Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.1995 й. 132-сон "Муборак ҳаж зиёратига борувчиларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.1995 й.

N 132




МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА

БОРУВЧИЛАРГА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига биноан, мамлакатимиз мусулмонларининг хохиш ва илтимосларини инобатга олиб 1995 йилда муборак Ҳаж сафарининг ташкил этилишида давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг 1995 йилги Ҳаж зийратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Низоми ҳамда унинг тизимига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1995 йил 27 январдаги 23 сон қарори ва 1994 йил 30 ноябрда тасдиқланган 14/19-214 сонли "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ҳаж ва Умра зиёратларига боришлари Тартиби"га мувофиқ муборак Ҳаж сафарига етарлича тайёргарлик кўриш борасида қилинаётган ишлар маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси (F. Рафиқов)га:

зиёратчиларни 1995 йил апрель ойида ҳар иккала томоннинг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда йилда (Саудия Арабистони) шаҳрига олиб бориш ва қайтариб олиб келиш,

зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг харажатларини қисқартириш мақсадида Тошкент, Термиз, Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарларидан самолётларда жўнаш ва қайтиш пунктларини ташкил этиш топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (3. Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Давлат солик: қўмитаси Бош божхона бошқармаси (С. Алимбоев) Мовароуннахр мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган муддатда расмийлаштиришни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш. Каримов) зиёратчиларни Саудия Арабистонининг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказиб, тегишли тавсиялар беришни ва Ҳаж мавсумида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (Г. Алиев) зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласин.


7. "Ўзбексавдо" давлат - акционерлик уюшмаси (3. Файзиев) ва Ўзбекбирлашув (Б. Абдуганиев) Тошкент шаҳри ва вилоятлар ташкилий кўмиталарининг буюртмаларига биноан жойларда зиёратчилар сафари учун керакли буюмлар савдосини ташкил этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Р. Азимов) Мовароуннахр мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга асосан Ўзбекистон Республикасидан Ҳаж зиёратига борувчи 3000 нафар зиёратчининг ҳар бирига 1 101 АҚШ долларигача миқдорида маблағни имтиёзли (воситачилик ҳақи олинмаган ҳолда) алмаштириб беришни таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, жойлардаги Ҳаж зиёратини ташкил қилувчи комиссиялар зиёратчилардан тегишли миқдордаги сумларни марказлаштирилган ҳолда йиғиб оладилар ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг вилоятлардаги бўлимларига конвертация қилиш учун топширадилар Йиғилган маблағ Мовароуннахр мусулмонлари идорасининг умумий сўм ҳисобида жамланади ва конвертация қилинади.

Мовароуннахр мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоблари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.

Ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Хамидов) Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси орқали 3 млн 303 минг АҚШ доллари сотсин


9. Оммавий ахборот воситаларига муборак Ҳаж зиёратининг мохияти ва талабларини, уни амалга оширишнинг тартиб-қоидаси, муддати, барча шартларини кенг ёритиб бориш топширилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                 И. Каримов


































Время: 0.2417
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск