ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Почта алоқаси /

АВ 22.11.2013 й. 2529-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

АВ 22.11.2013 й. 2529-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 01.02.2024 й. 2529-4-сон билан рўйхатга олинган

РТВ Буйруғидан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Ушбу Низом Умумжаҳон почта конвенцияси, Ёзма хат-хабарлар регламенти, Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 2018 йил 1 майдаги 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ почта маркаларини нашр қилиш, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, буюртма бериш, тарқатиш ва сотиш тартибини белгилайди. (АВ 31.07.2018 й. 2529-2-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги муқаддима) (Олдинги таҳририга қаранг)



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ички ёзма хат-хабарлар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида адресатга жўнатиш ва етказиб бериш учун қабул қилинадиган ёзма хат-хабарлар;



2-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


почта тўловининг давлат белгилари (ПТДБ) - почта маркалари ҳамда франкирлаш машиналарининг почта жўнатмаларига почта алоқаси хизматлари ҳақи тўланганлигини тасдиқлаш учун тушириладиган тамғаси;



2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Махсус хотира штемпеллари изларининг каталоги - муҳим саналар ёки буюк воқеалар муносабати билан чиқарилган махсус хотира штемпеллари изларининг хронологик рўйхатини ўзида ифодалайдиган маълумотнома нашри;



2-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


халқаро ёзма хат-хабарлар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиш учун қабул қилинадиган ва унинг ҳудудига хориж давлатидан келиб тушадиган ёки транзит орқали келадиган ёзма хат-хабарлар;



2-банд ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


почта алоқасининг миллий оператори - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 330-модда) билан зиммасига Ўзбекистон Республикаси доирасида мажбурий равишда универсал хизматлар кўрсатиш вазифаси юклатилган "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти; (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



2-банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


почта маркасининг номинал қиймати - ёзма хат-хабарларни жўнатиш бўйича хизматларнинг почта маркасида араб рақамлари ёки лотин ҳарфлари билан кўрсатиладиган қиймати;



2-банд ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


почта алоқаси оператори - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида почта алоқаси тармоғига эгалик қилувчи ва фаолиятнинг асосий тури сифатида почта алоқаси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;



2-банд ўн олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ёзма хат-хабарлар - оддий, буюртма, қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар, оддий, буюртма почта варақчалари ҳамда оддий, буюртма секограммалар, шунингдек майда пакетлар;



2-банд ўн саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


почта варақчаси - ўлчамлари Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларида (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) белгиланган, очиқ ҳолда жўнатиладиган махсус бланкдаги почта, курьерлик жўнатмасининг тури;



2-банд йигирма учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


почта алоқаси провайдери - фойдаланувчиларга почта алоқаси операторларининг тармоғи орқали почта, курьерлик хизматлари кўрсатувчи юридик шахс;



2-банд йигирма саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


франкирлаш машинаси - ёзма хат-хабарларга почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўланганлигини, ушбу хат-хабарлар қабул қилинган санани ва бошқа ахборотни тасдиқловчи тамға изларини туширишга мўлжалланган машина;



3-банднинг олдинги таҳрири


3. ПТДБ Умумжаҳон почта конвенцияси, Ёзма хат-хабарлар регламенти, Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни, Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 28 апрель) мувофиқ оддий ва буюртма ички ва халқаро ёзма хат-хабарларни жўнатиш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан тақдим этиладиган почта алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш учун мўлжалланган.



4-банднинг олдинги таҳрири


4. "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ПТДБ намуналарини тасдиқлаш, ПТДБ давлат коллекциясини шакллантириш ва франкирлаш машиналаридан фойдаланиш тартибини белгилаш Вазирлик томонидан амалга оширилади. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги банд)



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Франкирлаш машинаси тамғасининг почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи изи қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:



13-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни муомалага киритиш санаси Вазирлик томонидан белгиланади ва миллий оператор томонидан почта алоқаси операторлари, провайдерлари, филателистлар ва фойдаланувчилар эътиборига етказилади. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Миллий оператор филателистлар ва фойдаланувчилар учун Ўзбекистон Республикасининг Почта маркалари каталоги ва бошқа реклама маҳсулотини чиқаради.

Ўзбекистон Республикасининг Почта маркалари каталогига почта маркалари тўғрисидаги қўшимча маълумотлар киритилади: чиқарилган сана, идентификация рақами, чиқарилган маркалар бағишланган серия ёки воқеа-ҳодисанинг номи, рассом ёки дизайнернинг Ф.И.О., тасвирнинг қисқача изоҳи, ранги, босиш усули, қоғоз тури, почта маркаси (почта блоки)нинг ўлчами, варақдаги почта маркаларининг миқдори, перфорация тўғрисида ахборот, номинал қиймати, адади ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Почта маркаларининг каталогини чиқариш даврийлиги миллий оператор томонидан белгиланади.



15-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта эмиссиялари бўйича комиссия Рақамли технологиялар вазирининг ўринбосарларидан бири томонидан бошқарилади, унинг таркибига Вазирлик, миллий оператор, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, Ўзбекистон филателистлари жамиятининг вакиллари киритилиши мумкин. (АВ 05.06.2023 й. 2529-3-сон билан рўйхатга олинган РТВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



26-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


26. Почта маркаларининг ададлари миллий оператор томонидан ўз эҳтиёжларини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ва зарур захирани шакллантиришни ҳисобга олиб белгиланади.



33-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


33. Миллий оператор кейинги йил учун тасдиқланган почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режаларини жорий йилнинг 1 июлигача ўз таркибий бўлинмалари, почта алоқаси операторлари, провайдерларига етказади.




АВ 05.06.2023 й. 2529-3-сон билан рўйхатга олинган

РТВ Буйруғидан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ушбу Низом почта маркаларини нашр қилиш, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, уларга буюртма бериш, тарқатиш ва сотиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади), почта алоқаси миллий оператори, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги банд)



15-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта эмиссиялари бўйича комиссия Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосарларидан бири томонидан бошқарилади, унинг таркибига Вазирлик, миллий оператор, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, Ўзбекистон филателистлари жамиятининг вакиллари киритилиши мумкин. (АВ 31.07.2018 й. 2529-2-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта эмиссиялари бўйича комиссия ва Бадиий кенгаш тўғрисидаги низомлар ва уларнинг шахсий таркиби тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишув бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан тасдиқланади. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



19-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режасининг лойиҳаси Почта эмиссиялари бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилгандан кейин Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига тасдиқлаш учун киритилади. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



29-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


29. Почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)нинг намуналари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан тасдиқланади. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



51-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бадиий кенгаш томонидан маъқулланган МХШ изларининг эскизлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан тасдиқланади. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



52-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


52. МХШни тайёрлаш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан тасдиқланган МХШ изларининг эскизларига мувофиқ бажарилади. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)




АВ 31.07.2018 й. 2529-2-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Ушбу Низом Умумжаҳон почта конвенцияси, Ёзма хат-хабарлар регламенти, Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 2015 йил 10 апрелдаги 87-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ почта маркаларини нашр қилиш, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, буюртма бериш, тарқатиш ва сотиш тартибини белгилайди. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги муқаддима) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта эмиссиялари бўйича комиссия Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосарларидан бири томонидан бошқарилади, унинг таркибига Вазирлик, миллий оператор, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, Ўзбекистон филателистлари жамиятининг вакиллари киритилиши мумкин. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Ушбу Низом Умумжаҳон почта конвенцияси, Ёзма хат-хабарлар регламенти, Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 209-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 29-сон, 330-модда) ва 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) қарорларига мувофиқ почта маркаларини нашр қилиш, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, буюртма бериш, тарқатиш ва сотиш тартибини белгилайди.



15-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта эмиссиялари бўйича комиссия Давлат қўмитаси раисининг ўринбосарларидан бири томонидан бошқарилади, унинг таркибига Давлат қўмитаси, миллий оператор, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, Ўзбекистон филателистлари жамиятининг вакиллари киритилиши мумкин.












































Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск