдиган маълумот;

Давлат статистика қўмитаси томонидан - давлат статистика ҳисоботлари маълумотларига кўра ишловчиларнинг ўртача йиллик сони камида уч минг кишини ташкил қиладиган ташкилотлар тўғрисидаги маълумот ҳамда тегишли аҳоли пунктларидаги аҳоли сони тўғрисидаги статистика маълумотлари;

Мудофаа вазирлиги томонидан - корхонанинг давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини сақлашни таъминлашини тасдиқлайдиган маълумот (ушбу маълумот иқтисодий судлар ва бошқа давлат органларининг сўрови бўйича тақдим этилади);

Қўмита томонидан - корхонанинг табиий монополия субъекти эканлигини тасдиқлайдиган маълумот тақдим этилади.

          


1) ҳар йили

1 февралдан кечикмай;


2) тегишли мезонларга жавоб берадиган янги корхоналар ташкил этилганда









2-босқич

       

Агентлик, Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш комиссияси

       


     

Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш ва тегишли корхонани Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

    


бир ой муддатда










3-босқич

Агентлик, Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш комиссияси


         

1. Реестрга киритилган корхоналар мониторингини амалга ошириш.


2. Реестрга ўзгартиришлар киритиш (Реестрга киритилган корхоналарнинг белгиланган мезонларга мувофиқ эмаслиги аниқланган ҳолларда).

   


доимий



4-босқич

Агентлик


         

Реестрдан кўчирма тақдим этиш (иқтисодий судлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар сўровига биноан).

            


сўров олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 4 май, 17-сон, 210-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 4-сон, 33-модда



























Время: 0.1374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск