ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мақсадли кредитлар, қарзлар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2015 й. 122-сон “Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2015 й.

N 122


КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

ГРАНТИНИ ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА САМАРҚАНД

ШАҲРИДА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан, таълим муассасалари битирувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

грант ёрдами ажратиш тўғрисида 2013 йил 3 декабрдаги Ҳадли Битимга мувофиқ, Корея Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига "Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд вилоятида касб-ҳунар таълими салоҳиятини кучайтириш" лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) доирасида Самарқанд шаҳрида 240 ўқувчи ўрнига, 60 ўринли ётоқхонага эга бўлган Касб-ҳунарга ўқитиш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш учун 5,5 млн. АҚШ доллари миқдорида грант (кейинги ўринларда грант деб аталади) бериши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 июндаги 339-ф-сон фармойишини бажариш юзасидан Марказ қурилиши учун Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Самарқанд шаҳрида умумий майдони 1,6 гектар бўлган ер участкаси ажратилганлиги, қурилиш участкасини тайёрлаш, коммуникация тармоқларини ўтказиш, дастлабки рухсат берувчи ҳужжатларни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш таъминланганлиги;

грант маблағлари ҳисобига четдан олиб келинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари), шунингдек қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши;

Марказни қуриш доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси (кейинги ўринларда KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси деб аталади) объектнинг буюртмачиси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига грантга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш вазифаси юклансин.


3. Қуйидагилар Самарқанд шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан, касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни битирган доимий ишга эга бўлмаган шахсларни ўқитиш муддати 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш: автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (автослесарлар, мотористлар, автомобиллар диагностикаси бўйича мухассислар), пайвандлаш ва чилангарлик ишлари (пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари) электр ва электроника (электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратурани таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари), ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш);

меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтмаган, иш излаётган шахсларни, шунингдек корхоналар ва ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича - ходимларни, ҳар йили ўқитиладиганлар сонининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда, Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тўлов асосида қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш.


4. Қуйидагилар:

Марказнинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Самарқанд шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази бевосита Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармасига бўйсундирилсин, умумий ўқув-методик раҳбарлик эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин.

5. Белгилансинки, Марказнинг таъминоти, ишсизларни ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга қайта тайёрлаш, шунингдек импорт қилинадиган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, расмийлаштириш ва ташиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси тасарруфидаги маблағлар ҳисобига қопланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

Марказнинг ўқитувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларига аниқ миқдори Марказ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Самарқанд вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси тасарруфидаги маблағлардан 40 фоизгача миқдорда доимий устама белгилаш тўғрисидаги;

пулли қисқа муддатли курслар ташкил этишдан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган Марказни моддий-техник ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Ривожлантириш жамғармаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Марказнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, усталари ва бошқа ходимларига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкалари татбиқ этилади;

белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган ўқувчиларга бевосита Марказда бепул ўқиган даврида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдорида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга стипендия тўланади;

ташкилотлар ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида уларга ишлаб чиқариш амалиёти дастурларига мувофиқ уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлайдиган ҳақ тўланадиган иш жойлари тақдим этиш ҳуқуқига эга.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги белгиланган тартибда:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Марказ устави ҳамда Марказ ишида қўлланадиган зарур ўқув-методик дастурлар ва материаллар;

Ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш ва якуний малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин, бунда қабул ўқиётганларни ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, жисмоний шахс) шартнома мавжуд бўлганда, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари йўлланмалари бўйича танлов асосида амалга оширилиши назарда тутилсин;

Ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган фойда нормативини белгилашни ҳисобга олган ҳолда, қисқа муддатли ўқитиш бўйича пулли хизматларнинг қийматини шакллантириш методикасини аниқлашни назарда тутувчи Марказнинг моддий-техник ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларининг белгиланган педагогик ва ўқув-ишлаб чиқариш юкламаларидан келиб чиққан ҳолда Марказнинг штат жадвали ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.


9. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси лойиҳа доирасида Марказнинг қурилиши ва жиҳозланиши учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб келинадиган товарларни темир йўл станцияларида сақлаш ва юклаш-тушириш ишларининг тўлов ундирилмасдан бажарилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини давлат божлари ундирмасдан таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасига лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

ўзининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 15 майдаги

122-сон қарорига

1-ИЛОВА



Самарқанд шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган

аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор













































































Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари





Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари































Пайвандлаш ишлари бўлими

4 киши





Маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шўъбаси

2 киши































Автомобилларга техник ва сервис хизмати кўрсатиш бўлими

4 киши





Методист

1 киши































Электр, электроника ва автоматика бўлими

4 киши





Бухгалтерия

1 киши































Ахборот технологиялари бўлими

4 киши





Ташкилий-ҳуқуқий ишлар бўйича мутахассис

1 киши













































Ўқув-ишлаб чиқариш бинолари ва ётоқхонадан фойдаланиш хизмати*















Ходимларнинг умумий сони - 24 киши, улардан бошқарув ходимлари - 7 киши.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 25 май, 20-сон, 253-модда






























Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск