ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортни молиялаштириш ва унинг моддий техник базаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2015 й. 130-сон “Спорт объектларини қуриш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2015 й.

N 130



СПОРТ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг спорт объектларини, шу жумладан, болалар спорти объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли дастурларини шакллантириш жараёнини такомиллаштириш, улардан самарали фойдаланиш, болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, профессионал спортчиларни тарбиялаш, шунингдек юқори малакали спортчиларни тайёрлаш юзасидан 2015 йил 25 февралдаги топшириқларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Спорт объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳлар (кейинги ўринларда Эксперт гуруҳлар деб аталади) ташкил этилсин.


2. Белгилансинки, Эксперт гуруҳлар спорт объектларини қуриш жойларини танлаш тартиботларига, шунингдек қурилиши ва реконструкция қилиниши тугалланган спорт объектларини, шу жумладан, болалар спорти объектларини фойдаланишга қабул қилишга мажбурий тартибда жалб этилади.


3. Қуйидагилар Эксперт гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

спорт иншоотларига уларнинг типлари бўйича реал эҳтиёжни, тегишли ҳудудда муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қурилиш учун энг қулай ва гавжум жойларни танлаш, хусусан, спорт объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли дастурларини шакллантиришга доир таклифлар ҳамда хулосалар ишлаб чиқиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;

қурилиши тугалланган спорт объектларининг, шу жумладан, болалар спорти объектларининг давлат қабули жараёнида иштирок этиш;

спорт объектларидан, шу жумладан, болалар спорти объектларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш;

фуқароларни, нодавлат нотижорат ташкилотларни, ташкилотларни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини спорт объектларини, шу жумладан, болалар спорти объектларини қуриш соҳасидаги масалаларни муҳокама қилишга жалб этиш.


4. Спорт объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳ тўғрисидаги низом ҳамда унинг Намунавий таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги - Эксперт гуруҳларнинг мувофиқлаштирувчи органи;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари - Эксперт гуруҳларнинг ишчи органи этиб белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Эксперт гуруҳларнинг шахсий таркибини тасдиқласинлар.


7. Белгилаб қўйилсинки, стадионлар ва балансда сақловчиси бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари бўлган йирик спорт объектларининг директорлари лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда тайинланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда спорт объектларининг фаолият кўрсатиши ҳолатини пухта ва синчиклаб таҳлил қилиш асосида спорт объектларидан, шу жумладан, болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсинлар, бунда қуйидаги масалаларнинг ҳал этилишига асосий эътибор қаратилсин:

умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларининг спорт билан оммавий равишда шуғулланишларини таъминлаш;

спорт иншоотларини, белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда, замонавий спорт асбоб-ускуналари ва инвентарлари билан жиҳозлаш;

спорт иншоотларини юқори малакали, касбий жиҳатдан тайёрланган тренер кадрлар, шу жумладан, аёл тренерлар билан таъминлаш;

спорт ва спорт тадбирларининг ҳар хил турлари бўйича ўтказиладиган мунтазам машғулотлар сонини кўпайтириш йўли билан спорт объектларининг бандлигини таъминлаш;

болалар ва ёш спортчилардан, шунингдек Ўзбекистон терма жамоалари ва уларнинг резервдаги аъзоларидан республика ва халқаро мусобақаларда совриндорлар тайёрлаш ҳисобига спорт билан шуғулланиш натижадорлигини ошириш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ўз ҳудудида ташкил этилган спорт объектларининг, шу жумладан, болалар спорти объектларининг белгиланган мақсаддан ташқари ва паст самарали ишлари юзасидан шахсий жавобгарлигини кучайтириш.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 20 майдаги

130-сон қарорига

2-ИЛОВА


Спорт объектларидан фойдаланишни янада

такомиллаштириш юзасидан тавсиялар

ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Раис

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари


Раис ўринбосари

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари


Раис ўринбосари

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ҳудудий вакили


гуруҳ аъзолари

-

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, спорт тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спортнинг бошқа мутахассислари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари


гуруҳ котиби

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмасининг мутахассиси".


          

          

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 25 май, 20-сон, 258-модда





























Время: 0.1492
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск