Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Экстернат тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 11.05.2015 й. 2670-сон билан рўйхатга олинган халқ таълими вазирининг 13.04.2015 й. 9-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 11 майда 2670-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

халқ таълими вазирининг

2015 йил 13 апрелдаги

9-мҳ-сонли буйруғига

ИЛОВА



Экстернат тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган таълим олувчиларни экстернат тартибида якуний давлат аттестациясидан (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


экстернат - умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари доирасида мустақил ўзлаштириш жараёни;


экстерн - умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари доирасида мустақил ўзлаштирган ҳамда аттестациядан ўтказиладиган шахс.


2. Умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган экстернлар мазкур Низом асосида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқига эга.


3. Экстернларни аттестациядан ўтказиш бепул амалга оширилади.



2-БОБ. ЭКСТЕРНЛАР РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Аттестация тегишли давлат таълим стандартлари доирасида амалга оширилади.


5. Аттестацияда умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарта асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар, умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарта асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар қатнашиши мумкин.

5-1. Умумий ўрта маълумот тўғрисида шаҳодатномага эга фуқаролар 11-синф доирасида аттестациядан ўтказилади.

Экстерн бир вақтнинг ўзида 9-синф ва 11-синф доирасида аттестациядан ўтказилмайди.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) бошлиғининг буйруғи билан ҳар йили 1 мартга қадар аттестация ўтказиш учун тегишли ҳудуд марказида жойлашган битта умумий ўрта таълим муассасаси (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) белгиланади.


7. Экстернлар тегишли йилнинг 1 майига қадар (шу куни ҳам) мактаб директори номига ариза билан мурожаат этади.


8. Экстерннинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

баҳолар (ўзлаштириш) табели, агар мавжуд бўлса;

экстерннинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;

паспорт нусхаси, экстерн паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда).

9. Экстерн томонидан барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганда, бу ҳақда Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтарига ёзиб қўйилади.


10. Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтарида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

экстерннинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

экстерннинг туғилган йили, санаси ва жойи;

экстерннинг доимий яшаш жойи ва телефон рақами;

баҳолар (ўзлаштириш) табелига кўра сўнгги ўқиган синфи, агар ўқиган бўлса;

ариза ва бошқа ҳужжатлар топширилган сана ва ҳужжатларни қабул қилиб олган шахснинг имзоси.


11. Ариза билан мурожаат қилган экстернлар рўйхати ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугаган кундан (1 майдан) бошлаб икки иш куни ичида мактаб директори томонидан тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этилади.

Экстернлар рўйхати ҳудудий бошқармалар томонидан, улар мактаблардан олинган кундан бошлаб бир кун ичида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.



3-БОБ. ЭКСТЕРНЛАРНИНГ АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ҲАМДА УЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


12. Экстернларнинг аризалари мактаб педагогик кенгаши томонидан тегишли йилнинг 10 майига қадар кўриб чиқилади ва экстернни аттестацияга қўйиш ҳақида қарор қабул қилинади. Мазкур қарор экстернларнинг танишиши учун аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин мактаб биносининг барча учун кўринарли жойига осиб қўйилади.


13. Экстернлар қонун ҳужжатларида мактаб битирувчилари учун белгиланган ҳуқуқларга эга бўлади, якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқи бундан мустасно.


14. Экстернларни аттестациядан ўтказиш Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1778, 2008 йил 20 март) мувофиқ амалга оширилади.


15. Экстерн 9 ва 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табелига асосан аттестация ўтказилмайдиган фанлардан ижобий баҳоланган бўлса, ушбу фанлардан аттестациядан озод этилади.

16. Экстерннинг 9 ва 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табели бўлмаса, 9 ва 11-синфда ўқитиладиган фанлардан имтиҳон топширади, "Чизмачилик", "Тасвирий санъат", "Мусиқа", "Технология", "Жисмоний тарбия" фанлари бундан мустасно.

17. Узрсиз сабабларга кўра аттестацияга келмаган экстернлар жорий ўқув йилида ушбу фандан қайта аттестациядан ўтказилмайди.

Узрли сабабларга кўра, аттестацияда қатнаша олмаган экстернлар узрли сабабни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган тақдирда, жорий ўқув йилида қайта аттестациядан ўтказилади.


18. Касаллиги туфайли экстерн мактабга шахсан ўзи кела олмаса, унинг (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) мурожаатига асосан, мактаб директори томонидан ушбу экстернга уй шароитида аттестациядан ўтиш имконияти яратилади.


19. Экстернларнинг аттестацияси натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади ва мазкур баённоманинг юқори ўнг бурчагига "eksternat" сўзи ёзиб қўйилади.


20. Экстернларнинг аттестацияси тамом бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида мактаб директори томонидан ёзма равишда ҳисобот тайёрланиб, тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этилади.


21. Ҳудудий бошқармалар томонидан мактаб директорининг ҳисоботи олингач, икки иш куни ичида ушбу ҳисобот асосида маълумот (ўтказилган аттестация натижалари бўйича) тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.


22. Экстернларнинг шаҳодатномалари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ тўлдирилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


23. Экстерн томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши учун мактаб директори масъул ҳисобланади.


24. Экстернлар томонидан топширилган ҳужжатлар, Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтари, аттестация баённомалари ва аттестация билан боғлиқ бошқа материаллар 3 йил давомида аттестация ўтказилган мактабда сақланади.


25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 236-модда

































Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск