Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.06.2015 й. 2683-сон билан рўйхатга олинган 05.06.2015 й. Давлат солиқ қўмитасининг 2015-20-сон, Молия вазирлигининг 50-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 16 июнда 2683-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси ва

Молия вазирлигининг

2015 йил 5 июндаги

2015-20, 50-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка

тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон

реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 апрелдаги 90-сон "Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини (бундан буён матнда Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестри деб юритилади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар ягона ахборот базаси (бундан буён матнда ДСҚнинг марказлашган ахборот базаси деб юритилади) негизида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) суғурта бадалларининг якка тартибда ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона электрон ахборот базасини яратиш ҳисобланади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


якка тартибдаги ҳисобга олиш - давлат ижтимоий суғуртаси, шу жумладан, давлат пенсия таъминоти мақсадлари учун иш берувчи томонидан ҳар бир жисмоний шахс бўйича тақдим этиладиган маълумотлар асосида электрон ҳисобни юритиш;


иш берувчи - жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартнома тузган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилган юридик шахс;


маълумотлар - фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисида маълумот;


жисмоний шахс - иш берувчи билан меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартнома тузган шахс.


3. Якка тартибдаги ҳисобга олишга фақат Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари йўл қўйилади.


4. Якка тартибдаги ҳисобга олиш қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади:

мажбурийлик ва ҳаққонийлик;

тўлиқлик ва тезкорлик;

маълумотларнинг ҳаммабоплиги ва очиқлиги.



2-БОБ. СУҒУРТА БАДАЛЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

РЕЕСТРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ


5. Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестри фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар асосида шаклланади.


6. Иш берувчи маълумотларни солиқ ҳисоби бўйича жойлашган давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 310-моддасида кўзда тутилган муддатларда тақдим этади.

Бунда Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрида ҳисобга олиниши лозим бўлган маълумотлар электрон шаклда иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 4-иловаси бўйича расмийлаштирилади.


7. Давлат солиқ хизмати органлари маълумотлар келиб тушишига кўра, уларни ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасига киритади.


8. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш ишларини ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ДСҚ томонидан Пенсия жамғармасига ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасида жойлашган маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.


9. Пенсия жамғармасининг электрон сўрови ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасида жойлашган маълумотлардан фойдаланишга ҳуқуқ бериш учун асос ҳисобланади.


10. Пенсия жамғармасининг электрон сўрови келиб тушганда, ДСҚнинг Марказлашган ахборот базаси якка тартибдаги ҳисобга олишнинг тегишли маълумотларини шакллантиради ва юборади.



3-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХС, ИШ БЕРУВЧИ ВА ДАВЛАТ

СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Жисмоний шахс:

иш берувчидан ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисида маълумотномани бепул олиш;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларини олиш бўйича давлат интерактив хизматидан фойдаланиш;

иш берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган маълумотларда хатоликлар аниқланган тақдирда иш берувчидан маълумотларни тўғрилаш ва қайта топширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


12. Жисмоний шахс:

солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиши, уни сақлаши ва иш берувчининг талабига кўра тақдим этиши;

солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, шунингдек ушбу гувоҳнома йўқотилган тақдирда ариза билан давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши;

давлат солиқ хизмати органлари талабига мувофиқ солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага киритилиши лозим бўлган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши зарур.


13. Иш берувчи у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари билан якка тартибдаги ҳисобга олишни юритилишнинг тўғрилиги юзасидан маълумотларнинг ўзаро солиштиришни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


14. Иш берувчи:

жисмоний шахснинг аризасига асосан мазкур жисмоний шахс бўйича ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисида маълумотномани ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида бепул бериш;

маълумотларга тузатишлар киритилган ва давлат солиқ хизмати органларига қайта топширилган тақдирда жисмоний шахсни хабардор қилишга мажбур.


15. Давлат солиқ хизмати органлари иш берувчидан якка тартибдаги ҳисобга олиш учун маълумотларнинг ўз вақтида ва зарур даражада расмийлаштирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


16. Давлат солиқ хизмати органлари иш берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасига ўз вақтида киритилишини таъминлашга мажбур.


17. Юридик шахс қайта ташкил этилган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) тақдирда, маълумотлар тўғрисида маълумотномани бериш бўйича мажбурият унинг ҳуқуқий ворисига юклатилади.


18. Юридик шахс тугатилган ҳолатларда маълумотлар тўғрисида маълумотнома юридик шахс солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасида мавжуд маълумотлар асосида берилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


19. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 22 июнь, 24-сон, 317-модда




























Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск