ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2015 й. 141-сон "Маънавий ҳаёт" журнали таҳририятини ташкил қилиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2015 й.

N 141




"МАЪНАВИЙ ҲАЁТ" ЖУРНАЛИ

ТАҲРИРИЯТИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Миллий ғоямизнинг асосий тушунча ва тамойилларини, Ўзбекистонда барпо этилаётган замонавий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг маънавий асосларини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг журнали сифатида ташкил этилган "Маънавий ҳаёт" журналини нашр қилиш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази муассислигида юридик шахс мақомига эга бўлган "Маънавий ҳаёт" журнали таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. "Маънавий ҳаёт" журнали таҳририятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан келишилган мавзулар режасига асосан журнал учун материаллар тўплаш, улар асосида илмий мақола ва таҳлилий материаллар тайёрлаш, журнални ҳар чоракда бир марта нашр этиш ва тарқатиш;

халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини, миллий ғоямизнинг асосий тушунча ва тамойилларини, Ўзбекистонда барпо этилаётган замонавий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг маънавий асосларини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш;

жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларга бағишланган илмий мақолаларни чоп этиш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама ёритиб бориш;

мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш.


3. Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази:

ўн беш кун муддатда "Маънавий ҳаёт" журнали таҳририятини ташкил қилиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш, журналнинг мунтазам нашр қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини;

"Маънавий ҳаёт" журнали таҳририятининг низомининг ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда журнал таҳририяти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва штатлар жадвали тасдиқланишини;

бир ой муддатда журналда чоп этиладиган мақолалар учун муаллифлик ҳақи тўлашни тартибга солувчи тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилишини;

журнал таҳририяти фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.


4. "Маънавий ҳаёт" журнали таҳририяти бош муҳаррири Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари томонидан тайинланиши ва вазифасидан озод этилиши белгилаб қўйилсин.


5. "Маънавий ҳаёт" журнали таҳририяти Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги биносига ижара тўлови ундирилмасдан жойлаштирилсин.


6. "Маънавий ҳаёт" журнали таҳририятининг пул маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилиши инобатга олинсин:

журнални сотишдан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг грантлари;

бюджет маблағлари (субсидия);

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


7. Белгилаб қўйилсинки, бюджет маблағлари (субсидия) "Маънавий ҳаёт" журнали таҳририятининг ўз даромадлари билан қопланмаган сақлаш харажатларининг тегишли қисмини молиялаштириш учун ажратилади.


8. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги журнални мунтазам равишда имтиёзли нархларда чоп этиш бўйича чоралар кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги:

"Маънавий ҳаёт" журнали таҳририятини хизмат телефонлари, жумладан, шаҳар телефони, интернет ва бошқа алоқа воситалари билан таъминласин;

журналнинг мунтазам равишда обуначиларга имтиёзли нархларда етказилиши бўйича чоралар кўрсин;

журналнинг веб-сайтини яратишда кўмаклашсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

"Маънавий ҳаёт" журнали таҳририятининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича унинг ўз даромадлари билан қопланмаган харажатлар қисмини молиялаштириш учун маблағларни (субсидия) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг "Маданият" соҳаси учун кўзда тутилган маблағлар доирасида ажратсин;

"Маънавий ҳаёт" журнали таҳририятига битта хизмат енгил автомобилини сақлаш учун лимит ажратсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 1 июнь, 21-сон, 272-модда





























Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск