Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2015 й. 135-сон “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2015 й.

N 135



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БЮДЖЕТ КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси нормаларини амалга ошириш, шунингдек республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларидан ҳамда давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 22 майдаги

135-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 8-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 2-илованинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 65-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 1 июнь, 21-сон, 269-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 40-модда




































Время: 0.1944
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск