ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисида умумий қоидалар / Гаров. Ипотека. Ушлаб қолиш. Закалат. Кафиллик. Кафолат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2015 й. 114-сон “Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2015 й.

N 114


ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ МАНФААТЛАРИ НУҚТАИ

НАЗАРИДАН ГАРОВ ВА ИПОТЕКА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

МУМКИН БЎЛМАГАН ОБЪЕКТЛАР ТОИФАЛАРИ

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Гаров тўғрисида" ва "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 5 декабрдаги 335-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 8 майдаги

114-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари

нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши

мумкин бўлмаган объектлар тоифалари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ер ва ер ости бойликлари.


2. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг архивлари, фондлари.


3. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси халқаро захиралари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, давлат мақсадли фондлари маблағлари, халқаро операциялар ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари билан назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


5. Пул белгиларини, қимматли қоғозларни, орденларни ва медалларни ишлаб чиқаришни таъминловчи давлат корхоналари ва объектлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари, объектлари ва ҳарбий-техникавий мол-мулки (саноатда қайта ишлов берилгунига қадар, шунингдек, саноатда қайта ишлов берилиши мумкин бўлмаган мол-мулк) (жазони ижро этиш муассасалари, уларнинг бюджетдан ташқари фаолият билан шуғулланувчи бўлинмаси балансида бўлган ва давлат мулки ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири билан келишилган ҳолда гаров ва ипотека қўлланиладиган бино ҳамда иншоотлар, шу жумладан бошқа мол-мулк бундан мустасно).

7. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиб илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини олиб борувчи, рентген ускуналари, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи давлат корхоналари ва давлат объектлари.


8. Радиоактив моддаларни кавлаб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлашни, радиоактив чиқиндиларни кўмиш, уран ва бошқа бўлинувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган буюмларни реализация қилишни амалга оширувчи давлат корхоналари ва давлат объектлари.


9. Қурол-яроғ ва ўқ дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва улар учун асбоб-ускуналар, портловчи моддалар, пиротехника маҳсулотлари, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи давлат корхоналари ва давлат объектлари.


10. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи давлат корхоналари ва давлат объектлари.

11. Кучли таъсир этадиган заҳарлар, гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар бўлган экинлар экувчи, етиштирувчи ва уларга қайта ишлов берувчи давлат корхоналари.


12. Ўзбекистон Республикасининг давлат захиралари.


13. Фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик мақсадидаги объектлар ҳамда мол-мулк.


14. Атом энергетикаси объектларини (ускуналари, тизимлари ва аппаратларини ўрнатиш) ва стратегик аҳамиятдаги объектларни қуриш ва монтаж қилиш ишларини олиб бориш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашни амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат корхоналари ва объектлар.


15. Портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларни ташишни амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат корхоналари ва объектлар.


16. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари.


17. Санитария-эпидемиология станциялари. Суд-тиббий экспертизаси бюролари. Атроф-муҳит ҳолатини назорат қилувчи ҳамда табиатни муҳофаза қилувчи хизматлар.


18. Жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари, корхоналари ва объектлари.


19. Махсус вазифаларни бажарадиган корхоналар ва объектлар (Республика махсус алоқа узели, 15361-ҳарбий қисм, Электромагнит мослашув маркази).


20. Қабристонлар.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича алоҳида муҳим ва тоифаланган объектлар.


22. Муомаладан олиб қўйилган ва ўзгага берилмайдиган ашёлар, шунингдек бошқа шахсга берилиши қонунда ман этилган талаблар.


23. Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан уларга нисбатан гаров ва ипотека қўлланилишига йўл қўйилмайдиган бошқа объектлар.


Изоҳ. Истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, ушбу Рўйхатнинг 21-бандида кўрсатилган объектларга нисбатан гаров ва ипотека қўлланилишига, шунингдек бундай объектларга эга бўлган ташкилотлар томонидан кафиллик берилишига йўл қўйилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 233-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 36-модда































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск