Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини жиҳозлаш ишларига жалб қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 11.06.2015 й. 2682-сон билан рўйхатга олинган 06.05.2015 й. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 30-СП-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 53-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 11 июнда 2682-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда

Миллий хавфсизлик хизматининг

2015 йил 6 майдаги

30-СП ва 53-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

Давлат чегарасини жиҳозлаш ишларига

жалб қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини жиҳозлаш ишларига маҳаллий аҳоли орасидан фуқароларни жалб қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш ишларига (бундан буён матнда жиҳозлаш ишлари деб юритилади) маҳаллий аҳоли орасидан фуқароларни (ишчиларни) (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) жалб қилиш меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасининг Давлат чегарасини муҳандислик жиҳозлаш бўйича тегишли таркибий бўлинмаси (бундан буён матнда иш берувчи деб юритилади) меҳнат шартномаси бўйича иш берувчи ҳисобланади.



2-БОБ. ЖИҲОЗЛАШ ИШЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИШ


3. Жиҳозлаш ишларига жалб қилиш иш берувчи томонидан мустақил равишда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари (бундан буён матнда марказ деб юритилади) орқали амалга оширилади.


4. Жиҳозлаш ишларига фуқароларни оммавий равишда жалб қилишни ташкил этиш учун иш берувчи марказга талаб қилинадиган фуқаролар сони, уларнинг малакаси (мутахассислиги, кўникмалари) ҳамда жиҳозлаш ишлари олиб бориладиган жой ҳақидаги маълумотни олдиндан тақдим этади.

Марказга тегишли маълумотлар келиб тушгандан сўнг ишсиз деб эътироф этилган шахслар орасидан тегишли малакага (мутахассисликка, кўникмага) эга бўлган ва жиҳозлаш ишлари олиб борилаётган ҳудудда яшайдиган шахсларга беш кун ичида ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилади ва бир вақтнинг ўзида иш берувчига ишга жойлашувчиларнинг рўйхати тақдим этилади.


5. Жиҳозлаш ишларига қабул қилинган фуқаролар билан меҳнат шартномаси, қоида тариқасида, муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилади.


6. Маҳаллий аҳоли орасидан жиҳозлаш ишларига жалб қилинган фуқаролар иш берувчининг штат бирлигидан ташқари қабул қилинади.


7. Жиҳозлаш ишларини амалга оширишда иш берувчи махсус режимни (хавфсизликни) таъминлаш мақсадида айрим фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиши мумкин.


8. Фуқароларнинг меҳнат дафтарчалари Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) мувофиқ юритилади.


9. Фуқароларнинг бажарган иши учун иш ҳақини тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сонли қарори билан тасдиқланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси асосида ва жиҳозлаш ишлари учун белгиланган миқдорда ҳисобга олинган даврда бажарилган ишлар ҳажмига кўра меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида амалга оширилади.

Жиҳозлаш ишларининг айрим турлари учун иш ҳақини тўлаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида амалга оширилиши мумкин.

Ҳисобга олинадиган давр иш берувчи томонидан иш кунларида белгиланади.


10. Агар жиҳозлаш ишлари район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинган табиий-иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда олиб борилаётган бўлса, фуқароларнинг меҳнат ҳақини ҳисоблашда қонун ҳужжатларида назарда тутилган район коэффициентлари ва устамалар қўлланилади.


11. Иш ҳафтасининг тури ва иш вақти режими (кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, фуқароларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби) иш берувчи томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Иш вақти ва бажарилган иш ҳажмининг ҳисоби иш берувчи томонидан кундалик равишда юритилади.


12. Зарур бўлган ҳолларда ва фуқароларнинг розилиги билан жиҳозлаш ишлари олиб борилаётган объектдаги иш вахта усулида амалга оширилиши мумкин. Бунда мазкур ишлар Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта услуби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 551, 1998 йил 28 ноябрь) мувофиқ амалга оширилади.


13. Жиҳозлаш ишларини молиялаштириш, жумладан фуқароларнинг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан амалга оширилади.


14. Иш ҳақи иш берувчининг молиявий ҳужжатларида алоҳида сатрда акс эттирилади.

Фуқароларнинг олган даромадларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 15 июнь, 23-сон, 311-модда











































Время: 0.2090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск