Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.05.2015 й. 135-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 22 майдаги

135-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган

маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН

ТУШГАН МАБЛАҒЛАР ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ


1. Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади, юридик шахс мақомисиз республика ва ҳудудий даражаларда ташкил этилади.

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек улар бўйича ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)ни, ер участкаларини (шу жумладан, якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан илгари берилган кредитлар ва қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан олинган кредитлар (қарзлар)нинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;

тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;

хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда давлат улуши бўйича тушумлар;

ишончли бошқарувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ҳузуридаги "Давлат активларини бошқариш маркази" ДУК субҳисоб рақамидан қайтарилган маблағлар;

суд қарорлари бўйича тушумлар;

баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар ёки танловлар (тендерлар) ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммаси;

давлат активларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар йўл қўйган қонун бузилишлари Давлат рақобат қўмитаси ва бошқа ваколатли органлар томонидан аниқланган тақдирда илгари сотилган давлат активлари қийматига қўшимча тўлов суммалари, шунингдек давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари.


2. Жамғарма маблағларини тақсимлаш (ушбу Низомнинг 4, 5 ва 6-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлардан ташқари) Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача миллий валютада қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:

68,5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;

25 фоизи - ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, бозор инфратузилмаси институтларини шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига;

4 фоизи - маблағларни мақсадли равишда фақат бозор инфратузилмасини ривожлантиришга ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтириш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига;

2,5 фоизи - тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан, Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари ҳисоб рақамларига.

Ушбу бандга мувофиқ маблағларни тақсимлашда:

давлат активларини сотишдан тушган (шу жумладан, пенялар ва жарималар, шунингдек баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар ёки танловлар (тендерлар) ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари), ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар тегишли бюджетга давлат активи жойлашган жой бўйича йўналтирилади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган давлат активлари сотилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан илгари берилган кредитлар ва қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан олинган кредитлар (қарзлар)нинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар (шу жумладан, пенялар ва жарималар) тарзида қайтарилган, ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар тегишли бюджетга қарз олувчилар рўйхатдан ўтказилган жой бўйича йўналтирилади. Қарз олувчилар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтказилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади;

хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда давлат улуши бўйича тушган, ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар тегишли бюджетга тугатилаётган хўжалик жамияти жойлашган жой бўйича йўналтирилади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган хўжалик жамиятлари тугатилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади;

ишончли бошқарувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги "Давлат активларини бошқариш маркази" ДУК субҳисоб рақамидан қайтарилган, шунингдек Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан илгари ўтказилган маблағлар қайтарилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади;

илгари сотилган давлат активлари қийматига қўшимча тўлов тарзида, давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари тарзида, шунингдек суд қарорларига асосан давлат активлари бўйича етказилган зарар ва бой берилган фойда тарзида тушган, ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар тегишли бюджетга давлат активи жойлашган жой бўйича йўналтирилади. Давлат активи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади;

мазкур банднинг еттинчи - ўн биринчи хатбошиларида кўзда тутилмаган бошқа манбалар бўйича тушган, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади.


3. Жамғармага хорижий валютада тушадиган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади, кейинчалик улар тўлиқ ҳажмда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий тартибда сотилади. Миллий валютадаги тушумларни тақсимлаш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Бунда хусусийлаштиришдан валютада тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар, сотиб олиш тўловлари (шу жумладан, ҳисобланган тақдирда - пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин мажбурий тартибда сотилади ва кўрсатиб ўтилган мақсадларга миллий валютада йўналтирилади, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида маблағларни хорижий валютада йўналтириш назарда тутилмаган бўлса.


4. Ер участкаларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда резидентларга хусусийлаштиришдан тушган маблағлар Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисоб рақамларида жамланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

80 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

20 фоизи - инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштиришда мақсадли фойдаланиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Жамғарма маблағларининг бир қисми бошқа мақсадларга йўналтирилиши назарда тутилган тақдирда, ушбу Низом уларнинг қолган қисмига татбиқ этилади.

Бунда аниқ давлат активларини сотишдан тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, сотиб олиш тўловлари (шу жумладан, ҳисобланган тақдирда - пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларига йўналтириладиган маблағлардан ташқари) кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтирилади.


6. Давлат активлари олди-сотдиси бўйича тузилган ва бекор қилинган шартномалар, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пеня ва жарималар суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан, Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари ҳисоб рақамларига ўтказилади;

қолган қисми - ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тақсимланади.

Давлат активлари олди-сотди шартномаси бекор қилинганда:

ушбу шартнома бўйича тўланган маблағларни қайтариш, агар суднинг қарорида ёки шартнома томонларининг алоҳида битимида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўланган маблағлардан пенялар ёки жарималар суммасини ушлаб қолган ҳолда шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади;

пенялар ва жарималар суммасини тақсимлаш мазкур шартнома бўйича илгари тўланган маблағлар Жамғармада мавжуд бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун ўтказилган маблағлар Жамғармага қайтарилганда (ундирилганда) ушбу бандга мувофиқ амалга оширилади.

Ҳисобланган пенялар ва жарималар суммасининг етишмаётган қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади ҳамда ушбу бандга мувофиқ тақсимланади.

Давлат активлари олди-сотди шартномалари хорижий валютада тузилган ва улар бўйича тўлов Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилиши белгиланган шартномалар белгиланган тартибда бекор қилинганда давлат активларининг олди-сотди шартномалари бўйича пеня ва жарима шартномани бекор қилиш юзасидан суднинг қарори кучга кирган кундаги, бошқа ҳолларда эса шартнома белгиланган тартибда бекор қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ҳисобланади.


7. Маблағларни ушбу Низомнинг 2, 3 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимлашда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан бирйўла тўловлар;

белгиланган тартибда бекор қилинган шартномалар бўйича Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан харидорларга қайтариладиган маблағлар;

талабгорлар томонидан битишувлар тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича битишувлар тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши керак бўлган маблағлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тусга эга бўлган, давлат активларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;

Жамғармага банк, тўловчилар томонидан нотўғри ва ортиқча ўтказилган, шунингдек аниқлаштирилгунгача тушган суммалар;

хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини чиқариш, сақлаш ва сотиш, шунингдек бошқа давлат активларини сотиш билан боғлиқ харажатлар;

Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари буюртмаларига асосан давлат активларини хусусийлаштириш мақсадида, давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига ўзгартиришда, давлат активларини хўжалик жамиятларига оператив бошқариш ҳуқуқи билан ва хўжалик жамиятлари устав фондига беришда ва давлат манфаатларини кўзлаб бошқа ҳолларда баҳолаш ишларини амалга ошириш учун баҳоловчи ташкилотлар хизматлари учун тўлов билан боғлиқ харажатлар;

Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган шартлар ва мезонларга асосан жалб қилинганда, амалий тадқиқотларни бажариш, норматив-методик ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, ишлаб чиқиш, давлат активларини сотишдан олдинги тайёрлаш бўйича илмий-тадқиқот, аудиторлик, молия, консалтинг, бошқа хорижий ва маҳаллий ташкилотлар, мустақил экспертлар хизматлари учун тўлов билан боғлиқ харажатлар;

юридик шахсларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни, шунингдек бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар;

давлат активларини бошқариш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш бўйича харажатлар;

суд қарорларига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилган харажатлар.

Белгиланган тартибда бекор қилинган давлат активларининг олди-сотди шартномалари бўйича тўлов хорижий валютада амалга оширилган бўлса, маблағларни қайтариш харидорнинг розилигига кўра, Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағ қайтарилган кундаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилиши мумкин.


8. Давлат рақобат қўмитаси (унинг ҳудудий органлари) томонидан харажатларни амалга оширишда товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар билан шартномалар қуйидаги ҳолларда танлов (танлаб олиш)ни ўтказмасдан тузилиши мумкин:

давлат активлари тўғрисидаги рекламаларни ва ахборот тусидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш, шунингдек реклама ва эълонларни ташқи реклама воситаларида (билбордлар, баннерлар ва бошқаларда) жойлаштириш;

давлат активларини сотишда, шунингдек юридик шахслар акциялари (улушлари, пайлари)ни ва бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олишда биржа ва биржадан ташқари савдоларга хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш;

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарув муаммолари тадқиқотлари маркази томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бошқа ишларни амалга ошириш;

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати ва таркибий бўлинмалари, шунингдек давлат ишончли вакиллари малакасини ошириш;

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги "Приватинформсистем" технологик ахборотлар Маркази" давлат унитар корхонаси томонидан замонавий ахборот-технологик компьютер дастурларини, локал компьютер ва интернет тармоғини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва уларга хизмат кўрсатиш;

Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат тендер комиссияси қарорлари асосида маҳаллий ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

баҳоловчи ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш.

Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар хизматлари учун тўлов харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ қопланади.


9. Аниқ давлат активини сотишдан тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга аниқ суммасини кўрсатмасдан ўтказилиши керак бўлган маблағлар, мазкур давлат активларининг тузилган ва бекор қилинган олди-сотди шартномалари бўйича пеня ва жарималар суммаси, шунингдек ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматлари учун тўлов харажатлари) чегирилган ҳолда кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтирилади.

Бунда давлат активининг олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун илгари ўтказилган маблағлар Жамғармага қайтарилиши (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларига йўналтирилган маблағлардан ташқари) ва ушбу Низомга мувофиқ тақсимланиши керак.

Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга маблағлар хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига белгиланган тартибда сотиш ҳисобига миллий валютада ўтказилган бўлса, давлат активларининг олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда, агар суд қарори билан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, маблағ олувчилар томонидан маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағни қайтариш кунидаги курси бўйича миллий валютада қайтарилади.


10. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамларида жамланади.

Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамларида жамланадиган ҳамда ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлар ҳар ҳафтада Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамига Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказилади.


11. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамларига тушган ва тақсимланадиган маблағлар Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ҳар ойда Давлат рақобат қўмитасига тақдим этиладиган ҳисоботда акс эттирилади.


12. Жамғармага барча турдаги манбалар бўйича тушган маблағлар солиққа тортилмайди.



II. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ҲАМДА УЛАРНИНГ ТУШИШИНИ, ҲАРАКАТИНИ ВА

ТАҚСИМЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


13. Жамғармага маблағларни ўтказиш тўловчининг (юридик ёки жисмоний шахснинг) топшириқномасига асосан тегишли тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

Банкда ҳисоб рақамига эга бўлмаган жисмоний шахслар нақд пул маблағларини банк орқали топшириши мумкин.

Сотиб олинаётган давлат активлари учун тўланган маблағлар биринчи навбатда асосий қарз тўловига ҳисобланади, тўлов муддатлари кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялар тўлови сотиб олиш тўловлари бўйича асосий қарз тўлиқ қоплангандан кейин ҳисобга олинади, суд тартибида ёки томонлар ўртасида алоҳида келишувга асосан пеня ундириладиган ҳолатлар бундан мустасно.


14. Давлат активлари харидорлари тўлов ҳужжатларида қуйидагиларни кўрсатишлари шарт:

Жамғарманинг банк (ғазначилик) реквизитлари;

давлат активининг олди-сотди шартномасига мувофиқ тўловнинг тури;

маблағларни ўтказишнинг асоси (олди-сотди шартномасининг ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами);

давлат активининг номи.

Харидор томонидан тўлов топшириқномасини тўлдириш учун зарур бўлган ҳисоб рақами ва бошқа банк реквизитлари давлат активи олди-сотди шартномасида ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда кўрсатилади.


15. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари тармоқлар ва тушум манбаларидан ҳар бир хусусийлаштириш объекти бўйича маблағларнинг тушиши, ҳаракати ва тақсимланиши ҳисобини юритадилар, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳамда Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган тартиб ва шаклларда ҳисоботлар тузадилар.

Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши тўғрисидаги йиғма жадваллар ҳудудий органлар томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санасидаги ҳолатига кўра ойнинг бешинчи санасигача Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади.


16. Биржа савдоларида сотилган давлат активлари учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида қилинганлиги юзасидан назоратни ҳисоб-китоб-клиринг хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага мувофиқ савдо ташкилотчиси, биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича эса қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи амалга оширади.


17. Давлат активларини хусусийлаштириш бўйича белгиланган муддатларда тўланмаган маблағлар суммаси харидорлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.



III. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


18. Ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган олувчилар томонидан маблағлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


19. Маблағларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиш ҳар ойда Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.


20. Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисоб рақамларидан Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжлари учун (25 фоиз) маблағлар уларнинг ғазначилик ҳисоб рақамларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача ўтказилади.

23. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ушбу Низомга 2-иловадаги шакл бўйича маблағлардан фойдаланишнинг йўналишлари тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.


24. Тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан, Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ фойдаланилади.



IV. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


25. Ушбу Низомга мувофиқ тақсимланиши керак бўлган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


26. Давлат рақобат қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан маблағлар қайтарилганда Жамғарма ҳисоботининг даромад ва харажат қисмидан қуйидагилар чегириб қолинади:

банк ва тўловчилар томонидан нотўғри ва ортиқча ўтказилган маблағлар суммаси;

талабгорлар томонидан битишувлар тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича битишувлар тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши лозим бўлган маблағлар;

Жамғармага тушган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга илгари ўтказилган маблағлар.


27. Жамғарма маблағларининг тушумлари ва тақсимланиши бўйича бирламчи ҳужжатларни текширишлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган

маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш, шунингдек улар бўйича

ҳисоботлар тузиш ва тақдим этиш

СХЕМАСИ

           

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар





Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари

       

Жамғарма ҳисоб рақамларига тушган маблағларни жамлаш ва ҳисобга олиш

         


Ҳар куни





      

Низомнинг 7-бандида кўрсатилган харажатларни амалга ошириш

       


Заруриятга қараб





      

Низомнинг 6-бандига мувофиқ пеня ва жарималар суммасини тақсимлаш

       


Маблағлар тушумига қараб ҳар ҳафтада







Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари

        

Низомнинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағларни Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисоб рақамига ўтказиш

        


Ҳар ҳафтада





       

Жамғарма маблағлари тушуми ва уларнинг тақсимланиши бўйича ҳисоботни Давлат рақобат қўмитасига тақдим этиш

       


Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача







Давлат рақобат қўмитаси

            

Жамғарма маблағларини Низомнинг 2 ва 4-бандларига асосан тақсимлаш ва маблағ олувчиларга ўтказиш

       


Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача





           

Жамғарма бюджетининг ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этиш

        


Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача







Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари

        

Жамғарма маблағларининг бир қисмининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига ишлатилиш йўналишлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этиш

          


Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

       

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш

     


Белгиланган муддатларда


        





Низомга

2-ИЛОВА


ҲИСОБОТ



молия бошқармасининг


(номи)


Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган

маблағлар жамғармаси маблағларининг бир қисмини

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига

ишлатилиши йўналишлари тўғрисида

_______________________________

(ҳудуд номи)

20__ йил ___________________даги ҳолатига кўра

(ой)

  

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Жами йил

бошидан

Ҳисобот

ойи даврида

1.

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети (__________ вилоятининг вилоят бюджети, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети) тегишли ҳисобрақамидаги пул маблағларининг давр бошидаги қолдиғи,

жами



2.

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасидан тушди,

жами



3.

ХАРАЖАТЛАР

Жами

шу жумладан, йўналишлар бўйича:




…..




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 1 июнь, 21-сон, 269-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 40-модда






























Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск