Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ижтимоий-сиёсий материаллар / Ўзбекистон Республикаси Президентининг маъруза ва нутқлари / 2015 й. /

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси (2015 йил 23 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги

МАЪРУЗАСИ


(2015 йил 23 январь)



Рус тилидаги матнига қаранг



Ҳурматли депутатлар!

Муҳтарам сенаторлар!

Қадрли дўстлар!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўлиб ўтган сайловда эришган ғалабангиз билан, халқимиз томонидан кўрсатилган юксак ишонч билан сизларни табриклаш, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаолиятингизда янги омадлар тилашга рухсат бергайсиз.

Бўлиб ўтган сайловларни кузатишда иштирок этган 70 мингдан ортиқ маҳаллий ва 340 дан зиёд чет эллик кузатувчилар, нуфузли халқаро ташкилотлар вакилларининг аксарият кўпчилигининг фикрича, бу сайловлар очиқлик ва ошкоралик шароитида, халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартларига тўла мувофиқ равишда ўтди.

Мазкур сайловлар авваламбор жамоатчилигимиз, халқимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, сиёсий партиялар, фуқаролик институтларининг обрў-эътибори ва нуфузи, етуклик даражаси сезиларли равишда ошганини кўрсатди.

Шу билан бирга, ўтказилган сайловлар мамлакатимизда демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришга қаратилган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаётимизга жорий этилаётган демократик ўзгариш ва ислоҳотларнинг амалий натижаларини намойиш этди.

Буларнинг барчасини сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнининг ўзи, уларнинг якунлари ҳам я??ол тасдиқлаб турибди. Бўлиб ўтган сайловларда 18 миллион 500 мингга яқин фуқаро ёки сайловчиларнинг 88,9 фоизи иштирок этди.

Шуниси ди??атга сазоворки, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг сайловолди кураши кескин ўтган 135 та сайлов округининг 22 тасида биринчи босқичда номзодлар етарлича овоз ололмади ва бу округларда такрорий овоз беришни ўтказишга тўғри келди. Бу эса сайловларнинг демократик асосда ўтказилганидан далолат беради.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва жойлардаги барча сайлов комиссияларига, сайловларнинг қонунларга, Конституциямиз нормалари, умумэътироф этилган халқаро демократик принцип ва талабларга мос равишда ўтиши учун куч-ғайратини сафарбар этган минглаб фаолларга миннатдорлик билдираман.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, кўпгина давлатларнинг миллий сайлов комиссиялари вакиллари, хорижий мамлакатлардан келиб қатнашган сиёсатчи ва кузатувчиларга ўз номимдан, халқимиз номидан алоҳида чуқур миннатдорлик билдириш барчамизга катта мамнуният етказади.


Ҳурматли дўстлар!

Бугун Олий Мажлисимизнинг аввалги таркиби фаолиятига якун ясар эканмиз, холисона таъкидлашимиз даркор - парламентимиз томонидан амалга оширилган ишлар демократик ислоҳотларни ҳаётимизга жорий этишда, фуқаролик жамияти қуриш йўлида қўйган қадамларимизда муносиб ҳисса бўлди, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Ўтган давр мобайнида ҳаммаси бўлиб 140 дан ортиқ қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Олий Мажлис томонидан 2010 йилнинг ноябрь ойида қабул қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси, ҳ

...
Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск