Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.06.2015 й. 2678-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 16.05.2015 й. 12/6-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 3 июнда 2678-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2015 йил 16 майдаги

12/6-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан жисмоний шахслар-резидентларга

нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси

ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ жисмоний шахслар-резидентларга 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатнома бериш тартибини белгилайди.

1. Жисмоний шахслар-резидентлар томонидан 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар бўйича бош бошқармасининг (бундан буён матнда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси деб юритилади) рухсатномаси (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) олиниши шарт.

2. Жисмоний шахслар-резидентларга рухсатномалар қуйидаги мақсадлар учун берилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари асосида ҳукумат делегациялари таркибида хорижий давлатларга чиқиш учун;

б) хорижий давлатларда доимий яшаш мақсадида хорижий давлатларга чиқиш учун;

в) хизмат сафари юзасидан хорижий давлатларга чиқиш учун;

г) таълим олиш мақсадида хорижий давлатларга чиқиш учун;

д) бошқа мақсадлар учун (сайёҳлик сафарлари, даволаниш, қариндошларни кўриб келиш, спорт мусобақалари ва ҳ.к.).


3. Жисмоний шахслар-резидентлар рухсатнома олиш учун Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

б) қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда паспорт нусхаси:

паспорт серияси, рақами ва берилган санаси;

паспорт берган орган номи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома белгиси (агар талаб қилинса);

хорижий давлатга чиқиш визаси (агар виза режими белгиланган бўлса);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома нусхаси (агар талаб қилинса);

г) нақд хорижий валюта келиб чиқишининг манбасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилган ҳолда уларнинг нусхалари (илгари нақд хорижий валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, жисмоний шахс - резидентнинг тижорат банкида очилган ҳисобварақларига хориждан келиб тушган валюта маблағларини ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси ёки нақд хорижий валютани хорижий давлатлардан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси);

д) хизмат сафарига юборилаётган шахслар учун - хорижга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқнинг, таклиф этаётган тараф хатларининг нусхаси;

е) ҳукумат делегациялари таркибида хорижга бораётган шахслар учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишининг нусхаси;

ж) хорижга чиқиш мақсадини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар - агар мавжуд бўлса.


4. Жисмоний шахслар-резидентларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга рухсатномаларни бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш ариза келиб тушган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.


5. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси томонидан рухсатномалар беришда:

а) жисмоний шахслар-резидентлар мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда чет элга чиқаётганлиги;

б) жисмоний шахслар-резидентлар томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича тўлиқ тақдим этилганлиги асос бўлади.


6. Жисмоний шахс-резидент томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси рухсатнома беришни рад этади ва бу ҳақда жисмоний шахс-резидентга ёзма равишда жавоб беради.

7. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлганда, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган 09006-1 шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.

09006-1-сон шакл рухсатнома қатъий ҳисобот бланки ҳисобланиб Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" ДИЧБда тайёрланади ва зарур ҳимоялаш даражаларига эга бўлади. Бунда ҳар бир бланк ягона серия ва тартиб рақамига эга бўлган икки нусхадан ташкил топади.

Рухсатнома жисмоний шахслар - резидентлар доимий яшаб турган жойдаги Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланади ҳамда олиб чиқилаётган жами суммага берилади.

Рухсатноманинг расмийлаштирилиши ва берилиши учун тўлов ундирилмайди.

8. Рухсатнома икки нусхада расмийлаштирилади, биринчи нусхаси жисмоний шахс - резидентга берилади, иккинчи нусхаси Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасида қолдирилади.

Рухсатнома аризада кўрсатилган нақд хорижий валютани бир марта Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ҳуқуқини беради ва у фақат унда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилади.

9. Рухсатнома жисмоний шахслар-резидентлар томонидан божхона органларига топширилиши шарт.


10. Рухсатнома берилган санадан бошлаб уч ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.


11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА


O`zbekiston Respublikasi

Markaziy Bankiga


ARIZA

Men



(familiyasi, ismi va otasining ismi)

               

(pasport seriyasi, raqami, berilgan sanasi va uni bergan organning nomi)


ga chiqishim munosabati bilan

(davlat nomi, shahar)



(xorijiy valyuta turi, miqdori (raqam va so`z bilan)

miqdordagi naqd xorijiy valyutani O`zbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga ruxsat berishingizni so`rayman.

Xorijiy davlatga chiqishdan maqsad (asos)


               

       

        

Ketish sanasi: 20__ yil "____" ____________.


Kelish sanasi: 20__ yil "____" ____________.


F.I.O. _________________

                         (imzo)






Низомга

2-ИЛОВА


Shakl: 09006-1



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKINING


_________________________________________________

(O`zbekiston Respublikasi Markaziy bankining Qoraqalpog`iston Respublikasi,

viloyatlar va Toshkent shahridagi bosh boshqarmasi nomi)


_____ ____________-sonli RUXSATNOMA


20__yil "___"_________________

Xorijga jo'nab ketayotgan


ga


(familiyasi, ismi va otasining ismi)


ushbu hujjat bo'yicha xorijga chiqish ruxsati bo'lgan pasporti


           

(seriyasi, nomeri)


ko'rsatilganda

(berilgan vaqti, kim tomonidan berilgan)


       

(summasi raqam va so`z bilan yozilsin)

          

(xorijiy valyutaning to`liq nomi)

miqdoridagi naqd xorijiy valyutani xorijga olib chiqishga ruxsat etiladi.


Ushbu ruxsatnoma bojxonaga topshirilishi shart.

Bosh boshqarma boshlig'i





(imzo)



M.O'.

QALBAKILASНTIRISН QONUNGA

MUVOFIQ TA`QIB QILINADI

TUZATISН KIRITISН MUMKIN EMAS

BOSНQA SНAXSLARGA

BERISН TAQIQLANADI

UCH OY DAVOMIDA HAQIQIYDIR.

      

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 8 июнь, 22-сон, 296-модда




























Время: 0.1482
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск