Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.06.2015 й. 2685-сон билан рўйхатга олинган халқ таълими вазирининг 02.06.2015 й. 14-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 17 июнда 2685-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

халқ таълими вазирининг

2015 йил 2 июндаги

14-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони

бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим

муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим

муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда

таълим олиши учун умумтаълим муассасасига

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон "Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) синфдан синфга, бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига (бундан буён матнда мактаб-интернат деб юритилади) ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


синфдан синфга ўтказиш - ўқувчини мактаб-интернатнинг бир синфидан бошқа параллел синфига ўтказиш;


бир хил турдаги мактаб-интернат - ўқувчиларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги ташхис натижалари бўйича ихтисослашувига кўра бир турга мансуб мактаб-интернат;


бошқа турдаги мактаб-интернат - ўқувчиларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги ташхис натижалари бўйича ихтисослашувига кўра бир турга мансуб бўлмаган мактаб-интернат.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.


3. Ўқувчиларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш масалалари умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсларнинг таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


4. Ўқувчиларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш бепул амалга оширилади.



2-БОБ. ЎҚУВЧИНИ СИНФДАН СИНФГА ЎТКАЗИШ


5. Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.


6. Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат қилади.


7. Мактаб-интернат директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.


8. Синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, мактаб-интернат директори ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.


9. Синфдан синфга ўтказиш рад этилганлиги ҳақида мактаб-интернат директори томонидан уч кун ичида ота-оналарга ёзма равишда маълум қилинади.


10. Мактаб-интернат директорининг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.


11. Ўз синфдошларига нисбатан уч ва ундан ортиқ катта ёш фарқи бўлган психик ривожланиши суст ёки ақли заиф болалар бир синфда камида икки чорак таълим олгач, уларнинг билим, кўникма ва малака даражасини инобатга олган ҳолда мактаб-интернатнинг тиббий ва педагог ходимлари хулосаси асосида педагогик кенгаш қарори билан фақат бир синф юқорига кўчирилиши мумкин.



3-БОБ. ЎҚУВЧИНИ БИР ХИЛ ТУРДАГИ БОШҚА

МАКТАБ-ИНТЕРНАТГА ЎТКАЗИШ


12. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактаб-интернатдан бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.


13. Ота-оналар фарзандини бир мактаб-интернатдан бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат қилади.


14. Ариза мактаб-интернат директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда мактаб-интернатдан кетиш талони берилади.


15. Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб-интернат директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Аризага мактаб-интернатдан кетиш талони илова қилинади.

16. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори ариза ва мактаб-интернатдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мактаб-интернатга келиш талонини беради.


17. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори мактаб-интернатга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.


18. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:

ўқувчининг мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

ўқувчининг тиббий картаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда халқ таълими бошқармалари деб юритилади) ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (бундан буён матнда психологик-тиббий-педагогик комиссия деб юритилади) ўқувчини мактаб-интернатга юбориш учун асос бўлган хулосаси;

халқ таълими бошқармасининг ўқувчини мактаб-интернатга юбориш тўғрисидаги йўлланмаси.


19. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, мактаб-интернатга келиш талони ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.


20. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори бошқа мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.


21. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.


22. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.


23. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.



4-БОБ. ЎҚУВЧИНИ БОШҚА ТУРДАГИ

МАКТАБ-ИНТЕРНАТГА ЎТКАЗИШ


24. Ўқувчи психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига ва ақлий лаёқатига кўра бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказилиши мумкин.


25. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.


26. Ота-оналар фарзандини бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда халқ таълими бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.


27. Ариза психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2519, 2013 йил 24 октябрь) мувофиқ кўриб чиқилади.


28. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ижобий хулосаси олингач, халқ таълими бошқармаси томонидан шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга тақдим этиш учун ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилади. Йўлланма берилганлиги ҳақида ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга хат орқали маълум қилинади.


29. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори халқ таълими бошқармаси томонидан юборилган хатни олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади.


30. Ота-оналар халқ таълими бошқармаси томонидан берилган ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисидаги йўлланмани психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ҳамда мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорига тақдим этади. Мактаб-интернат директори шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.


31. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.


32. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, халқ таълими бошқармасининг ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилганлиги ҳақидаги хати ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.


33. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори бошқа мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.


34. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.



5-БОБ. ЎҚУВЧИНИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТДАН ИНКЛЮЗИВ

(УЙҒУНЛАШГАН) ШАРОИТДА ТАЪЛИМ ОЛИШИ

УЧУН МАКТАБГА ЎТКАЗИШ


35. Ўқувчининг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсони енгил даражада бўлиб (психик ривожланишнинг орқада қолиши, енгил даражадаги ақли заифлик, заиф эшитувчи, заиф кўрувчи, болалар церебрал фалажи ва бошқалар), унинг таълим-тарбия олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилган тақдирда, мактаб-интернатдан инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказилиши мумкин.


36. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини мактаб-интернатдан инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.


37. Ота-оналар фарзандини мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда халқ таълими бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.


38. Ариза психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2519, 2013 йил 24 октябрь) мувофиқ кўриб чиқилади.


39. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ижобий хулосаси олингач, халқ таълими бошқармаси томонидан шу куннинг ўзида ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун ўқувчини мактабга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилади. Йўлланма берилганлиги ҳақида ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга хат орқали маълум қилинади.


40. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори халқ таълими бошқармаси томонидан юборилган хатни олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади.


41. Ота-оналар халқ таълими бошқармаси томонидан берилган ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисидаги йўлланмани психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ҳамда мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорига тақдим қилади. Мактаб директори шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.


42. Мактаб директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.


43. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, халқ таълими бошқармасининг ўқувчини мактабга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилганлиги ҳақидаги хати ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.


44. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.


45. Мактаб-интернат директорининг ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи ҳамда мактаб директорининг ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.



6-БОБ. ЎҚУВЧИНИ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТДАГИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА ЎТКАЗИШ


46. Ота-оналар ўқиш, ишлаш, узоқ муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, фарзандини доимий ёки вақтинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эга.


47. Ота-оналар фарзандини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат этади. Аризага вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг вояга етмаганни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш учун розилиги акс этган қароридан кўчирма илова қилинади.

48. Ариза мактаб-интернат директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатларни олганлиги тўғрисида тилхат олади.


49. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.


50. Ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.


51. Мактаб-интернат директори томонидан хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказилаётганлиги сабабли ўқувчилар сафидан чиқарилган вояга етмаганлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда ҳар ўқув йили чораклари охирида тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига (бошқармасига) ва вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга тақдим этилади.


7-БОБ. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТДА ТАЪЛИМ ОЛГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ

МАКТАБ-ИНТЕРНАТГА ЎТКАЗИШ


52. Ота-оналар хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фарзандини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.


53. Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон "Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.



8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


54. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга (мактабга) ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки мактаб-интернат (мактаб) раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, мактаб-интернат (мактаб) директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияни ҳамда ўқувчи илгари таълим олган мактаб директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.

55. Жиноят содир этган вояга етмаганларни мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг розилиги билан амалга оширилади.

56. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


57. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



______________________________________________

(вилоят (республика, шаҳар), туман (шаҳар)


____-cонли мактаб-интернатдан


КЕТИШ ТАЛОНИ


Ушбу талон 20 __ йил ____ _______________ да ________________ тумани (шаҳри)даги ___ -сонли мактаб-интернатнинг

  

___ -синф ўқувчиси




қувчининг Ф.И.О.)


     

бошқа мактаб-интернатга ўтказилаётганлигини тасдиқлаш учун берилди.


        





(имзо)


(мактаб-интернат директорининг Ф.И.О.)


                                

                                 М.Ў.


Мактаб-интернат директорининг

телефон рақами: ____________

       





Низомга

2-ИЛОВА



______________________________________________

(вилоят (республика, шаҳар), туман (шаҳар)


____-cонли мактаб-интернатга


КЕЛИШ ТАЛОНИ


Ушбу талон 20 __ йил ____ _______________ да ________________ тумани (шаҳри)даги ___-сонли мактаб-интернатнинг

___ -синф ўқувчиси




қувчининг Ф.И.О.)


у ______________ тумани (шаҳри)даги ___ -сонли мактаб-интернатга кетиш талонини топширганлигини тасдиқлаш учун берилди.


        





(имзо)


(мактаб-интернат директорининг Ф.И.О.)


                                

                                 М.Ў.


Мактаб-интернат директорининг

телефон рақами: ____________

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 22 июнь, 24-сон, 320-модда






























Время: 0.2246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск