Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 06.06.2015 й. 12/10-сон “Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 18.06.2015 й. 1337-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.06.2015 й.

N 1337-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.06.2015 й.

N 12/10


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига

бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 1 мартдаги 563-сон қарори (рўйхат рақами 1337, 2004 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 182-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига

бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сон "2004 - 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида"ги, 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон "2004 - 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит (кейинги ўринларда - кредит) бериш тартибини белгилайди.".


2. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб бермайдиган фермер хўжаликларини кредитлаш Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2546, 2013 йил 27 декабрь) асосида амалга оширилади.".


3. 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарз олувчининг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим қилган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-шакл), шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл);".


4. 8-банддаги "10 иш кунидан" деган сўзлар "3 иш кунидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 22 июнь, 24-сон, 324-модда



























Время: 0.1459
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск