язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (янги таҳрирда) (АВ томонидан 03.04.2003 й. 1230-сон билан рўйхатга олинган 26.02.2003 й. Молия вазирлигининг 37-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-33-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 3 апрелда 1230-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МВ 37-сон ва ДСҚ 2003-33-сон

26.02.2003 й. қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган

жисмоний шахсларнинг даромадидан қатъий

белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадларидан қатъий белгиланган солиқни ундириш механизмини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қуйидаги соҳаларда тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланадиган жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди:

а) болалар ўйин автоматлари;

б) бильярдхоналар.


II БОБ. ТЎЛОВЧИЛАР


2. Мазкур Низомга мувофиқ юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар қатъий белгиланган солиқ тўловчилар ҳисобланадилар.


3. Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолияти билан шу

...