ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.1995 й. 127-сон "Соғлом авлод учун журналини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.1995 й.

N 127



СОFЛОМ АВЛОД УЧУН ЖУРНАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Маънавий ва жисмоний баркамол авлодларни тарбиялаш ҳамда бу умумдавлат аҳамиятига молик вазифани амалга оширишда аҳолининг кенг иштирокини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Cоғлом авлод учун халқаро хайрия жамғармаси муассислигида ва Германиянинг Гермед фирмаси ҳаммуассислигида Халқ таълими вазирлиги нашри бўлган Мактабгача тарбия журнали негизида 1995 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзбек тилида ойлик илмий-тарбиявий, оммабоп, безакли Соғлом авлод учун журналини таъсис этиш ва унга ноширлик ҳуқуқини бериш ҳақидаги уларнинг таклифи кабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Соғлом авлод учун журналини белгиланган тартибда рўйхатга олеин.


3. Қуйидагилар Соғлом авлод учун журналининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:

миллий ва умуминсоний кадриятларни, ўтмиш меросимизнинг энг яхши анъаналарини ҳамда шаклланиб келаётган янги удумларни аҳолининг барча табақаларига етказиш;

халқимиз генофондини соғломлаштириш, маънавий ва жисман баркамол инсонни тарбиялаш оила, давлат ва жамиятнинг муштарак мақсади эканлигини кенг тарғиб қилиш;

таълим-тарбия, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ, таълими вазирлиги ва Соғлом авлод учун халқаро хайрия жамғармаси бир ой муддат ичида:

ҳаммуассис билан биргаликда журнал таҳририяти ишини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал қилсинлар ва ўзларининг моддий-молиявий улушлари миқдорларини аниқласинлар;

журнал раҳбарияти ва таҳрир ҳайъатини тасдиқласинлар.


5. Соғлом авлод учун журналини нашр этиш харажатлари муассислар ва ҳаммуассис ажратган, шунингдек, обуначилардан ва сотувдан, ноширлик фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобига қопланиши маълумот учун кабул қилинсин.

6. Соғлом авлод учун жамғармаси ходимларига берилган имтиёзлар Соғлом авлод учун журналининг масъул ходимларига ҳам татбиқ этилсин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов
































Время: 0.2265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск