Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Аудит. Баҳолаш фаолияти. Суғурталаш /

Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.05.2003 й. 210-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 8 майдаги

210-сон қарорига

ИЛОВА


Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (кейинги ўринларда матнда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

3. Лицензиялар бериш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссия ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги Низом ва унинг таркиби лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлиси бир ойда камида бир марта ўтказилади.

4. Баҳолаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

5. Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун баҳолаш фаолиятининг қуйидаги йўналишлари бўйича намунавий (оддий) лицензиялар берилади:

кўчар мулкни баҳолаш ҳуқуқи учун, қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари;

кўчмас мулкни баҳолаш ҳуқуқи учун, мулкий комплекс сифатидаги корхоналардан ташқари;

бизнесни баҳолаш ҳуқуқи учун (мулкий комплекс сифатидаги корхоналар, моддий ва номоддий активларнинг барча турлари).

6. Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар баҳолаш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

"Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандартлари талабларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

лицензия олишда ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда тўлиқ шакллантирилган устав капиталининг мавжудлиги;

фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг мавжудлиги;

фаолиятнинг фақат ушбу Низомда назарда тутилган турини амалга ошириш;

баҳоловчи томонидан баҳолаш фаолиятини фақат битта баҳоловчи ташкилотда амалга ошириш. Бунда баҳолаш фаолияти баҳоловчи томонидан бошқа баҳоловчи ташкилотда фақат у баҳолаш фаолиятини амалга оширган баҳоловчи ташкилот билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тўхтатилгандан, бекор қилингандан ёки унинг муддати тугагандан кейин амалга оширилиши мумкин;

баҳоловчи ташкилот штатида ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда баҳоловчиларнинг мавжудлиги;

баҳолашни ўтказишда олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;

баҳолашни ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари лавозимига фақат баҳоловчини тайинлаш;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белиланган тартибда мустақилликни таъминлаш;

баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган шахс (шахслар) томонидан баҳолаш тўғрисида ҳаққоний ҳисобот тузиш;

баҳоловчи ташкилотда ўз баҳоловчилари ишлари сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари мавжудлиги;

лицензияловчи органни номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 10 кун муддатда хабардор қилиш;

йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига белгиланган шаклда баҳолаш фаолияти тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси талабига кўра баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотларни тақдим этиш.

Қуйидагилар:

кўчар мулкни (қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари) баҳоловчи ташкилотлар - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 1500 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида иккита баҳоловчи штатига эга бўлиши керак;

кўчмас мулкни (мулкий комплекс сифатидаги корхоналардан ташқари) баҳоловчи ташкилотлар - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2000 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида учта баҳоловчи штатига эга бўлиши керак;

бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхоналар, моддий ва номоддий активларнинг барча турларини) баҳоловчи ташкилотлар - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2500 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида тўртта баҳоловчи штатига эга бўлиши керак.

Бунда устав капиталининг камида 30 фоизи пул маблағларидан иборат бўлиши керак.

Баҳоловчи ташкилотлар қўшимча баҳолаш фаолияти профессионал хизматларининг фақат қуйидаги турларини кўрсатиши мумкин:

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш;

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, бизнес-режалар тузиш;

баҳолаш жараёнини автоматлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш;

баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини тарқатиш.


III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари, муассислар (қатнашчилар) рўйхати, уларнинг манзили ва фаолият турлари;

фаолиятнинг лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланаётган тури;

б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғимнинг лицензия талабгори тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) лицензия талабгори штатида турган ушбу Низомда назарда тутилган миқдордаги баҳоловчилар малака сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;

е) баҳоловчиларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларнинг тасдиқланган нусхалари;

з) пул маблағларининг устав капиталига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (бухгалтерия ҳисоби тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошланғич ҳисобга олиш ҳужжатлари нусхалари);

и) ўз баҳоловчилари ишлари сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари нусхалари.

8-1. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

9. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар лицензияловчи орган таркибий бўлинмасининг (Биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармаси) масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).

11. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.


13. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг бюджетдан ташқари фондга ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.

14. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


15. Лицензия талабгорининг барча ҳужжатлар илова қилинган аризаси ариза олинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

Эксперт комиссияси ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.


16. Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


17. Лицензияловчи орган билан лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

- битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

- томонларнинг реквизитлари;

- амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият тури ва унинг йўналишлари;

- лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

- лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

- лицензия битими талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


18. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари лицензияловчи орган буюртманомасига кўра "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармаси раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.

19. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.


20. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


21. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


22. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этадиган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

23. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

Эксперт комиссияси етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


24. Лицензия талабгори аризаларининг қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ

25. Юридик шахс - лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга қайта расмийлаштириладиган лицензиянинг асл нусхаси ва кўрсатилган ўзгартиришларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

26. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


27. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг бюджетдан ташқари фондга ўтказилади.

29. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида лицензияловчи органнинг бюджетдан ташқари фондига киритиладиган йиғим ундирилади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.


31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- лицензиат томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

- лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

- лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

- текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

- лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

- лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.

32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тегишли равишда "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Қуйидагилар баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга киради:

баҳолаш тўғрисида мулкдорга ва (ёки) буюртмачига моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳаққоний бўлмаган ҳисобот тузиш;

ҳаққоний бўлмаган эксперт хулосаси тузиш;

баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақилликни таъминламаганлик;

лицензияловчи орган томонидан ўтказиладиган лицензия талаблари ва шартларини текширишлардан бўйин товлаш;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишда фуқаролик масъулияти суғурта полисининг мавжуд эмаслиги;

ушбу Низомда назарда тутилмаган фаолият турларини амалга ошириш.

34. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд томонидан лицензияловчи органнинг қарори асоссизлиги эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


35. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

- юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

- муассисларнинг устав капиталига қўшган маблағлари тўғрисидаги маълумот;

- лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

- лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

- лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

- лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

- дубликат бериш беришнинг асослари ва санаси.


36. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.

IХ. ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


38. Лицензия берилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

39. Давлат божи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.





Низомга

ИЛОВА


Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тартибининг

СХЕМАСИ

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

       












       

1. Лицензия олиш учун Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ зарур ҳужжатларни тайёрлайди. 

2. Ҳужжатларни Давлат рақобат қўмитасига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

        






1 босқич



Лицензия талабгори- юридик шахс




Лицензия талабгори хоҳишига кўра








































































       

1. Давлат рақобат қўмитасининг Биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармаси масъул ходими ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Давлат рақобат қўмитасининг эксперт комиссиясига киритади.

3. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

        






2 босқич



Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси




ҳужжатлар қабул қилинган кунда


































































Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг эксперт комиссияси



         

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади,  баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

2. Лицензия беришни рад этиш  учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар лицензиат томонидан қайта тақдим этилганда уларни кўриб чиқади.

        


1) - ариза олингандан кейин 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

2) - ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин 7 кун мобайнида.

3 босқич

































































          

1. Давлат рақобат қўмитаси эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда имзолаш учун лицензия битими юборилади.

3. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

4. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

         






4 босқич



Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси




1), 2), 3) тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида.

4) лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда.




































































        

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

        


- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган пайтдан бошлаб уч ойдан кечикмай






Лицензиат
























5 босқич













































       

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

        











Лицензия талабгори




- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда











































































           

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан  расмийлаштирилган лицензия лицензиатга берилади.

         






6 босқич



Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси





- лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин 3 кун мобайнида

























































       


















































Время: 0.1441
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск