ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар /

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 117-мҳ-сон, Молия вазирлигининг 41-сон “Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 13.05.2015 й. Қарори (АВ томонидан 14.05.2015 й. 2329-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.05.2015 й.

N 2329-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.05.2015 й.

N 117-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.05.2015 й.

N 41


ҚАРОРИ



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик

шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю, 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Х. Мирзахидов

Молия вазири

Р. Азимов

      





Қарорга

ИЛОВА



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик

шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 9-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 11 ва 12-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 11-1-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 15-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 13-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 246-модда



































Время: 0.2134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск