Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2015 й. 134-сон “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2015 й.

N 134



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида ходимларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш ва улардан озод қилиш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 94-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда ўзининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 21 майдаги

134-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш,

монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 16-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрлар танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш".


2. 17-бандда:

биринчи хатбошидаги "тайинланади" сўзи "лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "тайинланади" сўзи "лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 25 май, 20-сон, 260-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 39-модда




























Время: 0.2210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск