Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.1998 й. 356-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи доирасида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш" лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.1998 й.

N 356



ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ҚАРЗИ

ДОИРАСИДА "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ТАРКИБИЙ ҚАЙТА

ТУЗИШ" ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

- Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилиш дастурини амалга оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 2 октябрдаги 462-сон қарорига мувофиқ республика қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишни тугаллашга Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Ўзбекистон Ҳукуматига 1 млн АҚШ доллари миқдорида аванс қарз берилганлиги;

- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини таркибий қайта тузишнинг қонунчилик базасини ва ерни руйҳатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ахборот таъминотини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш лойиҳанинг асосий мақсадлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш" лойиҳаси амалга оширилиши учун жавобгар ташкилот этиб белгилансин.


3. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича иловага мувофиқ ходимлар сони ва тузилмасига эга бўлган агентлик (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ташкил этилсин. Белгилансинки, Агентликнинг штат жадвали кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ХТТБ билан биргаликда амалга ошириладиган янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қайта кўриб чиқилиши мумкин.


4. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ХТТБнинг аванс ва қарз бериш шартларига мувофиқ "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идораларининг, шунингдек лойиҳани маблағ билан таъминлашда иштирок этувчи халқаро ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш қишлоқ хўжалиги секторида лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи халқаро ва хорижий молиявий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


5. Белгилансинки, Агентликнинг барча харажатлари, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, транспорт, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва операция харажатлари лойиҳани амалга ошириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига миллий валютада таъминланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда:

Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш бўйича Агентлик раҳбарини тайинласин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Агентликни жойлаштириш учун жой ажратсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.X. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 19 августдаги

356-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини

таркибий қайта тузиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича

Агентлик ходимлари сони ва тузилмаси


Сони, нафар


ЯТС бўйича разряд


Директор


1

16

Мониторинг бўлими


4


Бўлим бошлиғи директор ўринбосари


1

Лавозим маоши Агентлик раҳбарининг лавозим маошидан 5% кам белгиланади


Бош мутахассис


2

12

Етакчи мутахассис


1


Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими


3


Бўлим бошлиғи


1

14

Бош  мутахассис


1

12

Етакчи мутахассис


1

11

Янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш гуруҳи


2


Бош мутахассис гуруҳ раҳбари


1

12

Етакчи мутахассис


1

11

ЖАМИ*


10


*) Хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари






































































Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск