Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.1995 й. 109-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.1995 й.

N 109



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

НИЗОМИ ТЎFРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фанлар академиясининг Умумий мажлисида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми Академиянинг барча тузилмаларида Устав талабларини бажаришга доир зарур ташкилий чора-тадбирларни 10 кун муддатда амалга оширсин.


3. Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятини сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Фанлар академиясида амалга ошириладиган фундаментал илмий тадқиқотларни ушбу тадқиқотларга бюджет томонидан йўналтириладиган маблағларни бевосита Академияга ажратиш йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикасининг Академик фондини, асосан бюджетдан ташқари тушумларни унинг маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилаган ҳолда, ташкил қилиш тўғрисида;

академик фаннинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида;

Фанлар акедемиясининг илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятидан солиқ олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Устави тўғрисида" 1992 йил 14 августдаги 382-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 4, 12-модда.

























Время: 0.2038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск