Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /

Давлат божхона қўмитасининг 28.04.2015 й. 01-02/12-18-сон "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 21.05.2015 й. 1318-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.05.2015 й.

N 1318-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

28.04.2015 й.

N 01-02/12-18


ҚАРОРИ



"Божхона омбори" божхона режими

тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон "Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-3-сон қарори (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) билан тасдиқланган "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                         З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



"Божхона омбори" божхона режими

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд "божхона омборига" деган сўзлардан кейин "ёки божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Божхона омбори режимига жойлаштириладиган товарлар, мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) мувофиқ электрон ёки божхона юк декларациясининг (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) белгиланган қоғоз бланкасида ёзма шаклда декларацияланиши лозим.

7. БЮД билан божхона органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

товарларнинг юк ва товар кузатиш ҳужжатлари (юкхатлар, коносаментлар, спецификациялар, ҳисоб-фактуралар, инвойслар);

божхона расмийлаштируви ва назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар (божхона кўриги ва қайта ортиш далолатномалари, экспертиза хулосалари).

Сертификатланадиган товарларни божхона омборига ёки божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга жойлаштиришда сақлаш муддати учун сертификат тақдим этилиши талаб этилмайди.".


3. 10-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "божхона юк декларацияси" деган сўзлар "БЮД" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


4. 24-банд "омборда" деган сўздан кейин "ва божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Божхона омбори режимида сақланаётган ва бир божхона омборидан бошқа божхона омборига олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда юкни етказиб бериш назорат китобчасидан фойдаланилади.

Товарларнинг божхона кўриги амалга оширилгандан сўнг ва кейинчалик сақланадиган божхона омборига амалда жойлаштирилгандан сўнг, ушбу омбор жойлашган ҳудудда фаолият кўрсатувчи божхона пости ходими БЮДнинг 49-катагига қўшимча равишда товарлар жойлаштирилган божхона омборининг лицензия рақами ва санасини кўрсатади.".


6. Низомнинг 1-иловасидаги "С-устун. "Жўнатувчи/экспорт қилувчи" деган сўзлар "С-устун" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 25 май, 20-сон, 266-модда

































Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск