Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ижтимоий-сиёсий материаллар / Ўзбекистон Республикаси Президентининг маъруза ва нутқлари / 2015 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси (2015 йил 16 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2015 ЙИЛДА ИҚТИСОДИЁТИМИЗДА

ТУБ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ, МОДЕРНИЗАЦИЯ ВА ДИВЕРСИФИКАЦИЯ

ЖАРАЁНЛАРИНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ ҲИСОБИДАН

ХУСУСИЙ МУЛК ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ

ЙЎЛ ОЧИБ БЕРИШ - УСТУВОР ВАЗИФАМИЗДИР



Рус тилидаги матнига қаранг



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг

мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг

муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар

Маҳкамасининг мажлисидаги

МАЪРУЗАСИ


(2015 йил 16 январь)



Ҳурматли мажлис иштирокчилари!

Вазирлар Маҳкамасининг бугунги кенгайтирилган мажлиси кун тартибига қўйилган асосий масала - бу Ўзбекистоннинг ўтган 2014 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини муҳокама этиш ва мамлакатимизнинг 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишларини тасдиқлаб олишдан иборат.

Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, биринчи навбатда, иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига эришганимизни таъкидлаш жоиз.

Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил этди.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 9,4 фоиз, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфляция даражаси йил якунлари бўйича 6,1 фоизни ташкил этди. Бу прогноз кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада пастдир.

Ўтган йили солиқ юки 20,5 фоиздан 20 фоизга, даромад солиғи ставкаси эса 9 фоиздан 8 фоизга камайтирилган бўлса-да, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан бажарилди.

Банк тизимидаги ислоҳотлар иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда энг муҳим омил бўлди. Бунинг натижасида тижорат банкларининг жами капитали 25 фоизга ошди. Банк тизимининг мустаҳкамланиши 2014 йилда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини 12 фоиздан 10 фоизга, тижорат банкларининг кредитлар бўйича фоиз ставкасини ҳам шунга мос равишда камайтириш учун зарур имкониятлар туғдирди.

Банклар томонидан фақат ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган кредитлар ҳажми 2013 йилга нисбатан 1,2 баробар, айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган кредитлар эса 1,3 мартадан зиёд ошди.

Сўнгги йиллар давомида "Мудис", "Стандарт энд Пурс" ва "Фитч рейтингс" каби етакчи рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк тизими фаолиятини "барқарор" деб баҳоламоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, агар 2011 йилда мамлакатимизнинг 13 та тижорат банки юқори рейтинг баҳоларига сазовор бўлган бўлса, бугунги кунда республикамизнинг барча 26 та банки ана шундай баҳога лойиқ кўрилди.

Ўтган 2014 йилда 500 дан зиёд янги корхона, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилди. Ташқи савдо балансидаги ижобий сальдо 180 миллион долларни ташкил қилди, мамлакатимизнинг олтин-валюта захиралари 1 миллиард 600 миллион долларга кўпайди.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда.

2014 йилда мазкур Жамғарма томонидан 2 минг 400 та тадбиркорлик субъектига ўз товар ва хизматларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатилди. Жамғарма кўмагида тадбиркорлик субъектлари томонидан 1 миллиард 250 миллион доллар миқдоридаги экспорт шартномалари тузилди. Мазкур шартномалар асосида ўтган йили қиймати 840 миллион доллардан зиёд товарлар экспорт қилинди.

Жамғарма томонидан тадбиркорларга ташқи бозорларни ўрганиш ва чет эллик шерикларни топиш, халқаро тендер савдоларида иштирок этиш, шунингдек, экспорт шартномаларини тузиш, халқаро сертификатлар, рухсат беришга оид ҳужжатларни олиш ва божхона расмийлаштируви бўйича фаол ёрдам берилмоқда.

Шу борада ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини барчамиз албатта яхши тушунамиз.

Мулкни рўйхатга олиш, ер участкалари ажратиш, айрим фаолият турлари билан шуғулланиш учун лицензия олиш, қурилишга рухсат бериш ва электр таъминоти тармоқларига уланишда "ягона дарча" тамойилини амалиётга жорий этиш тобора кенгайиб бормоқда.

Кичик бизнес субъектлари томонидан статистик ва солиқ ҳисоботларини тақдим этиш механизмлари сезиларли даражада соддалаштирилди. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг 98 фоизи солиқ ва статистика ҳисоботлари топширишни, божхона декларацияларини расмийлаштиришни эски усулдаги қоғоз тўлдириш йўли билан эмас, балки бевосита - электрон шаклда амалга оширмоқда.

Саноатнинг енгил, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларида ишчиларнинг энг кўп сони илгариги 100 кишидан 200 кишигача оширилгани кичик бизнесни рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар тизимидаги муҳим қарор бўлди.

2014 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 9 триллион сўмдан ортиқ ёки 2013 йилга нисбатан 1,3 баробар кўп, шу жумладан, 2 триллион сўмга яқин миқдордаги микрокредитлар ажратилди. Бу ўтган йилга қараганда 39 фоиз кўпдир. Сўнгги беш йилда кичик бизнесни кредитлаш ҳажми қарийб 5 баробар кўпайди.

Хусусий тадбиркорларнинг хом ашё ресурсларидан фойдаланиш имконияти, биринчи навбатда, бундай маҳсулотларни биржа ва ярмарка савдоларида сотиш ҳажмини кўпайтириш ҳисобидан сезиларли равишда кенгайтирилди. Масалан, 2014 йилда улар томонидан Республика Товар-хом ашё биржасида қарийб 3 триллион сўмлик ёки 2013 йилга нисбатан 1,6 баробар кўп хом ашё ва материаллар сотиб олинди. Шу билан бирга, хусусий тадбиркорлар биржа савдолари орқали ўзлари ишлаб чиқарган 1 триллион 500 миллиард сўмлик маҳсулотни сотди, бу кўрсаткич 2013 йилга қараганда 1,7 баробар кўпдир.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йили, фермер ва де??он хўжаликларини ҳисобга олмаганда, 20 мингдан зиёд янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди, уларнинг умумий сони эса 195 мингдан зиёдни ташкил этди. Бу 2000 йилга нисбатан 2 баробар кўпдир.

Ялпи ички маҳ

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск