Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.09.1998 й. 395-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 сентябрдаги

395-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва

назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш

кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 26 мартдаги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги Низом (Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорига 3-илова) шунингдек Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори бўйича бошқа қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши фаолиятини тартибга солади, шунингдек қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ўртасидаги низоларни кўриб чиқиш ва Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгашига тегишли қарорлар киритиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши - Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) муҳим (меъёрий тусга эга бўлган) ҳужжатлари лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида давлат сиёсатининг бошқа масалаларини амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ўртасида пайдо бўладиган иқтисодий низоларни кўриб чиқиш йўли билан қимматли қоғозлар бозорида муносабатларни тартибга солиш ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган.


Марказ - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.


Апелляция - қимматли қоғозлар бозори қатнашчисининг қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг ҳуқуққа хилоф харакатлари устидан мурожаати.


Бузилиш - қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг бузилиши.


Низони ҳал қилишда қатнашувчи шахслар - томонлар, Кенгаш аъзолари, учинчи шахслар, экспертлар, маслаҳатчилар ва бошқалар.


Томонлар - даъвогар ва жавобгар.


3. Апелляцияларни кўриб чиқиш Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари меъёрларига, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг меъёрий ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари барча жисмоний ва юридик шахслар - қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Кенгаш ишини ташкилий ва техникавий таъминлаш Марказга юкланади.



II. КЕНГАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

- қимматли қоғозлар Марказнинг қарорлари ва кўрсатмаларига бозори қатнашчиларининг ҳуқуққа хилоф харакатлари устидан тушган апелляцияларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

- қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг фаолиятини тартибга солувчи буйруқлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларнинг (меъёрий тусга эга бўлган) муҳим лойиҳаларини кўриб чиқиш;

- республикада қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш.



III. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


7. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фонд биржасида операцияларни тўхтатиб қуйиш ва биржаларнинг ишлаш ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш қоидалари бузилган тақдирда клиринг ва операциялар бўйича ҳисоб-китобларни муайян вақтга тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- Кенгаш қарорларини бажариш муддатини узайтириш;

- қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларидан низоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар, маълумотлар ва хулосаларни тақдим этишни талаб қилиш, ушбу маълумотлар билан бевосита танишиш;

- амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг аниқланган ҳоллари бўйича апелляция материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш юзасидан Марказ бўлинмаларига топшириқ бериш,

- ариза берувчи томонидан кўрсатилмаган қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларини учинчи шахслар сифатида жалб қилиш;

- иш моҳияти бўйича мансабдор шахсларни тушунтириш бериш учун чақириш;

- низоларни ҳал қилишни ҳолисона ва ўз вақтида таъминлашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа харакатларни содир этиш.



IV. КЕНГАШ АЪЗОЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ВА

УЛАРНИНГ ВАКОЛАТИНИ ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


8. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан фаолияти молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган давлат органлари ва ташкилотлар вакилларидан тайинланадиган 7 кишидан иборат бўлади;

Кенгаш аъзоси ваколати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Марказ, Кенгаш ёки вакили Кенгаш аъзоси ҳисобланган ташкилот ташаббусига кўра муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин;

Кенгаш аъзоси Кенгашда ўз ишини беғаразлик асосида амалга оширади.


9. Лавозимига кўра Марказ бош директори Кенгаш раиси ҳисобланади, у Кенгаш фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ўз ваколатларини самарали амалга ошириши чора-тадбирларини кўради.

Кенгаш раиси:

- Кенгаш мажлисларини ўтказади;

- Кенгаш мажлисларини ўтказиш тартиботи ва тартибини белгилайди;

- Мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



V. КЕНГАШ ТОМОНИДАН АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


10. Кенгаш томонидан апелляциялар қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, томонларнинг қонун олдида тенглиги принциплари асосида кўриб чиқилади.


11. Апелляциялар Кенгаш жойлашган жойда ёки иш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Кенгаш уларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдиган бошқа жойда бир ой муддатда кўриб чиқилади. Зарурият бўлганда Кенгаш ишни кўриб чиқиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга, бироқ ушбу муддат бир ойдан кўп бўлмаслиги керак.


12. Кенгаш апелляцияни қабул қилар экан иш қўзғатилганлиги, ишни кўриб чиқиш куни, соати ва жойи тўғрисида томонларни хабардор қилади.


13. Апелляцияларни кўриб чиқишда томонларнинг ҳар қайсиси тенг ҳуқуқлардан фойдаланади. Даъвогар Кенгаш қарор қабул қилгунга қадар ўз апелляциясини қайтариб олиш, апелляция талабини ўзгартириш, ишни келишув йўли билан тугатишга ҳақли.


14. Қуйидаги ҳолларда Кенгаш апелляция талабини ҳал қилишда даъвогарларга ўз билганича рад жавобини беришга ҳақли агар апелляция:

- айнан шу томонлар ўртасида айнан шу мавзу тўғрисида ёки айнан шу асосларга кўра Кенгашда ёҳуд судда кўриб чиқиш мавзуси бўлган бўлса;

- Кенгашда ҳал этишга тааллуқли бўлмаса;

- тегишли равишда расмийлаштирилмаган бўлса;

- бир апелляцияда бир неча талаблар бир жавобгарга ёки бир нечта жавобгарга бирлаштирилган, бу талаблар пайдо бўлиш асослари ёки тақдим этилган исботлар бўйича ўзаро боғланмаган бўлса;

- Кенгаш томонидан қарор қабул қилингунга қадар иш тўғриланганлиги ҳақида даъвогардан ариза тушган бўлса;

- уни кўриб чиқишга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолатлар бўлса.


15. Апелляция апелляция келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмасдан Кенгаш томонидан қайтарилади.


16. Апелляциянинг қайтарилиши камчиликлар бартараф қилингандан кейин умумий тартибда у билан Кенгашга иккинчи марта мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.


17. Кенгаш ўз ваколатларини мажлисларда амалга оширади. Кенгаш мажлислари йилнинг ҳар чорагида (навбатдаги мажлислар) бир марта ўтказилади.

Кенгаш мажлисини Марказ чақиради.

Мажлислар материаллари Кенгаш аъзоларига мажлисдан камида 7 кун олдин юборилади.

Кенгаш аъзолари ёки Кенгаш раиси томонидан таклиф этилган кун тартиби масалалари Кенгашнинг кейинги мажлисида кўриб чиқилиши шарт.

Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлислари Кенгаш аъзоларининг кўпчилиги ёки Кенгаш раиси ташаббуси билан улар Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини чақириш тўғрисида таклиф билан Марказга мурожаат этган пайтдан бошлаб беш кундан кечиктирмай Марказ томонидан чақирилади. Марказ навбатдан ташқари мажлисни чақириш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат олинган пайтдан бошлаб уч кун муддатда Кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақириладиган жой ва вақтини белгилайди, бу тўғрида Кенгаш аъзоларини хабардор қилади.

Кенгаш аъзосининг мажлисда қатнашиш имконияти бўлмаган тақдирда Кенгаш аъзоси бу тўғрида Марказни хабардор қилади.

Кенгаш ёки Кенгаш раиси қарорига кўра мажлисда таклиф этилган шахслар қатнашиши мумкин.


18. Кенгаш мажлиси агар унда Кенгашнинг беш нафар аъзоси қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Кворум тўпланмаган тақдирда мажлис Кенгаш раиси томонидан белгиланадиган санага кўчирилади.


19. Мажлис томонлардан бирининг ҳохишига кўра ёпиқ бўлиши мумкин.


20. Зарурат бўлганда Кенгаш экспертлар ва маслаҳатчиларни, учинчи шахсларни таклиф қилиш, шунингдек апелляциянинг тўлиқ ва ҳолисона ҳал этилиши учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.


21. Ишда қатнашувчи шахслар:

- иш материаллари билан танишиш;

- улардан кўчирмалар олиш;

- нусхалар олиш;

- исботлар тақдим этиш;

- ишни муҳокама қилишда қатнашиш;

- томонларга саволлар бериш;

- илтимоснома билан мурожаат қилиш;

- Кенгашга оғзаки ва ёзма равишда тушунтириш бериш;

- иш жараёнида пайдо бўладиган барча масалалар юзасидан ўзининг далил-исботлари ва фикр-мулоҳазаларини тақдим этиш;

- ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимослари, далил-исботлари ва фикр-мулоҳазаларига қарши эътироз билдириш;

- мазкур Низом билан берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


22. Ёзма равишдаги исботлар Кенгашга асл нусхада ёхуд тасдиқланган нусха холида берилади. Агар ишни кўриб чиқиш ёки қарор қабул қилиш учун ҳужжатнинг бир қисми аҳамиятга эга бўлса, ундан тасдиқланган кўчирма тақдим этилади.


23. Агар томонлар тақдим этган исботлар етарли бўлмаса Кенгаш қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларидан, уларнинг ишда қатнашишидан катъи назар иш юзасидан холисона қарор қабул қилиш учун ҳужжатлар, маълумотар ва хулосаларни тақдим этишни талаб қилиш, ушбу материаллар билан бевосита танишиш ҳуқуқига эга.


24. Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши қарорлари кворум мавжуд бўлганда - унинг мажлисида аъзоларнинг камида 5 таси қатнашганда Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин ва Кенгаш қарори кўринишида расмийлаштирилади.


25. Кенгаш қарорида:

- қарор қабул қилинган сана;

- Кенгаш таркиби;

- апелляцияни кўриб чиқиш жойи ва вақти;

- томонларнинг қатнашчилари таркиби, улар вакилларининг фамилияси ва лавозими;

- апелляция, ариза моҳияти ва ишни кўриб чиқишда қатнашаётган шахсларнинг тушунтиришлари;

- ишнинг Кенгаш томонидан аниқланган жиҳатлари қарор қабул қилишга асос бўлган далиллар, қарор қабул қилишда Кенгаш амал қилган қонун ҳужжатлари;

- қабул қилинган қарор мазмуни;

- қабул қилинган қарорни бажариш муддатлари ва тартиби кўрсатилган бўлиши керак.


26. Қарор Кенгашнинг барча аъзолари томонидан имзоланади, Кенгаш аъзоларидан бирортасининг қабул қилинган қарорга эътирози бўлса, унинг алоҳида фикри қарорга илова қилинади.


27. Қарор Кенгаш мажлисида унинг раиси томонидан эълон қилинади ва қарор нусхаси 5 кун муддатда томонларга юборилади.


28. Томонлардан бири узрсиз сабаблар билан Кенгаш мажлисига келмаган тақдирда апелляция моҳияти бўйича кўриб чиқилади, қарор унга эълон қилинган деб ҳисобланади.


29. Кенгаш томонидан кўриб чиқилган ишлар унинг архивида сақланади.



VI. КЕНГАШ ҚАРОРИНИ БАЖАРИШ


30. Кенгаш қарори қарорда кўрсатилган тартибда ва муддатларда бажарилади. Қарорда бажариш муддати кўрсатилмаган бўлса, у дархол бажарилиши керак.


31. Жавобгар томонидан қарор Кенгаш томонидан белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда унга нисбатан Марказ бош директорининг буйруғи асосида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жазо чоралари қўлланилади.


32. Кенгаш қароридан норозилик пайдо бўлганда томонлар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.


33. Кенгаш қарорларининг бажарилишини Кенгаш раиси назорат қилади.













































Время: 0.1447
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск