Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.1995 й. 78-сон "Ипак йўли туризми" халқаро туристик ярмаркани тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.1995 й.

N 78



"ИПАК ЙЎЛИ ТУРИЗМИ" ХАЛҚАРО

ТУРИСТИК ЯРМАРКАНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида азирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг жахон туристик ташкилоти ҳомийлигида Тошкент шаҳрида 1995 йил 3-6 октябрда "Ипак йули туризми" халқаро туристик ярмарка ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ярмаркани утказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита халқаро ярмаркани тайёрлаш ва ўтказишга доир тадбирлар дастури ҳамда режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. "Ўзбектуризм" миллий компанияси "Ипак йўли туризми" туристик ярмаркани тайёрлаш ва ўтказиш бўйича вақтинчалик дирекция ташкил қилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистои Республикаси вазирликлари ва идоралари "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда "Ипак йўли туризми" халкаро туристик Ярмаркани тайёрлаш ва ўтказишга доир тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекисюзн Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро Ярмарка катнашчилари учун келиш визаларини бож олмасдан расмийлаштиришни таъминласин.


6. "Ўзбекистон хаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик темир йўл компанияси, "Ўзавтотранс", "Махаллий саноат" давлат корпорациялари, "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси ярмаркада мустақил экспозиция стендлари билан қатнашсинлар.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, ташқи ишлар вазирлиги:

халқаро туристик ярмарка қатнашчиларини кутиб олиш ва кузатиб қўйишни VIР зали орқали, хизмат курсатиш хақи ва тегишли йиғимларни олмасдан ташкил этсинлар;

"Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда имтиёзли тарифлар бўйича сўм билан хақ олган ҳолда Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Урганч-Тошкент чартер рейсини ташкил этсинлар.


8. Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекистон хаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир  йўллари" компанияси хорижий фирмалар ва   компаниялар   келтиришган   ярмарканинг   кургазма экспонатлари ва товарларининг бож олмасдан келтирилиши ҳамда олиб  кетилишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси, Маданият ишлари вазирлиги "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда турли фольклор гурухлари иштирокидаги махсус маданий дастурни ишлаб чиқсин ва ярмарка ўтказиладиган жойларда уларнинг чиқишларини ташкил килсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар   вазирлиги   ярмарка ўтказиладиган ва қатнашчилар яшайдиган жойларда жамоат тартибини сақлашни, шунингдек, хизмат кўрсатувзи транспортнинг   ҳаракат хавфсизлигини таъминласин.


11. "Ўздавтелерадио", ЎзА туристик ярмаркани тайёрлаш ва ўтказишнинг боришини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.


12. Турар жой, овқатланиш, кўргазма майдончаларини ижарага олиш, реклама-бадиий безаш ва бошқа қўшимча хизматлар ҳаражатлари қатнашчилар ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Расмий делегацияларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш, "Ўзбектуризм" миллий компанияси ҳисобидан амалга оширилади.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 2 мартдаги

78-сон қарорига

ИЛОВА



"Ипак йўли туризми" халқаро туристик

ярмаркани тайёрлаш ва ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

        

Жўрабеков И.Х.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Азизхўжаев А.А.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслахатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Саидқосимов С.С.

- Бош вазирнинг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Бакирхонов К.Ф.

- Вазирлар Маҳкамаси бўлимининг мудири, масъул котиб


Ташкилий қўмита аъзолари:


Алматов 3.А.

- Ички ишлар вазири


Абдурахмонов П.М.

- Самарқанд вилояти ҳокими


Ахматов М.С.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг консультанти


Ахметов Л.

- "Ўзавтотранс" корпорацияси раиси


Гатаулин Ш.К.

- Давлат солиқ қўмитасининг раиси


Жуманиёзов М.Ж.

- Хоразм вилояти ҳокими


Иноятов Р.Р.

- Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари


Исмоилов У.К.

- "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг раиси


Қозоқхонов А.С.

- "Маҳаллий саноат" корпорациясининг раиси


Комилов А.X.

- Ташқи ишлар вазири


Каримов Ш.И.

- Соғлиқни.сақлаш вазири


Муллажонов Ф.Н.

- Марказий банк раиси


Мухамедов Р.Р.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқарувчисининг ўринбосари


Рафиков Г.М.

- "Ўзбекистон хаво йўллари" авиакомпанияси бош директори


Рахимов К.Р.

- Алоқа вазири


Раҳмонов М.Р.

- Бухоро вилояти ҳокими


Тулаганов К.Н.

- Тошкент шаҳри ҳокими


Файзиев З.

- "Ўзбексавдо" давлат уюшмасининг раиси


Хусанбоев Б.М.

- "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Хазраткулов М.X.

- ЎзА бош директори


Хайитбоев Э.Н.

- Маданият ишлари вазири


Шоғуломов Р.Ш.

- Давлат матбуот қўмитаси раиси


Мухамедов Р.С.

- Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари


Эрметов Н.Э.

- "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси

Яҳёев Ш.Г.

- "Ўздавтелерадио" раиси







































Время: 0.1609
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск