язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2015 й. 153-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2015 й.

N 153



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ

ПЕНСИЯЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"

2011 ЙИЛ 8 СЕНТЯБРДАГИ 252-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексаларни ижтимоий

ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш

бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 14 апрелдаги

ПФ-4715-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 июндаги

153-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини

тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга

йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш

тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):


114-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"114. Ушбу Низомнинг 112-бандида назарда тутилган устама ҳақлардан ташқари, ишламайдиган пенсионерларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига иловага мувофиқ фахрий унвонлар учун қўшимча ҳақ, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига эса ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон Фармонига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов қўшиб ҳисобланади.

Илгари амал қилган қонун ҳужжатларига асосан берилган фахрий унвонларга эга бўлган шахсларга тўловлар амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда амалга оширилади.

Фахрий унвон учун, шунингдек 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсионерларга қўшимча тўлов, пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади";


167-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсияни тўлаш вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш пенсия тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади".


2. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган амалдаги иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова) 12-бандининг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 15 июнь, 23-сон, 303-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 6-сон, 44-модда