Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Ижтимоий дастурлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.1998 й. 444-сон "Кенг кўламли "Тоза сув санитария ва аҳоли саломатлиги" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.1998 й.

N 444



КЕНГ КЎЛАМЛИ "ТОЗА СУВ САНИТАРИЯ

ВА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Оролбўй аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш дастурини руёбга чиқариш, аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки (ХТТБ) ўртасида 1997 йил 29 августдаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ўртасида 1997 йил 27 июндаги қарз битимларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ХТТБ томонидан 20 йилга, шу жумладан беш йил имтиёзли муддатга 75 млн АҚШ доллари миқдорида кредит берилганлиги, кредитнинг кенг кўламли "Тоза сув санитария ва аҳоли саломатлиги" лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилиши;

Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси томонидан 20 йилга, шу жумладан беш йил имтиёзли муддатга 6 млн Қувайт динори миқдорида кредит берилганлиги, кредитнинг Оролбўйи аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш кенг кўламли лойиҳаси доирасида Нукус ва Урганч шаҳарлари сув таъминотини яхшилаш компонентларини амалга оширишга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. ХТТБ билан Қарз битими доирасидаги кенг кўламли "Тоза сув санитария ва аҳоли саломатлиги" лойиҳасини маблағ билан таъминлаш схемаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси билан Қарз битими доирасидаги Нукус ва Урганч шаҳарлари сув таъминотини яхшилаш бўйича кенг кўламли лойиҳа компонентларини маблағ билан таъминлаш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантиришда, сув билан таъминлаш, фойдаланиш ташкилотларининг ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағларини ҳисобга олган ҳолда олинган кредитларни, улар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тўлашга бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда қарз маблағларини бериш, улардан фойдаланиш ва уларни қайтариш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

қарз битимларида келишиб олинган муддатларда маҳаллий сув таъминоти ташкилотларининг фаолияти мустақил аудиторлик текширувидан ўтказилишини;

сув таъминоти ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги зарур ҳисобот маълумотларининг, кейинчалик уларни ХТТБга ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармасига юбориш учун Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига, белгиланган шакл бўйича ўз вақтида тақдим этилишини;

сув таъминоти соҳасида тегишли тариф сиёсати амалга оширилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси билан ХТТБ ("Тоза сув санитария ва аҳоли саломатлиги") ўртасидаги қарз битимига, Ўзбекистон Республикаси билан Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ўртасидаги Нукус ва Урганч шаҳарлари сув таъминотини такомиллаштириш бўйича Қарз битимига мувофиқ ХТТБ ҳамда Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси қарз маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажариладиган ва кўрсатиладиган ҳамда ҳақ тўланадиган ишлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар ва йиғимлар тўловидан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.














































Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск