Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.1995 й. 24-сон "Республикада савдони эркинлаштиришни таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.1995 й.

N 24



РЕСПУБЛИКАДА САВДОНИ ЭРКИНЛАШТИРИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада савдони эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 14 декабрдаги 604-сон қарори билан товарларнинг, шу жумладан, озиқ-овқат товарларининг нархлари эркинлаштирилишини тугаллаш ва 1995 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ эркинлаштиришни таъминлаш назарда тутилган эди.

Шу билан бирга аҳолини энг зарур товарлар билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик ва савдо ходимлари томонидан суиистеъмол қилишларнинг олдини олиш мақсадида кундалик эҳтиёж товарларининг савдода эркин нархлар бўйича мавжуд бўлиши ва сотилиши учун шахсий жавобгарлик вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг биринчи раҳбарлари ва Бош вазирнинг ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юкланган эди.

Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш, аҳоли таъминотида қатъий тартиб ўрнатиш, қишга зарур озиқ-овқат захиралари тўплаш ўрнига вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг айрим раҳбарлари савдо корхоналарининг раҳбарлари билан биргаликда товарларни белгилаб қўйилган шаклларда сотишга қайтишга қаратилган қарорлар қабул қилмоқдалар ва бу билан жойларда аҳолига хизмат кўрсатишнинг бозор шаклларига ўтишни тушунмасликларини, баъзан эса хоҳламасликларини яна бир бор кўрсатмоқдалар.


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари манфаатдор ташкилотлар иштирокида жойларда зарур текширишлар ўтказсинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада савдони эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 14 декабрдаги 604-сон қарори сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


2. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари кўрсатиб ўтилган қарорнинг товарлар нархлари тўлиқ эркинлаштирилишини таъминлаш юзасидан сўзсиз бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилсинлар, айбдорлар эса жавобгарликка тортилиб, эгаллаб турган лавозимларидан бўшатилиши назарда тутилсин.


3. Бош вазир А.М. Муталов, Бош вазирнинг ўринбосари М.З. Усмонов савдода бозор нормаларига риоя қилиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича зарур чораларни кўрсинлар ҳамда қабул қилинган қонунлар ва норматив ҳужжатларнинг бажарилиши учун жавобгарликни оширсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.М. Муталов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов









































Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск