ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 14.05.2015 й. 149-мҳ-сон “Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 14.05.2015 й. 2149-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.05.2015 й.

N 2149-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

14.05.2015 й.

N 149-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ж. Ачилов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд "Стажировка" деган сўздан кейин "етарли иш шароитига (компьютер воситалари, иш жойи ва шу кабилар) эга бўлган" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 12-бандда:

учинчи хатбоши "нотариат соҳасидаги" деган сўзлардан кейин "иш стажи ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суҳбат натижасига кўра муносиб деб топилган фуқаронинг ҳужжатлари мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.".


3. Қуйидаги мазмундаги 16-1-банд билан тўлдирилсин:

"16-1. Стажёр ишга қабул қилингандан кейин 6 ой ўтгандан сўнг у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида синовдан ўтказилади. Синов Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ташкил этиладиган синов комиссияси томонидан ўтказилади. Синов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари орасидан 5 кишидан иборат таркибда тузилади.

Синовда стажёрнинг сиёсий-ҳуқуқий, фуқаролик ва нотариат соҳасидаги умумий билим даражасига баҳо берилади.

Синов якуни бўйича тегишли адлия бошқармасига стажёр стажировкани давом эттиришга лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида хулоса юборилади. Агар синов комиссияси томонидан стажёр стажировкани давом эттиришга нолойиқ деб топилса, хулосада стажировка раҳбарига нисбатан тегишли чоралар кўриш ҳақида таклиф назарда тутилиши мумкин.

Синов комиссияси таклифига кўра стажировкани давом эттиришга лойиқ деб топилган стажёрлар кейинчалик яна бир марта синовга чақирилиши мумкин.".


4. 28-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28-1. Стажёрнинг нотариатга тааллуқли назарий билимларни ўзлаштириш даражаси ва амалий тайёргарлигини назорат қилиш мақсадида махсус комиссия томонидан:

стажировка ўташ муддатининг биринчи йили якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари;

стажировка ўташ муддатининг иккинчи йили биринчи ярим йиллиги якуни бўйича нотариал тасдиқланадиган ёки шаҳодатланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш бўйича синовдан ўтказилади.

Мазкур Низомнинг 16-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган стажёрлар ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар бўйича стажировка ўташ муддатининг биринчи чораги якунида, учинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар бўйича стажировка ўташ муддатининг учинчи чораги якунида синовдан ўтказилади.".


5. 39-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"адлия бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ташкил этилган синов комиссиясининг стажёрни стажировкани давом эттиришга нолойиқлиги ҳақида хулоса келиб тушганда;";

саккизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 245-модда






























Время: 0.1835
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск